Д. Т. Абдукаримов


Селекциянинг вазифалари ва йўналишлари



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Селекциянинг вазифалари ва йўналишлари. 
Тариқ селекциясининг 
асосий йўналиши ѐрма ишлаб чиқариш учун юқори ҳосилдор – 4 – 4,5 т/га, бир 
текис йирик донли, 1000 донининг вазни 8 – 9 г пўстлилиги 12 – 14 % ва ѐрма 
чиқиши 82 – 85 % ҳамда пишириладиган бўтқанинг юқори кулинар сифатли 
навларни яратиш. Навнинг қиммати биринчи навбатда ҳосилдорлиги билан 
аниқланади. Бунинг асосий кўрсаткичи ўртача битта ўсимликнинг 
маҳсулдорлигидир, рўвагидаги донлари бир вақтда пишадиган ва донлари кўп 
шаклланадиган донининг таркибида оқсил моддаси ҳамда алмаштириб 
бўлмайдиган аминокислоталарни миқдори кўп, қурғоқчиликка чидамли ва 
юқори агротехникага сезгир бўлиши керак.
Селекциянинг муҳим йўналиши
– касаллик ва зараркунадаларга 
чидамли навлар яратиш. Тариқ ўсимлигига кўп зарар етказадиган 
касалликлардан – қоракуя ҳисобланади. У ҳар хил жойларда тарқалиб, рўвак 
чиқариш даврида ҳосил бўлади, натижада рўваклари тўлиқича вайрон бўлиб, 
уларнинг ўрнига касалликнинг споралари билан ифлосланиши натижасида ѐрма 
чиқиши камаяди ва пишириладиган кашанинг таъми ѐмонлашади, агар кучли 
зарарланган бўлса истеъмол қилишга ярамайди. Тариқнинг чидамли навларини 
яратишда селекция иши ўтказиладиган худудда тарқалган қоракуянинг 
популяциясига чидамлилиги ҳисобга олиниши керак. Бу касалликка чидамли 
навлар яратиш усуллари ишлаб чиқилган ва тариқнинг бардошли навлари 
яратилган, масалан Веселоподлянское 632, Саратовское 2, Саратовское 3 ва 
бошқалар. 
Охирги йилларда дончани пўст остидаги зарарланишига, ўта чидамли 
навларни яратилишига катта эътибор берилмоқда. Касалланиб шикастланган 
дончанинг қора нуқтачалари, ҳар хил шакл ва катталикдаги атрофи қорамтир 
ранг билан ўраб олинган оқимтир доғлари бўлиб қарийиб 60 % юзасини 
эгаллайди. Бу касаллик – меланоз, тариқ экиладиган ҳамма худудларда айниқса, 
Марказий Қоратупроқ зонаси ва Поволжьеда кузатилади. Меланоз билан 
касалланган тариқнинг ѐрма чиқиши камаяди ва бўткасининг сифати кескин 
ѐмонлашади. Бу касалликка чидамлилик манбалари топилмаган, аммо бошқа 
навларга нисбатан меланозга чидамлироқ навлар ажратиб олинган: Саратовское 


150 
853, Оренбурское 42 ва бошқалар. Тариқ ўсимлиги гельминтоспориоз ва 
мозаика билан касалланиши кузатилади. Зараркунандалардан энг кўп зарар 
етказадиган тариқ пашшачаси, поя (маккажўхори) капалаги, тариқ сассиқ 
қўнғизи, чизиқли нон бургаси, цикада ва трипслардир.
Тариқ экинини шимолийроқ худудларга тараққий этиш учун юқори 
ҳосилли, тезпишар ва совуққа чидамли навларни яратиш лозим. Анғизда ѐки 
такрорий экин сифатида фойдаланиш учун яратиладиган тезпишар навлар 
билан вегетация даври 60 – 65 кун давомида юқори ҳосил шакллантириш 
қобилиятига эга бўлиш керак.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish