Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Қон бит Eriosoma lanigerum Hausm



Download 3,6 Mb.
bet204/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Қон бит
Eriosoma lanigerum Hausm
Зарари. Қон бит олма илдиз, тана ва шохларининг ширасини сўриб, дарахтларни кучсизлантиради. Битнинг шира сўрган жойларида ғуддалар пайдо бўлади, улар кейинчалик ёрилиб, чирийди. Қон бит тушган ёш дарахтлар кўпинча қуриб қолади, қари дарахтлар эса кучсизланиб, ҳосил жуда камайиб кетади. Қон бит кўп тушган шохлар қурийди.
Тарқалиши. Қон бит Тошкент, Андижон ва Наманган вилоятларида, Фарғона ва Сурхондарёнинг айрим боғларида, Қирғизистоннинг Ўш ва Жалалобод вилоятларида, Қозоғистоннинг Келес, Чимкент ва Жамбул туманларида, Тожикистоннинг Ҳисор водийсида ва Хўжанд вилоятида учрайди; қон бит Ҳиндистон, Корея, Япония, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка, Австралия ва Европада ҳам тарқалган, у Европанинг шимолига ўтиб, январ изотермаси минус 3-4°С, Америкада эса шимолга тарқалиб, январ изотермаси минус 5-7°С бўлган жойларгача ўтади. Қон битининг ватани Шимолий Америкадир. Европага бу ҳашорат биринчи марта бундан 200 йил илгари дарахт кўчатлари билан бирга келган. Марказий Осиёга қон бити 1905 йилда кўчат билан (Тошкент шаҳрига) келган.
Таърифи. Қон битнинг қанотсизи тўқ қизил бўлиб, усти мумсимон парли оқ ғубор билан қопланган, шу сабабли баъзан парли олма бити деб аталади. Қон бит танаси тухум шаклида, қанотсиз бит вояга етганда узунлиги 2,1-2,6 мм ўртасида бўлади.
Қанотли битнинг oқ пари фақат қорнининг учида бўлади. Гавдаси цилиндр шаклида бўлиб, узунлиги 2,2 мм келади; боши, кўкраги ва оёқлари қора, қорни тўқ жигар ранг. Тухуми чўзинчоқ, бўйи 0,5 мм бўлиб, юпқа оқ чанги бор; дастлаб зарғалдоқ рангда бўлади, 3-6 кундан кейин эса жигар ранг тусга киради.
Ҳаёт кечириши. Қон бити Марказий Осиёда ҳар хил ёшдаги личинка ва вояга етган ҳашаротлик стадиясида олма дарахтларининг илдизларида, пўстлоқ ёриқларида ва йўғон шохларининг асосида қишлайди. Американинг қайрағочзорларида қон бит тухумлик стадиясида қишлайди. Февралда-март бошларида битлар уйғониб, дастлаб қишлаган жойларида озиқлана бошлайди, сўнгра дарахтларга ўрмалаб чиқиб, пўстлоғи нозик ёки зарарланган жойларига ўрнашиб олади. Битларнинг галалари сидирға мум пар билан қопланади.
Қон бити ёз бўйи 15-17 та бўғин беради. Дастлабки уч бўғинининг урғочилари умрида ўрта ҳисоб билан 150 тадан (кўпи билан 200 тадан) личинка туғади, кузги бўғинларники 20-40 тадан личинка туғади.
Қон битининг личинкалари тўрт марта пўст ташлайдн. Туғилган личинкалар серҳаракат бўлиб, фақат тушгача дарахтга ўрмалаб чиқади. Шу вақтда дарахтдан ағнаб тушган личинкалар тупроқ орасига кириб олиб, илдизлардаги ширани сўриб озиқлана бошлайди. Қон бит личинкалари озиқлана бошлагандан кейин ҳаракатланмайди. Қанотсиз битлар бир жойга ёпишиб олиб, нозик ва салга синадиган хартумчасини дарахтдан деярли умр бўйи тортиб олмайди. Апрел охирида-май бошларида личинкаларнинг бир қисмида қанот бошланғичлари пайдо бўлади ва улардан қанотли битлар ўсиб етишади. Дастлаб қанотли битлар жуда кам бўлиб, август охири-сентябрдагина кўплаб пайдо бўлади.
Қон бит 8-15 та личинка туғади, улардан икки жинсли насл ўсиб етишади. Қон битларининг қанотли бўғинида оғиз органлари бўлмагани учун озиқланмайди, лекин личинкалар бошқа бўғинлар каби тўрт марта пўст ташлайди; вояга етгач жуфтлашиб, кейин тухум қўяди. Урғочи бит жуфтлашган кунининг эртасига битта тухум қўяди. Тухум қўйиш уч соатча давом этади.
Марказий Осиёда қон бити олмага тухум қўяди; тухумлари ривожланмай, нобуд бўлади. Ўзи тухум қўйгандан кейин ўлади. Шимолий Америкада қанотли битлар қайрағоч (Ulmus amerikana) га учиб ўтиб, унга тухум қўяди, тухумлар қишлагандан кейин кўкламда улардан личинкалар чиқади. Личинкалар олма дарахтларига кўчиб ўтади. Марказий Осиё ва Европада қанотли битлар бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришига қарамай, янги жойларга тарқалмайди, янги боғларга деярли нуқул кўчат билан бирга тарқалади.
Ёмғир кўп ва қаттиқ ёққанда қон битларни кўплаб нобуд қилади, айниқса қишда бир талай қон битлар ёмғирда нобуд бўлади. Аммо қон бити тез кўпайганлигидан боғда ҳатто озгина бўлса ҳам жиддий хавф туғдиради. Қон бити Бумажний ранет, Розмарин ва Золотой пармен деган олма навларига кўпроқ зарар етказади. Аммо Дамир олма, Абилаури, Қандил синап, Сари синап, Кул ранг француз ранети, Канада ранети, Ананас paнeт ва Мордвилко деган олма навларига қон бит тушмайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish