Д. Т. Абдукаримов


Селекция усуллари. Дурагайлаш



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Селекция усуллари. Дурагайлаш.
Кўк нўхат экини селекциясининг 
дастлабки йилларида асосан аналитик селекция яъни маҳаллий популяция ва 
халқ селекцияси навларда танлаш ўтказиш асосида янги навлар яратилган. Ўша 
даврларда олдинма – кейин якка танлаш ва оммавий танлаш қўлланилиб 
Ранний зеленый 33, Московский 572, Московский 559, Комсомолец 11, 


31 
Уладовский 208 ва бошқа навлар яратилган. Лекин ҳозирги замон шароитида 
кўк нўхат навларига катта ва қаттиқ талаблар кўйилганда селекциянинг 
аналитик усули аҳамиятини деярли йўкотган. Кўк нўхат экини селекцияси 
асосан жаҳон коллекциясидан фойдаланилиб тур ичида дурагайлаш ва кўп 
мартали якка – гуруҳли ѐки қисман оммавий танлаш йўли билан амалга 
оширилади. Селекциянинг усулларидан жуфт чатиштириш кўп тарқалган эди. 
Масалан, кўк нўхатнинг энг кўп тарқалган Рамонский 77 нави Виктория гейне х 
А – 579 ларни чатиштириш орқали, Чишминский ранний нави эса К – 1859 ч 
Виктория иенскаяларни жуфт чатиштириш натижасида ҳосил қилинган. Оддий 
жуфт чатиштириш керакли хусусиятли генларни рекомбинация (жой алмашиш) 
сини ҳамма ҳолларда ҳам амалга оширишни таъминлай олмайди. Шунинг учун 
селекция ишида мураккаб, поғонали чатиштиришлар ўтказилади. Бу усул 
баҳори буғдой селекциясида жуда яхши натижалар кўрсатган. 
Кўк нўхат селекциясида поғонали чатиштириш схемаси қуйидагича: 
Бошқирдистонда деҳқончилик ва дала экинлари селекцияси илмий 
тадқиқот институтида чексиз ва ҳар хил кўринишдаги узиладиган, 
тўхтатиладиган беккросслар кенг кўлланилади.
В.Х.Хангильдин фикрича кўк нўхат селекциясида беккроссдан ташқари 
мураккаб чатиштиришлар, дурагайлашни конвергент схемалари ҳам 
муваффақиятли кўлланишларни мумкин.
Максимал рекомбинация принципи асосида конвергент чатиштиришлар 
тартиби. 
Йил А х Б В х Г Д х Е Ж х З 
1 нчи йил └ х ┘ └ х ┘ └ х ┘ └ х ┘ 
2 нчи йил └ х ┘ └ х ┘ 
3нчи йил └ х ┘ 
Трансгрессияли рекомбинация принципи асосида конвергент чатиштириш 
тартиби. 
Йил А Б А С А Д А Е 
1–чи йил └ х ┘ └ х ┘ └ х ┘ └ х ┘ 
2 – чи йил └ х ┘ └ х ┘
3 – чи йил └ х ┘
Артур х Ползунок
Тулунский х Фольгер
гибрид гейне 
Виктория х А – 579 
гейне 
Уладовский 652 х Ромонский 77 
Уладовский юбилейный 


32 
Қўйиладиган талаблар ва ота – она шаклларининг мавжуд навлари асосида 
у ѐки бу схемасидан фойдаланиш мумкин. 
Трансгрессив рекомбинация ва тўлиқ бўлмаган беккросслар принципи 
асосида конвергент чатиштириш.
Йил А Б А B А Д А Е 
1–чи йил └ х ┘ А └ х ┘ А └ х ┘ А └ х ┘А 
2 – чи йил └ х ┘ └ х ┘ └ х ┘ └ х ┘
3 – чи йил └ х ┘ └ х ┘
└ х ┘
Аксарият селекционерлар фикрича чатиштириш ҳажми ўрганиладиган 
белгилари бўйича ота – она шаклларининг бир биридан фарқланиб ажралиб 
туришига боғлиқ. Агар фарқи кам бўлса, (F
1
) 20–30 ўсимлик билан 
кифояланиши мумкин, кўп бўлса 100 ва ундан кўп ўсимлик фойдаланилади, акс 
ҳолда иккинчи (F
2
) бўғинида керакли рекомбинат ҳосил қилинмаслиги мумкин. 
Популяция билан ишлашнинг асосий усули якка танлаш – педигри усулида 
авлодларни баҳолашдир. Кўк нўхат селекциясида ѐтиб қолувчанлик ва 
ўсимликларни бир бирига ўралиб қолишлиги сабабли қайта экиш усули 
ярамайди.
Рецессив генлар билан детерминант оддий белгилари бўйича F
2 – 
F
3
қаттиқ 
брак қилиш ўтказилади ва тугатилади. Сон белгилари бўйича эса юқори 
маҳсулли барқарор линияларга эга бўлиш учун брак қилиш F
5
–F
6
ичида 
ўтказилади. Кўк нўхат экини селекциясида узоқ шаклларни дурагайлаш усули 
ривож топмаган. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish