Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet240/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Олча филчаси
(Rhynchites auratas Scop)
Зарари. Олча филчаси кўпайиб кетганда гилос ва олчага, баъзан шафтолига ҳам катта зарар етказади; филча тушган мева кўпинча пишмасдан тўкилиб кетади. Куртак ва гулларга филча кўпроқ зарар етказади. Филча тушган куртаклар авж олмайди, тугунчасини филча кемирган гуллар эса мева қилмайди.
Тарқалиши. Олча филчаси Марказий Осиёда (айниқса Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент вилоятларида ва Тожикистоннинг Хўжанд вилоятида катта зарар келтиради; Ўзбекистоннинг Бухоро ва Хоразм вилоятларида бўлмайди), Россия Европа қисмининг ўрта ва жанубий кенгликларида, Сибирнинг жануби-ғарбида, Қозоғистон, Кавказ ортида, Европада учрайди.
Таърифи. Олча филчасининг узунлиги хартумсиз 7-10 мм, хартуми (бош найчаси) 1,50-2,22 мм; қўнғизи тўқ қизил-яшил, ялтироқ бўлиб, тилладай товланиб туради, тик офтоб нурлари тушганда яшил тусда металл каби ялтирайди; олдинги оёқлари ўрта ва кейинги оёқларидан узунроқ бўлади; эркагининг олдинги кўкрак ёнларида биттадан йирик тикани бор. Тухуми оқ, чўзинчоқроқ юмалоқ шаклда, узунлиги тахминан 1 мм. Ривожланиб бўлган личинкаси тахминан 1 см катталикда бўлиб, оёғи йўқ, орқа чиқарув тешигининг атрофида дўмбоқчалари бор; личинка ранги оқ, гавдасининг олдинги қисми орқа қисмига қараганда бирмунча йўғонроқ; орқа томонида сийрак туклари бор. Fумбаги 6,5-7 мм, ранги оқ бўлиб, малла тусда товланади. Гавдасини калта тук босган; ғумбаги ташқи кўринишда вояга етган қўнғизга ўхшайди; хартуми, оёқлари ва қанот бошланғичлари гавдасига қорин томондан зич ёпишиб туради.
Ҳаёт кечириши. Олча филчаси тупроқда 4-12 см чуқурликда имаго стадиясида (вояга етган ҳолда) қишлайди. Март охирида куртаклар бўртган вақтда қўнғиз ердан дарахтларга ўрмалаб чиқиб, аввал ёзилаётган куртаклар ва гуллар билан, сўнгра барглар ва мевалар билан озиқланади. Қўнғиз қанотларидан деярлик фойдаланмайди ва дарахтнинг танасидан ўрмалаб шохларига ўтади. Қўнғиз гуллар косачасини уларнинг ёнидан кемириб, тугунчани ейди, мевани кемириб, кичкина юмалоқ, кўпинча нотўғри шаклдаги чуқурчалар очади. Мевага етказган шикасти одатда ямалиб кетади, аммо ўрни доғ бўлиб қолади; ғўралар қаттиқ зарарланса, тўкилиб кетади.
Қўнғизлар майнинг иккинчи ярмида, ҳаво совуқ келган йилларда ва тоғлик жойларда эса июнда озиқланмай қўяди. Апрел ўрталари-охиридан июн ўрталаригача қўнғизлар тухум қўяди. Урғочиси гилос ёки олча данагини ўйиб чуқурча қилиб, тухум қўяди, тухумнинг устини эса ахлати билан бекитиб кетади, шундан кейин тухумнинг атрофини ҳалқа шаклида уйиб, эгат очади, бу эгат данаккача боради. Урғочи қўнғиз битта мевага битта тухум қўяди.
Урғочиси умрида 130 тача тухум қўяди. Қўнғизлар тухум қўйиб бўлгандан кейин ўлиб қолади. Тухумдан 8-10 кунда личинка чиқади. Бу личинка мева билан озиқланади. Личинка 20-30 кунда озиқланишнн тамомлаб, мевани ташлаб кетади.
Олча ва гилос пишадиган даврда личинкалар мевалардан кўплаб чиқади. Меванинг ҳалқа эгат билан чегараланган ва урғочи қўнғиз тухум қўйганда кемирган қисми қуриб, пробкачага ўхшаб туради. Личинка мевадан чиққанда пробкачани итариб юборади, ўрни эса чуқурча бўлиб қолади. Личинкалар вояга етган қўнғизларга қараганда камроқ зарар етказади.
Мевадан чиққан личинка пастга тушиб, дарахтлар остидаги тупроқ орасига кириб олади ва 4-12 см чуқурликда уя ясаб, унинг ичида ғумбакка айланади. Бу июл-августга тўғри келади. Кузда ғумбаклардан қўнғизлар пайдо бўлади, улар ер юзасига чиқмасдан, келгуси йил кўкламигача тупроқ орасида қишлаб қолади. Баъзи личинкалар тупроқ орасида диапаузага киради ва келгуси йил кузига бориб ғумбакка айланади, келгуси йил куздагина ғумбаклардан вояга етган қўнғизлар пайдо бўлади, булар эса қишлагандан кейингина ер юзасига чиқади.
Олча филчаси бир йилда бир марта авлод беради, аммо қисман, диапауза муносабати билан қўнғиз икки йилда бир марта авлод беради.
Кўпинча гилос ва олчадаги пробкача личинкалар ғумбакка айланадиган вақтдан узоқроқ туриб қолади. Тури ҳали аниқланмаган майда тухумхўр филча тухумига тушганда шундай бўлади. Филча тухумини нобуд қилган паразит личинкаси гилос ва олча данагида қишлаб, кўкламда ғумбакка айланади, сўнгра филчанинг тухум қуйиш пайтигача ундан катта яйдоқчи вояга етиб чиқади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish