Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet169/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Қаттиқ бузоқбош қўнғиз
Rhizotrous fortis Rtt.
А. Е. Родд, В. В. Гуссаковский ва Ю. К. Антовалар томонидан бу зараркунандага «лалми бузоқбоши» деб исм берилиши унчалик тўғри келмайди, чунки бу қўнғизлар сувли ерларда ҳам кўп учрайди. Шунинг учун биз буни “қаттиқ бузоқбош қўнғиз” деб атадик, чунки бунинг тур номи лотинчада худди шундай аталади, дарҳақиқат бу қўнғиз танасининг ёпқичи (қанотустлиги) бунга қариндошлик жиҳатидан яқин турган-июнда пайдо бўладиган бузоқбош қўнғизи танасидаги ёпқичдан анча қаттиқ бўлади.
Зарари. Қаттиқ бузоқбош қўнғиз буғдой, арпа, зиғир, кунгабоқар, махсар экинларига зарар етказади; беда, кунжут, айниқса ляллеманция экинини ҳам шикастлаб туради.
Ўзбекистоннинг Қамаши туманида кунжут экинининг 16,88 % часи, ляллеманция экинининг 50,8 % часи шу зараркунанда томонидан йўқ қилингани аниқланган (Родд, Гуссаковский ва Антова).
Тарқалиши. Бу зараркунанда Ўзбекистоннинг Ўрта ва жанубий туманларида (Жиззах, Каттақўрғон, Зирабулоқ, Бухоро туманларида) ҳамда Тожикистонда-Душанбе яқинидаги ҳудудларда учрайди.
Таърифи. Қўнғизнинг бўйи 13-17 мм; ранги сарғиш-қўнғир тусда; кўкраганинг паст томони оқиш, анча узун туклар билан қалин қопланган. Танаси чўзиқ, дўппайган, қаншари кураксимон бўлиб, ўртасида олди томон кетган уйиғи бор; орқасининг олд томони ва қанотустлиги нуқталар билан копланган; қанотустлигида унча яхши кўринмайдиган, узунасига кетган эгатча бор; қанотустлиги четидан чок бўйлаб кетган анчагина дўппайган ҳошия бўлади.
Личинкасининг бўйи 45 мм гача бўлиб, энига қараганда 3,5 марта катта; танаси оқ, боши ва оёғи сариқ; кўкрагининг 1-тергитида хитинлашган майдонча бор. Личинканинг олдинги жуфт оёғи бошқа оёқларига қараганда калтароқ; кейинги жуфт оёғи тирноқсиз. Танаси туклар билан сийрак қопланган; танасидаги сўнгги бўғими (сегменти) кўндаланг йўл билан икки қисмга бўлинган ва шунинг учун ҳам личинка танаси 13 бўғимдан иборат бўлиб кўринади.
Орқа чиқарув тешигининг формаси, қорнининг сўнгги бўғимидаги дағал тук ва илмоқларининг жойланиши пластинкасимон мўйловлилар оиласига қарашли қўнғиз личинкасининг систематик белгиларини пайқаб олишга ёрдам беради. Қаттиқ бузоқбош личинкаси устки учи пастга қараган бурчакка ўхшайди. Сўнгги сегментининг қорин томонида ўрта чизиғи бўйлаб 15 тача майда тукча учи ичкарига қараб икки қатор жойлашган. Бу тук қаторларининг ораси кейинги томонга қараб кенгайиб боради. Қорнидаги сўнгги стернитнинг юқори ярмисида учи илмоқсимон қайрилган, анча узун туклар бор.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish