151
– донининг сифати жихатидан энг яхши навлардан бири . (Ўзбекистонда
районлаштирилган ягона нав). Айрим холларда табиий дурагайлардан танлаш
ўтказилар эди ѐки эркин чангланишдан ҳосил бўлган дурагайларни ажратиб
олиш учун белгилари бўйича кескин фарқ қиладиган навлар қаторлаб навбатлаб
экилар эди. Натижада Камалинское 40, Ҳарковское 25 ва бошқа навлари ҳосил
қилинган. Сунъий дурагайлаш усулини қўлланилишини бирмунча тўхтаб
турилишига сабаб бу усулни ўтказишда мавжуд қийинчиликлар – гулининг
кичиклиги ва дурагай уруғларини жуда кам ҳосил бўлишидир.
Сунъий чатиштириш асосида ҳосил қилинган дурагай популяциясидан
танлаш усули билан яратилган биринчи нав Скороспелое 66 – 1962
йилда
районлаштирилган.
Қўл меҳнати билан бичиш ва мажбурий чанглатиш усули билан
чатиштириш техникаси сермашаққатли. Битта рўвакда энг яхши ривожланган
бошоқчалар қолдирилиб, эхтиѐтлик билан гул кобиклари очилиб, чангдаонлари
олиб ташланади. Рўвак пергаментли изолятор билан қопланади. Эртаси
изоляция қилинган гул очилиб уруғчининг тумшуқчасига ота ўсимлигининг
чанги қуйилиб чанглатилади.
Тариқ
селекциясида
дурагайлашни
кенг
қўлланилиши
сунъий
чатиштиришнинг самарали усулларидан фойдаланиш имкониятини туғдирган.
Жанубий Шарқий қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот
институтида
дурагайлашнинг гул пардаси билан уруғчининг тумшуқчалари сунъий равишда
қисиб қўйиш усули ишлаб чиқилган. Бу ҳолда чангдонлар олиб ташлангандан
сўнг тумшуқча гулнинг ташқарисида қолади, шунинг учун уни чанглатиш учун
гулни иккинчи марта очиш хожати бўлмайди. Қулайлик учун бошоқча
қипиқлари қисман кесиб қўйилади. Кейинчалик бу усулни қўлланиши
натижасида тумшуқчалар бошоқча қипиқлари билан ҳимояланмаганлиги
сабабли қуриб қолиши кузатилади, шунинг учун чанглатишни бичиш куни
ўтказиш билан бу усул такомиллаштирилади. Бу усулдан фойдаланиш
натижасида кўп миқдорда дурагайлар ҳосил қилинишига
эришилди, чунки
чатиштиришнинг самараси 13,2 дан 42 % гача ошди. Бу усул айрим
ўзгаришлари билан ҳозирги кунда Поволжье ва Қозоғистоннинг қатор
селекцион тажриба муассасаларида қўлланилади. Украина деҳқончилик илмий
тадқиқот институтида тариқ ғунчасининг механик қўзғатиш таъсири остида
очилишига асосланган чатиштиришнинг сув усули ишлаб чиқилган.
Бунинг
учун тегишли рўваги танлаб олиниб қўл кафтлари орасида ишқаланади ва
сунъий равишда шу кунни ўзида гуллашга тайѐр бўлган ғунчалари очилишга
ундайди. Ундан кейин чангдонларни ѐрилишини ва ўзидан чангланишни
олдини олиш учун рўваги 1 – 2 минутга идишдаги сувга ботирилади. Ивиган ва
оғирлашиб ғолган чангдонлар рўвагини қўл кафтига уриб силкитиб ташланади,
ундан сўнг қолган чангдонлар ва очилмаган ғунчалар пинцет ѐрдамида олиб
ташланади. Чанглатиш гуллаб турган ота ўсимликларининг рўвакларини
бичилган гуллар устидан силкитиш йўли билан ўтказилади.
Ота ўсимликларининг гуллаши ҳам сунъий равишда чорланади. Иш
табиий гуллаш муддатидан 2 – 3 соат олдин бажарилади. Меҳнат унумдорлиги
152
соатига 200 – 300 гул бўлиб, уруғ ҳосил бўлиши, ўртача 48 % ни ташкил
қилади.
В.Я.Юрьев номидаги Украина ўсимликшунослик
селекция ва генетика
илмий тадқиқот институтида тариқни бичиш учун 52
0
С гача қиздирилган
ҳаводан
(термо
усул)
фойдаланилади.
Тариқни
чатиштиришни
осонлаштирадиган бошқа усуллари ҳам қўлланилади.
Дурагайлаш режасини тузганда ВИРда ишлаб чиққан классифакацияси
бўйича жуфтлари географик гуруҳларини ҳисобга олиш асосида танланади.
Чатиштиришда жуфтнинг бири сифатида шу худудларда мослашган
районлаштирилган маҳаллий ѐки истиқболли нав, иккинчиси – четдан
келтирилган, қандайдир қимматли белги манбайи
сифатида кизиктирадиган
материал бўлиб хизмат қилади.
Тариқ селекциясида жуда кўп тарқалган бўлиб битта навда учтадан зиѐд
навларнинг хохлаган белгилари бирлаштиришни таъминлайдиган мураккаб
поғонали дурагайлаш ҳисобланади. Бу усул қўлланилиб Старт нави яратилган.
Туйинтирувчи чатиштиришлар қоракуяга чидамлликка қаратилган селекцияда
қўлланилади.
Шундай қилиб, тариқ селекциясининг асосий усули бўлиб якка танлаш
ўтказиладиган тур ичида дурагайлаш ҳисобланади.
Айрим холларда оммавий
танлаш ҳам ўтказилади (Казанское 61 нави).
Танлаш дурагайнинг эртанги бўғинларида ўтказилади. Шу билан бирга
қимматли хўжалик белгиларига қараб оммавий танлаш қўлланиб қайта – қайта
экиш усулидан фойдаланилади. Масалан Жанубий Шарқий қишлоқ хўжалик
илмий тадқиқот институтида популяциялар қайта – қайта экилганда ѐрмасининг
ярқироқлигига қараб оммавий танлаш усули қўлланилади, бу эса дони юқори
сифатли бўлган оилаларни кўпайишига олиб келади..
Do'stlaringiz bilan baham: