Нўхатнинг морфобиологик хусусиятлари.
Нўхат (Cicer) дуккакдошлар
оиласига ва Cicer туркумига мансуб. Бу туркумнинг 22 тури мавжуд бўлиб,
маданий экин сифатида фақат битта – Cicer orietinum L тури тарқалган. Нўхат
бир йиллик ўтсимон ўсимлик.
Нўхат навларининг морфологик хусусиятлари турлича: ер бағирлаб
ўсадиган, бироз тикка пояли ва тикка ўсадиган. Ер бағирлаб ўсадиган навлари
паст бўйли – 35 см гача, бир оз тик ва тикка ўсадиган навлари нисбатан баланд
бўйли – 30 – 70 см бўлади. Нўхат уруғидан униб чиққан майса яшил ѐки пушти
бинафша ранг қизғиш товланиб туради. Уруғ униб чиққанда уруғпалла
уруғбаргга илашиб ер устига чиқмасдан тупроқда қолади. Нўхат ўқ илдизли
ўсимлик, илдизи сертармоқ бўлиб, тупроқнинг бир метрлик қатламига ва ундан
ҳам чуқурроқ тарқалади. Пояси қобирғасимон, шохланмайдиган, тик ўсадиган
бўлади. Бироқ озиқланиш майдони кенг (ўсимлик сийрак жойлашганида)
бўлганида баъзи паст бўйли навлар ер бағирлаб ѐки бир оз тикроқ ўсади.
Барглари мураккаб, тоқ патсимон, навбати билан жойлашган туксиз, банди
калта, 9 – 17 япроқчаси бўлади. Япроқчалари майда, қисқа бандли, чети майда
арра тишли, шакли ҳар хил, узунчоқ – эллипс, думалоқ – узунчоқ ѐки тескари
тухум шаклида бўлади. Ён барглари жуфт, асосида кенгроқ, пояни икки
томонидан тўла ўраб олган. Ёнбаргнинг пастки кенг қисми устига томон бир
неча учлик пояча билан тугалланади. Нўхат барги япроқча билан кўк нўхатники
эса гажжак билан тугалланади.
Гули
майда, якка – якка жойлашган. Ҳар хил рангли, бироқ кўпинча оқ,
бинафша ранг ѐки пушти – бинафша ранг бўлади. Гули беш тишли косачадан,
гултож, ўнта чангчидан иборат, тўққизтаси битта найча бўлиб бирлашган,
биттаси алоҳида жойлашган. Одатда доннинг ранги гулининг рангига мос
келади.
Меваси
– дуккакдан иборат овал шаклида ѐки овалсимон чўзинчоқ, камдан
кам ромба шаклида, қабариб чиққан, эгилган ўткир бурунли, икки паллали.
Дуккаклари майда – узунлиги 1,4 – 3,5 см. Биринчи дуккак 10 – 30 нчи бўғинда
ҳосил бўлади. Дуккагида битта – иккита камдан кам учта дон бўлади. Пишиб
етилган дуккаги сариқ ѐки бинафша ранг кизғиш товланиб туради. Нўхатнинг
пояси, барги ва дуккаги модда ажратувчи тук билан қоплаган. Пишиб етгунча
ўсимликнинг тук билан қопланган устки қисми шавель (отқулоқ), олма ва
лимон кислотаси ажратиб туради. Бу даврда, айниқса гуллаш фазасида ўсимлик
юқорида қайд этилган кислоталар ажратганлигидан қуѐшда ялтирайди, тегиб
кетган нарсани хўллайди.
43
Do'stlaringiz bilan baham: |