Дарё ҳавзасидан ялпи буғланишни ҳамда унинг ташкил этувчиларини миқдорий баҳолаш Ишнинг мақсади



Download 112,22 Kb.
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi112,22 Kb.
#464227
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-амелий (1)

Мутлақ (абсолют) намлик деб 1 м3 ҳавода мавжуд бўлган грамм ҳисобидаги сув буғларига айтилади. Мутлақ намликни сув буғларининг эластиклиги сифатида мб да ҳам ифодалаш мумкин. Унинг қиймати метеорологик станцияларда қурилма баландлиги-2 метрда ўлчанади ва шунинг учун е200 кўринишида белгиланади.
Тўйинган сув буғларининг эластиклиги(е0) метеоро­логик станцияда қайд этилган ҳаво температураси бўйича махсус жадвалдан аниқланади(2.2-жадвал).
Қор ва музликлар юзасидан буғланиш жараёнида қаттиқ ҳолатдаги сув молекулалари тўғридан-тўғри газ ҳолатига ўтади. Бу жараён возгонка деб аталади.
Сув буғларининг қор қоплами ва музликлар юзасида конденсацияланиши сублимация дейилади.
Буғланиш бевосита сув юзасидан ва ер сирти-қуруқликдан бўлиши мумкин. Улар миқдори ва жадаллиги жиҳатидан кескин фарқ қилади.
Ер сирти-қуруқликдан бўладиган ялпи буғланиш қуйидагилардан ташкил топади:
1) тупроқдан буғланиш;
2) ўсимликлар орқали буғланиш-транспирация;
3) ўсимлик қоплами танасида ушлаб қолинган ёғинлар ҳисобига буғланиш.
Буғланиш миқдори қуйидаги усуллар билан аниқланади:
1) буғлатгичлар усули;
2) сув баланси усули;
3) турбулент диффузия усули;
4) иссиқлик баланси усули.
Буғланиш миқдорини аниқлашнинг юқорида қайд этилган усулларининг қўлланиш соҳалари, уларда фойдаланиладиган қурилмалар-сув ва тупроқ буғлатгичларини ишлатиш тартиби, уларнинг афзалликлари ёки камчиликлари дарсликлар[3,4,7] ва қўлланмалар[9,15]да кенг ёритилган.
Cув юзасидан бўладиган буғланишни Б.К.Давидов, С.Н.Крицкий, М.Ф.Менкел, К.И.Россинский, Б.Д.Зайков ва бошқалар ўрганганлар. Бу масала билан Ўрта Осиёда А.М.Никитин, Н.Е.Горелкин, В.Н.Рейзвих каби олимлар шуғулланганлар.
Буғланишнинг ҳар қандай тури каби, сув юзасидан бўладиган буғланиш ҳам энг аввало нам етишмаслиги-d ва шамолнинг тезлиги(u)га боғлиқдир. Сув юзасидан бўладиган буғланишни ҳисоблаш учун олимлар томонидан қуйидаги ифодалар таклиф этилган:
1) Б.К.Давидов ифодалари:
а) унча катта бўлмаган сув омборлари юзасидан бўладиган ойлик буғланишни ҳисоблаш ифодаси:



бу ерда: -ўртача ойлик намлик етишмаслиги, -ўртача ойлик шамол тезлиги.


б) юқоридаги ифоданинг соддалаштирилган кўриниши:



Юқоридаги ҳар икки ифоданинг фарқи 4-10 фоизни ташкил этади.


в) йирик сув ҳавзалари(Каспий денгизи, Орол денгизи, Севан кўли) юзасидан бўладиган кунлик буғланишни ҳисоблаш ифодаси:





2) С.Н.Крицкий, М.Ф.Менкел ва К.И.Россинскийлар таклиф этган ойлик буғланишни ҳисоблаш ифодаси:



бу ерда: е0-тўйинган сув буғлари эластиклиги бўлиб, сув юзаси температураси бўйича аниқланади; е200-ҳавода 2 метр баландликда мавжуд бўлган сув буғлари эластиклиги бўлиб, сув ҳавзасига яқин жойлашган метеостанция маълумотлари бўйича аниқланади; 900-метеостанцияда 9 метр баландликда кузатилган шамол тезлиги.


3) Б.Д.Зайков ифодаси:



бу ерда: Z-ойлик буғланиш миқдори; n-ойдаги кунлар сони; е0- тўйинган сув буғлари эластиклигининг ўртача ойлик қиймати, сув юзаси температураси бўйича мб да аниқланади; е200-ҳавода 2 метр баландликда мавжуд бўлган сув буғлари эластиклиги(мутлақ намлик) бўлиб, мб да ўлчанади; 200-метеостанцияда 2 метр баландликда кузатилган шамолнинг ўртача тезлиги.



Download 112,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish