Далолатнома
2021 йил 19 февраль Урганч тумани
Тузилди ушбу далолатнома Урганч туман прокуратурасининг
2021 йил 26 январдаги 9-21-210-сонли топшириқ хатига асосан тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ёшлар етакчилари ҳусусан Урганч тумани 31-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ёшлар етакчиси иш фаолияти самарадорлигини ўрганиш.
Урганч туман 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида жами
185 нафар ўқувчи ўқийди. Таълим муассасаси ёшлар етакчиси 6 ойдан буён иш фаолиятини юритади.
Ўрганиш натижаси бўйича:
Таълим муассасаси ёшлар етакчисининг тасдиқланган йиллик иш режаси мавжуд, ижроси тўлиқ таъминланмаган.
Ўқувчилар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятда Ёшларга оид давлат сиёсатининг юклатилган вазифалари ижроси тўлиқ таъминланмаган.
Ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига истиқлол ғояси, миллий қадриятлар, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва оилавий қадриятларни сингдириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмаган.
Таълим муассасасида ўқувчилар муаммоларини ўрганиш мақсадида социологик сўровлар олиб борилмаган, муассасасанинг педагогик Кенгашига ва юқори ташкилотларга таклифлар киритилиб борилмаган.
Таълим муассасасида болаларнинг маънавий соғлом муҳитда тарбия олишларини таъминлаш борасидаги ишлар амалга оширилмаган.
Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида уларни қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш, одоб-ахлоқ қоидалари ва соғлом турмуш тарзи асосларини сингдиришга йўналтирилган дастурлар ишлаб чиқилмаган.
Таълим муассасасида ўқувчилар ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилиги аҳволининг таҳлил қилиб борилмаган, содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларни келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан профлактика инспектори билан тизимли йўлга қўйилмаган.
Ёшлар етакчиси томонидан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Тарбияси оғир ўқувчиларнинг 1 нафар ўқувчининг тўгаракларга жалб қилинганлик юзасидан ҳамда якка тартибда профилактик ишлар амалга оширилганлиги юзасидан ҳужжатлар йиғма жилди мавжуд эмас.
Ўқувчилар ўртасида китобхонликни кенг ёйиш, уларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилган. Ёшлар етакчиси ташаббуси билан таълим муассасасида китобхонлик клублари ташкил этилган.
Ўқувчилар ўртасида ёшлар туризмини ривожлантириш, уларнинг ўзлари истиқомат қилаётган ҳудуддаги тарихий обидалар, музейлар, қадамжо ва театрлар, мустақиллик даврида барпо этилган иншоотларга мактаб ўқувчиларининг ташрифлари уюштирилмаган.
Истеъдодли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган ишлар амалга оширилмаган.
Ўқувчилар ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва турли спорт мусобақаларида иштирок этишлари учун зарур шароитларни яратиб бериш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилмаган.
Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган, таълим муассасасидаги 5 та муҳим ташаббус доирасида фаолияти йўлга қўйилган маданият, санъат, спорт, АКТ, қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ва бошқа йўналишлардаги тўгараклар фаолияти ташкил этилиганлиги юзасидан ҳужжатлар йиғма жилди юритилган.
Бундан ташқари мактаб сардорлар фаолиятини ташкил қилишда бир нечта камчиликларга йўл қўйилган.
Мактабда ташкил қилиниши лозим бўлган иттифоқ бурчаги маълумотлари янгилаб турилган.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Урганч туман Кенгаши раиси С.Хажиев
Урганч тумани халқ таълими
бўлими методисти С.Отамуротов
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги
туман бўлими мутахассиси Ж.Ниязметов
Урганч туман 31-сонли умумий
ўрта таълим мактаби директори Н.Аллаёрова
Урганч туман 31-сонли умумий
ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси Ш.Матсапаева
Do'stlaringiz bilan baham: |