Кураш чоралари. Битларнинг кўпчилиги экинларга бегона ўтлардан ўтиши сабабли, уларнинг олдини олиш соҳасидаги асосий тадбир бегона ўтларни йўқотишдан ҳамда дала ёнларидаги жузғунларни кесишдан ва пахта майдонлари орасига полиз ўсимликлари экишга йўл қўймасликдан иборат бўлмоғи лозим. Тарвуз, қовун, қовоқ, бодринг экинлари битларни жалб қилади. Бу ўсимликларда битлар урчиб кейин ғўзага тарқалади.
Акация битининг кўкламги асосий макони оқ акация бўлгани учун, бу акация кўчатларини пахта майдонлари яқинига ўтқазмаслик зарур. Шу билан бирга, чигитни мумкин қадар эрта муддатларда экиш керак Илдиз битининг олдини олиш учун, бу бит тарқаладиган жойлардаги далаларни кузда шудгорлаш ва қишда суғориш лозим.
Шира юққан пахтани тоза пахтага аралаштирмай териб олиш, алоҳида жойда сақлаш ҳамда тайёрлов пункти ва заводларга алоҳида топшириш зарур.
Битларга қарши кимёвий усулда кураш чоралари эрта кўкламда, март охири—апрелнинг биринчи ярмида ўтказилади. Жумладан, бит тушган бегона ўтларга 10 фоизли карболинеум эмульсияси, у бўлмаган тақдирда 10 фоизли минералмой эмульсияси ёки гексахлоран билан минералмой концентратининг 2 фоизли эмульсияси, ё эса 2 фоизли минералмой эмульсияси ё 0,5 % эфирсульфанат қўшилган 0,03 фоизли тиофос эмульсияси ёки № 47 препаратнинг 1 фоизли эритмаси, умумий ишқорлилиги (таркибидаги содаси) 0,8 фоизга тенг келадиган совунли ишқор ёки бегона ўтлардаги ўргимчакканага қарши курашдаги каби кальцинация қилинган соданинг 0,8 фоизли эритмаси пуркалади. Шу тариқа, ўргимчакканага қарши курашиш билан бир вақтда битларга қарши ҳам кураш олиб борилади.
Бегона ўтлардаги битларга қарши кураш ўтларни механиқ йўл билан йўқотишдан (ўт босган участкаларни қайта ҳайдаш) олдин, шунингдек май ойида—битлар атрофга тарқалаётган даврда ўтказилади.
Оқ акация дарахтларида акация битлари борлиги аниқланганида дарахтларга анабазин ёки никотин эритмаси (1 л сувга 1 г анабазин-сульфат ёки 0,75 г никотин-сульфат, 2 г қаттиқ ёхуд 4 г суюқ совун, ёки 1 г ОП-7 ё эса ОП-10 маркали ҳўллагич аралаштирилган эритма), ёки 0,4 фоизли совун ишқори пуркалади.
Кўкламда ва кузда (кўсаклар очилгунча) ғўзадаги битларга қарши меркаптофос ёки октаметил эритмаси (ўргимчакканага қарши кураш учун белгиланган миқдорларда) пуркалади. Бу эритмалар пуркалмаганида, тиофоснинг 0,5 фоиз эфирсульфанат қўшилган 0,03 фоизли суспензияси ёки карбофоснинг 0,5 фоиз эфирсульфанат қўшилган эритмаси пуркалади, ё эса акация битларига қарши пуркаладиган инсектицидлар ишлатилади.
Бу инсектицидлар орасида меркаптофос ва октаметил энг яхши натижа беради. Меркаптофос одамлар учун заҳарли бўлганидан унинг ўрнига метилмеркаптофос ишлатиш мўлжалланади. Озиқ-овқат ва ем-хашак экинларига дори пуркаш ҳосилни ўриб-йиғиб олишдан камида бир ой олдин тўхтатилиши шарт.
Кураш ишлари қай мавсумда ўтказилишига ҳамда ишлатилаётган аппаратларнинг тур-хилларига қараб бу суспензия ёки эритмалар ўргимчаккана учун белгилангаи миқдорларда сарфланади.
Битлар асосан ўсимликларнинг ёш қисмларида—шох поя учларида ҳамда баргларнинг opқa томонида яшайди; ана шу сабабли пуркаш вақтида ўсимликларнинг бу жойларини инсектицидлар билан яхшилаб ҳўллаш лозим. Бироқ меркаптофос ва октаметил баргларнинг пўсти орқали ўсимлик ширасига ўтиши туфайли, бу дориларни пуркашда ўсимликларни битларга етказиб ҳўллаш шарт эмас.
Кўсаклар очилаётган даврда ғўзага суюқ инсектицидлар пуркалмайди, чунки бу дорилар пахта толасининг сифатини пасайтириб қўйишлари мумкин. Куз фаслида ғўзадаги битларга қарши курашиш учун 4 фоизли анабадуст ёки 3 фоизли никодуст чангланади; бу дорилар ерда юритиладиган аппаратлардан чангланганида ҳар гектарга 50-60 кг, самолётдан чангланганида эса 20—25 кг ҳисобидан сарфланади. Тиофос дустидан фойдаланиш ҳам мумкин, бунда самолётдан чанглашда гектарига 20-25 кг, ерда юритиладиган аппаратлардан чанглашда эса—30 кг ҳсобидан тиофос дусти сарфланади.
Пахта шираланиб қолмаслиги учун, битларнинг кузги бўғинларига қарши курашни вақтидан кечиктирмай ўтказиш лозим. Битларга қарши ғўзани кўклам-ёз фаслларида чанглаш ҳам мумкин; бу ҳолда ҳap гектарга самолётдан чанглашда 20—30 кг, ерда юритиладиган аппаратлардан чанглашда эса 40—50 кг ҳисобидан тиофос, анабадуст ёки никодуст сарфланади.
Анабадуст ва никодуст ғўзадан бошқа экинларни дорилашда ҳам ишлатилади. Битларга қарши кураш соҳасида ўтказилган янги тажрибаларда чигит экиш билан бир вақтда ерга гранулланган суперфосфат қўшилган 2,5 % ли М-47 маркали препарат солиш яхши натижа берди. Бу аралашма 1 ц чигитга 24 кг ҳисобидан сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |