Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet43/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Карадринага қарши курашда ҳам кўсак қуртига қарши курашдаги сингари олдини олиш чоралари кўрилади; лекин пахта майдонига нўхат экиш ва ғўзани чеканка қилиш тадбирлари қўлланилмайди. Шу билан бирга, бегона ўтларни йўқотиб туриш ҳам катта рол ўйнайди.
Ёзда қуртлар ривожлана ва айниқса ғумбакка айланаётган даврда, экинни, хусусан кечалари суғориш қуртларни йўқотишда катта ёрдам беради, чунки кечалари қуртларнинг кўпчилиги ерга тушади.
Шу билан бирга кимёвий кураш ҳам олиб борилади. Жумладан, кўсак қуртига қарши ишлатиладиган инсектицидлар чангланади ва пуркалади. Бунда ҳам препаратлар кўсак қурти учун белгиланган доза ва нормаларда сарфланади. Карадринага қарши курашда ДДТ ва гексахлоран препаратларидан фойдаланиш маъқул кўрилади. Карадрина ғумбаклаётган даврда ДДТ ни ўсимликка эмас, балки ерга чанглаш тавсия этилади. Бунда ҳар гактарга 40 кг ДДТ чангланади.
Препаратлар ҳамма ёшлардаги қуртларга қарши чангланади ёки пуркалади; шу билан бирга катта ёшлардаги қуртларга қарши кунжара унидан тайёрланган заҳарли емлар ҳам ишлатилади. Бу емлар кўсак қурти учун кўрсатилган дозаларда натрий арсенит, кальций арсенит, натрий кремнефторид ёки ДДТ дусти қўшиб кунжара унидан тайёрланади. Кунжара унининг ҳар 10 килограмми 3—4 л сув билан намланади. Заҳар сувда эритилади; сувда эримайдиган заҳарлардан сув аралаш суспензия тайёрланиб, кунжара уни шу суспензия билан бир текисда намланади. Заҳарли ем кечқурун ёки эрта тонгда қаторлар бўйлаб ўсимликлардан 3—5 см қочириб, тўп-тўп қилиб солинади ёки гектарига 60—80 кг ҳисобидан қатор ораларига сочилади. Заҳарли ем тупроққа аралашиб кетмаслиги учун, уни навбатдаги культивация ва чопиқдан кейингина солиш маъқул.
Экинларни суғориш даврида заҳарли ем эгат пушталарига ташлаб чиқилади. Илгарилари карадринага қарши курашда баъзан 1 челак сувга 10—12 г париж кўки ва 20—25 г янги сўндирилган оҳак қўшиб тайёрланган эритма пуркалар эди. Бироқ париж кўки мўлжалланган натижани бермайди ва қимматга тушади.
Хашак учун ўстирилаётган бедага тушган карадринага қарши ғўза учун белгиланган норма ва дозаларда ДДТ дусти чангланади ёки ДДТ дустининг сув ва кир ёхуд суюқ совун қўшиб тайёрланган суспензияси пуркалади; суспензия июл охири—август ойида, бедани ўриб олишдан камида 15 кун олдин пуркалади. Бедапояга карадрина кўплаб тушганида беда муддатидан илгари ўрилиб даладан чиқарилади, сўнгра бедапояга кимёвий дорилар пуркалади ёки чангланади.
Уруғлик бедапояга, худди ғўзадаги сингари ДДТ, гексахлоран ёки кальций арсенат пуркалади ёки чангланади. Ҳашаротларнинг бедани четдан чанглашига халақит бермаслик учун, беда гуллаётганида эмас, балки июл охири—август ойида дориланади.
Сабзавот экинларидаги карадринага қарши ҳосилни йиғиштириб олишдан камида ярим ой олдин заҳарли ем сочилади. Сабзавот экинларининг ҳосилини йиғиштириш даврида карадрина қуртларини қўл билан териб олиш тавсия қилинади.
Ниҳоят, далаларни кимёвий препаратлар билан дорилашдан олдин карадринага қарши биологик усулда курашиб бориш, бунинг учун далаларнинг ҳар гектарига камида 15—20 та товуқ қўйиб юбориш тавсия этилади. Карадрина кўплаб урчиган йилларда физик-механиқ тадбирлар кўриш ҳам тавсия этилади (Богуш). Бунда капалаклар сув қуйилган ва мазут сепилиб сув бетида парда ҳосил қилинган идишда гулхан қилиниб ёки фонар ёқилиб тутилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish