Дала экинларининг асосий зараркунандалари


§ 9. ТАМАКИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ



Download 3,6 Mb.
bet194/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

§ 9. ТАМАКИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ
Федченко уховёрткаси
Oreasobia fedtsthenkoi Sauss: синоними: Anechura fedtschenkovi Sauss.
Зарари. Федченко уховёрткаси Жанубий Қозоғистон, Шимолий Ўзбекистоннинг тоғлик минтақаларида тамаки барг ва поясини кемиради, шунингдек товсағиз гуллари ва ғунчаларидаги оталик ва оналиклари билан озиқланади.
Тарқалиши. Федченко уховёрткаси Марказий Осиё, Қозоғистон ва Жунғориянинг тоғлик ва тоғ олди минтақаларида учрайди.
Таърифи. Уховёртканинг узунлиги 9-18 мм; танаси (гавдаси) чўзиқ, учида бақувват қисқичлари бор. Эркагининг қисқичлари ўрта қисмида бир-биридан узоқлашади, туби эса бир-бирига қараб яқинлашади ва туб қисмида иккита тишчаси бўлади, урғочисининг қисқичлари деярли тўппа-тўғри, тишчасиз бўлади. Қанотустлиги кичкина бўлиб, уларнинг остида узунасига ва кўндалангига буклакган қанотлар бор. Панжаларининг иккинчи бўғими учинчи бўғимига нисбатан сербарроқ бўлиб, эшкак шаклида кенгаяди; мўйловлари 12 бўғимли бўлади. Танаси жигар ранг тусда, орқасининг олди қисми четлари оқимтир ва қанотустлигида узунчоқ ёруғ доғ бор, боши қизғиш тусда. Личинкаларининг ранги вояга етган ҳашаротларга қараганда очроқдир.
Ҳаёт кечириши. Урғочиси вояга етганда уруғланиб қишлайди; эркаклари кузда жуфтлашгандан кейин нобуд бўлади.
Эрта кўкламда, баъзан эса қишда ҳам ҳаво исиган вақтда урғочиси тошлар тагига, дарахтларнинг пўстлоғи остига, ер юзасидаги ўсимлик қолдиқларининг тагига тўп-тўп тухум қўйиб кетади; урғочи ҳашарот тухумларини ва дастлабки ёшдаги личинкаларини қўриқлаб туради. Тухумдан тахминан икки ойда личинка чиқади.
Федченко уховёрткасининг личинкалари ва вояга етганлари ўсимликларда, чириётган ўсимлик қолдиқларида, шунингдек ҳашарот ўлимтиклари ва қуртлар билан озиқланади. Уховёрткалар қанотларидан кам фойдаланади, асосан оёқлари билан юради, лекин шундай бўлсада, улар анча яхши учади, учишдаи олдин қорнини юқорига кўтаради-да, қанотларини қисқичлари билан ёзади. Ўсимликлар қуриб-қовжирагач уховёрткалар юқорига-тоғларга учиб кетади. Уховёрткалар қисқичлари билан душмандан сақланади.
Уховёртка йилига бир марта урчийди; болалари вояга етгандан кейин урғочи уховёрткалар нобуд бўлади. Вояга етган уховёрткалар ва уларнинг личинкалари кундуз куни ҳаёт кечиради, аммо юқори ҳароратда пана жойларга яшириниб олади.
Кураш чоралари. Уховёрткаларга қарши курашиш учун далага кечқурунлари заҳарли ем сепиб қўйилади. Заҳарли ем буғдой кепагига натрий арсенит эритмаси аралаштириб тайёрланади. Бунинг учун 500-600 г заҳар 12 л сувда эритилиб, 16 кг кепакка қўшилади, тамакига уховёртка кўп тушганда гектарига 24-32 кг заҳарли ем сарфланади. Асиатик (Аsеchura asiaiica Sem.) деган уховёртка биологияси ва систематикадаги олган ўрни билан Федченко уховёрткасига жуда яқин туради, ана шу уховёрткага қарши кураш соҳасидаги тажрибаларга қараганда (Правдин), ҳар 100 м2 майдонга кечқурун 25 туп ўт уйиб қўйиш ҳам яхши натижа беради, бу ерга йиғилган уховёрткалар эрталаб йўқ қилинади. Уховёрткага қарши курашда бу усулни заҳарли ем ёйиб қўйиш билан бирга олиб борса бўлади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish