Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet193/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Бу ҳашаротга қарши кураш тадбирлари жумласига бегона ўтларни, айниқса зиғир далалари четидаги ўтларни йўқ қилиб туриш, кузда далаларни яхшилаб чуқур шудгорлаш, экинни ўз вақтида экиб олиш киради.
Металлсимон томчи капалаги қуртига қарши қўлланилгани каби бу зараркунанда тушган экинларга барий хлорид эритмаси пуркалса, уч кун ичида қуртларнинг 80 % гача қисми қирилади (Болдирев).
Гамма тунламига қарши экинларнинг ҳар гектарига 8-12 кг ҳисобидан натрий кремнефторид ёки 8-10 кг ҳисобидан кальций арсенат ёки 20-25 кг ҳисобидан гексахлоран дустини чанглаш ҳам яхши натижа беради.
Ҳашарот қуртининг дастлабки икки ёши даврида ичидан ва ташқаридан таъсир этувчи дорилар ишлатилади; бунда экинлар гектарига 750-2000 л ҳисобидан анабазин-сульфат ёки никотин-сульфат эритмаси пуркалади; бунда эритма ҳар литр сувга 1 г дан шу кўрсатилаётган заҳарлардан бири ва 3-4 г совун қўшиб тайёрланади. Қуртлар биринчи ёшида териси жуда нозик бўлиб, ўзи очиқ ҳолда яшайди; буларга қарши анабадуст ёки никодуст каби дориларни чанглаш ҳам яхши натижа беради.
Гамма тунлам қуртига қарши париж кўкини қулланиш ҳамма вақт ижобий натижа беравермайди.
Украинада бу ҳашаротга қарши биологик кураш усули ҳам тавсия этилади, яъни гамма тунлам тухум қўйишга киришиши олдидан экинларга трихограмма (Trichogramma evanescens Westw.) тухумхўрни қўйиб юбориш тавсия этилади.
Бошқа зараркунандалар
Марказий Осиёда луб толали экинларга тушадиган зараркунандалардан яна қуйидаги турлари анча зарар етказиб туради; ўргимчаккана (Tetranychys teiarius L.), каноп, дағал каноп, кендирга зарар етказади; дала чигирткаси (Acheta deserla Pall.) зиғирга зиён етказади; айланма қора чигартка (Oecanthus turanicus Uv.) канопни шикастлайди; чигирткасимон ҳашаротлар, айниқса қир чигирткаси (Calliptamus italicus L.) кендир, баъзан зиғир ва наша экинларига тушади; ғўза бити (Aphis gossypii Glov) дағал каноп, каноп ва бомия экинларини шикастлайди; дуккак бити (Aphis fabae Scop.) каноп экинига зарар етказади.
Барча луб толали экинлар симқурт (Elateridae) дан, Ўзбекистоннинг лалми ерларида айниқса узун мўйлов чертмакчи (Clon cerarabycinus Sem); қора қўнғиз (Tenebrionidae) личинкаларидан кўп зарарланади; лалми зиғир экинига қизил оёқ майка (Meloe xanthomelas Sols) ва кравчик қўнғизи (Lethrus sp. sp.) катта зарар етказади; кравчик қўнғиз лалмикорликка экиладиган барча луб толали экинларга ҳамда сувли ердаги луб экинларнинг чўлга ёндош четларидаги ўсимликларга шикаст етказади. Зиғир гулини малҳамчи (Mylabris sp. sp) шикастлаб туради.
Барча луб толали экинларни, айниқса зиғир экинини қаттиқ қанот бузоқбош (Rhisotrogus fortis Rtt.) личинкаси шикастлайди; ер чумолиси (Messor structor Latr.) зиғир чаноқларини тешиб донини ташиб кетади. Дағал каноп, рами ва бомия экинларини карадрина (Laphygma exigua Hb.) ва зиғирга ҳам зарар етказиб турадиган беда тунлами (Chloridea dipsacea L.) ҳамда бу экинларнинг мевасини жароҳатлайдиган кўсак қурти (Chloridea obsoleta F.) шикастлайди ва ниҳоят, баъзан барча луб экинларига (Agrotis segetum Schiff) ва ундов тунлами (Agrotis exclamationis L.) зарар етказиб туради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish