Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet125/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Тариқ пашшасининг пайдо бўлишига йўл қўймайдиган асосий тадбир-тариқ янчиладиган, шопирадиган, навларга ажратиладиган жой яқинида ҳеч қандай ўт қолдиқларини қўймасликдан иборатдир. Тариқни янчиб тозалашдан ҳамда шопиришдан чиққан чиқитларни ёндириб йўқ қилиш ёки буғлатиб зарарсизлантириш лозим; қишлаб қолган личинкалар 600С иссиқ ҳароратда 15 минут ичида ҳалок бўлади. Уруғлик тариқ қоракуяга қарши формалин эритмаси солинганда эритма бетига қалқиб чиққан донларни йиғиб олиб йўқ қилиш йўли билан ҳам тариқ пашшаси личинкасидан анча тозаланади, аммо формалин личинкани ўлдирмайди. Уруғлик дон нафталин кукуни билан қориштирилганда ундаги личинка қирилади, бунда бир тонна тариққа 500 гр нафталин аралаштирилади (Островский).
Тариқпояни ҳайдаш ёки юза юмшатиш катта фойда келтиради, чунки бу зараркунанда 2 см чуқурликдаги тупроқ орасидан ер бетига чиқа олмайди, тариқ пашшаси майда кесакли тупроқда 5-6 см чуқурликдан ҳам ер бетига чиқа олмайди; тупроқ қатламининг босими остида ғумбак тариқ пардасини ёриб пашшага айлана олмай ўлиб кетади.
Тариқнинг ўз вақтида (эрта кўкламда) экилиши, бунинг рўвак чиқариш муддати пашшанинг пайдо бўладиган вақтига тўғри келмаслиги жуда муҳимдир, бундан ташқари, тариқ экишни мумкин қадар қисқа муддат ичида тугаллаш лозим. Тариқ экини орасида ва дала четларида ўсаётган курмакларни ўтаб ташлаш зарур.
Тариқ пашшаси бошқа хил экинларда ривожлана олмаганидан, алмашлаб экиш усулини амалга ошириш ҳам катта аҳамиятга эга.
Тариқ пашшаси уча бошлаган даврда (булар тухум қўйишга киришгунча) экинга анабазинни ёки никотинни кулга ёки оҳакка аралаштириб чанглаш яхши натижа беради, вояга етган зараркунанда қирилади (Островкий), бироқ бу кимёвий кураш усули дала шароитида унча тўла синаб кўрилган эмас.
Сув бўйи чивини.
Ephydra macellaria Egg.
Зарари. Бу зараркунанда Тошкент вилоятидаги ва Қорақалпоғистондаги шоликорликларда шоли майсасига анча зарар етказади, бунинг натижасида баъзан анчагина ердаги шолини қайта экишга тўғри келади (Елизарова, Шагаев, Ли маълумотлари).

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish