Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet205/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Қон битига қарши курашиш учун 1931 йилда биринчи марта Қримда биологик усул зўр муваффақият билан қўлланилди. Қон бит тушган боғларга майда афелинус яйдоқчи (Aphelinus mali Hald) паразит тарқатилди, бу паразит қон битни тез орада камайтирди. 1933 йилда Кавказ ортидаги 2000 га олмазор боғда ҳам қон битига қарши афелинус ёрдамида кураш кенг йўлга қўйилди. Ўша вақтдан бери афелинус турли жойларида, Шу жумладан Марказий Осиёда жуда яхши натижа бермоқда. Марказий Осиёда афелинусни биринчи марта 1932 йилда, шу усулни ишлаб чиққан профессор Н. А. Теленгой қўллаб, яхши натижа олди. 1935 йилдан бошлаб карантин инспекцияси Ўзбекистонда қон бити тушган боғларга афелинусни кўплаб тарқата бошлади. Афелинус битларнинг 80-98 фоизини нобуд қилади.
Афелинус битларнинг бошқа турларига зарар етказмасдан, ҳар бир қон битига биттадан тухум қўяди. Урғочи афелинус умрида 60-100 та тухум қўяди. Афелинус личинкаси бит танаси ичида 16-24 кун ривожланиб, кейин ғумбакка айланади. Вояга етган афелинус нобуд бўлган битни кемириб тешик очади ва ундан ташқарига чиқади. Афелинуснинг тухумдан то вояга етгунча бутун ривожланиши об-ҳаво шароитига қараб 18 кундан 1 ойгача чўзилади. Бу яйдоқчи Марказий Осиёда йилига 8 тача бўғин беради. Ичига афелинус кириб олган битлар мумсимон парини йўқотиб, қораяди ва мумификацияланади (териси қотиб, бўртади).
Қон битига қарши биологик кураш олиб бормоқ учун афелинус кузда тайёрлаб қўйилади. Афелинус тарқатилган боғда қорайган, мумификацияланган қон битлари билан бир йиллик-икки йиллик шохлар 10-25 см узунликда қирқиб олинади. Афелинус қон бити ўлаксаларининг ичида личинкалик стадиясида қишлайди. Қаламчалар совуқ урмайдиган, ёмғир ва қор тегмайдиган жойда кўкламгача сақланади. Эрта кўкламда қон бити тушган боғлардаги дарахтларга шу қаламчалар бойлаб (осиб) қўйилади. Ҳар бир қаламчада афелинус юққан 100-200 та бит бўлса яхши деб ҳисобланади.
Қон бити кўп тушган боғда уч қатор оралатиб, учинчи дарахтга биттадан қаламча боғлаб қўйилади. Қон битига қарши курашда қуйидаги кимёвий воситалардан фойдаланилади: қон бити тушган дарахтларга 12 фоизли гексахлоран дусти (ҳар дарахтга 300-100 г) чангланади, айни вақтда дарахтлар тагидаги тупроқ юзасига (1 м2 га 60-80 г ҳисобидан) гексахлоран дусти сочилиб тупроқ ағдарилади. Баҳор вақтида бит галаларига қарши гексахлоран чанглаш ўрнига, 30 фоизли тиофос қонцентратининг 0,1 фоизли эмульсияси ҳам ишлатилади.
Қон битига қарши курашиш учун гексахлоран ва тиофос ўрнига март охири-апрел бошларида, қон бити тушган дарахтларнинг танасига ва йўғон шохларига баъзан латта ёки чўткада мазут суркалади. Бунда мазут дарахтдан оқиб тушмаслиги керак. Дарахтда қишлаб чиққан битлар мазут суркаб йўқ қилинади. Бунда ўрта ҳисоб билан гектарига 2,5 кг мазут сарфланади.
Дарахтларнинг мазут суркаш қийин бўлган жойларига эрта кўкламда (куртаклар бўртгунча) 10 фоизли мой эмульсияси пуркалади, бу эмульсия дарахт танаси ва шохларидаги ширани сўрадиган бошқа зараркунандаларга ҳам бир йўла қарши курашиш учун ишлатилади. Афелинуснинг заҳарланишига йўл қўймаслик учун биологик усул кимёвий чоралардан кейин қўлланилади.
Қон битининг кўпайишига йўл қўймаслик ва дарахтларни касалликлардан сақлаш учун олма дарахтларининг кесилган ва чақаланган жойларига ёғ билан боғ замазкаси ёки лойқа лой суркаб қўйилади.
Қон бити маълум бир жойда тарқалганидан қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ички карантин объекти бўлиб ҳисобланади. Қон бити тушган боғларни карантин инспекцияси ҳисобга олади ва янги жойга тушганда туман ва хўжалик агроном ходимлари бу ҳақда яқин орадаги карантин инспекторига хабар бериши шарт.
Қон бити тушган боғ ва кўчатзорлардан кўчатларни фумигация қилмасдан олиш ярамайди. Кўчатлар карантин инспектори иштирокида ва унинг жавобгарлиги остида синил кислота билан фумигация қилинади. Бу дори кўчатлардаги ҳамма зараркунандаларни батамом йўқ қилади. Фумигация жипс камераларда ўтказилади. Катталиги 2х1, 5х1,5 м камералар қулай ҳисобланади. Жипс беркиладиган ва уй-жойга туташмаган бошқа бинолардан ҳам камера ўрнида фойдаланиш мумкин. Кўчатлар фумигация қилишда ораси очиқроқ қилиб тахланади. Кўчат ўраладиган материал кўчатлардан алоҳида юқумсизлантирилади. Қон битини ўлдириш учун фумигацияда сарф қилинадиган зарарли дорилар меъёри: 1 м3 бинога натрий цианид-5 г, сульфат кислота 10 г ва сув 15 г. Фумигация 30-40 минут давом этади, шундан кейин бино шамоллатилади.
Кўчатлар ва меваларни юқумсизлантирмоқ учун синил кислота ўрнига метил бромиддан фойдаланиш мумкин, ҳароратга қараб 1 м3 га метил бромид қуйидагича сарфланади: 33-35° да 20 г, 30-32° да 25 г, 25-29° да 35 г, 20-24° да 20 г, 10-19° да 60 г, фумигация 20-35° ҳароратда 2 соат, 15-19° ҳароратда 3 соат ва 10-14° ҳароратда 4 соат давом этади (Коейцберг).



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish