Д. Т. Абдукаримов


Тариқ селекциясида сунъий мутагенез қўлланилади



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Тариқ селекциясида сунъий мутагенез қўлланилади
. Мутантлар гамма 
нурланиш, тез нейтронлар ва бошқа мутагенлар ѐрдамида ҳосил қилинади. 
Кимѐвий мутагенлар НЭМ, НММ, ЭИ, ДМС ва ДАБ кенг қўлланилади. 
Натижада қимматли бошланғич материал таркибида кўп оқсил – 16 – 17 % гача 
сақлайдиган могар шаклли тариқ, қоракуяга чидамли намуналар, йирик донли 
шакллар ҳосил қилинган. Кимѐвий мутагенез қўлланилиб Липецкое – 19 нави 
яратилган.
Тариқда ўта кучли 
гетерозис
намоѐн бўлиши аниқланган. Қатор 
муаллифларнинг маълумотига кўра гетерозис натижасида ота – она шаклларига 
нисбатан қўшимча ҳосилдорлик 20 дан 140 % гача. Ҳосилдорлигини ошиши 
маҳсулдор тупланиш, рўвагининг кенглиги, бош рўвагидаги донининг вазни ва 
1000 донининг вазни эвазига таъминланади. Шунинг учун гетерозисли 
дурагайларини ҳосил қилиш тариқ селекциясининг истиқболли йўналиши 
бўлиб ҳисобланади.
Селекцион материални баҳолаш
қатор белги ва хусусиятларга қараб 
ўтказилади. Вегетация даврининг давомийлигига қараб баҳолаш учун 
фенологик кузатишлар олиб борилади. Бунда экиш – униб чиқиш, рўвагининг 
пайдо бўлиши ва тўлиқ пишиш санаси ѐзилиб борилади.


153 
Агар вегетация даврининг давомийлиги 60 кун бўлса – ўта қисқа, 61 – 80 
кун бўлса – қисқа, 81 – 100 кун – ўрта, 101 – 120 кун – узун ва 120 кундан 
узунроқ бўлса – ўта узун деб ҳисобланади.
Қоракуяга чидамлилигини баҳолашда сунъий зарарлантириш фонидан 
(шароитидан) фойдаланилади, касалланиш даражаси беш балли тизим бўйича 
баҳоланади. Селекция жараѐнининг ҳар кайси босқичида тариқнинг технологик 
сифатларига қараб баҳолашда урганиладиган кўрсаткичлари сони ва баҳолаш 
усуллари ҳар хил бўлади. Бу намуналар сони ва ҳар кайсисидаги уруғ 
миқдорига боғлиқ.
Селекция жараѐнининг ҳар кайси босқичида дончанинг сифатининг 
физикавий кўрсаткичлари ранги, шакли, йириклиги ва биртекислиги, 
пустлигиги сифати аниқланади. Донининг ранги ва шакли куз билан чамалаб: 
дони юмалоқ – шар, овал – узунчоқ ва овал шаклида бўлади. Шар шаклидагиси 
энг қулай, чунки бундай дон осонлик билан янчилади ва кўпроқ ѐрма чиқишини 
таъминлайди. Донининг йириклиги 1000 та доннинг вазни билан баҳоланади: 
7,1 – 8,0 г – йирик 6,1 – 7,0 г – ўрта 5,1 – 6,0 г кичик ва ундан кам. Шу билан 
бирга донининг йириклиги сараловчи галвирдан ўтказиб тахлил қилиш 
усулидан фойдаланилади. Агар тешигининг катталиги. 1,8 х 20 мм бўлган 
галвирдаги қолдиқ 80 % дан кўп бўлса, дони йирик, 60 – 80 % бўлса – ўртача ва 
60 % гача бўлса майда ҳисобланади.
Донининг бир текислиги – икки бир – бирига яқин бўлган фракцияли 
ғалвирлардаги қолдиқларининг йиғиндиси, процентли ифодаси аъло ва яхши – 
85, қониқарли – 80 – 85, паст – 80 дан кам бўлса. Пўстлилиги гул қобиқларини 
ажратиб дастлабки тортилган массаси билан чиққан донга (ядро)нинг фарқи 
ҳисобланиб аниқланади ва процент билан ифодаланади. Пўстлилиги паст 
намуналар 12 % гача пўст сақлайди, ўртача пўстлилилар – 15 – 18, баланд 
пўстлиликлари эса 18 % дан кўп сақлайди. Пўстлиликни баҳолашда ҳосил 
бўлган тозаланган дони (ядро) рангини ва консистенциясини ҳамда меланоз 
билан касалланиши (процент ҳисобида) аниқлаш учун фойдаланилади.
Дончани ѐркин – сариқ ва сариқ ранглилиги каратипоидларни кўп 
сақланишини кўрсатади, шунингдек бўтқасини ўта яхши озиқали ва таъмлилик 
сифатларини билвосита кўрсаткичидир.
Дончанинг (ядронинг) консистенцияси шишасимон, ярим шишасимон ва 
унсимон бўлади. Тўлиқроқ технологик баҳолаш селекциясининг якунловчи 
босқичида тариқ донидан ѐрмага ишлаб чиқаришда берилади. Бунинг учун 
ЛУП ѐки ЛУП 1 – ошлайдиган шлифовкалайдиган (силлиқлайдиган) 
мосламасидан фойдаланилади. Дастлаб тариқнинг пўсти олинади – оқланади, 
ва пўстлилиги аниқланади, ундан кейин 60 – 70 сек. шлифовка – силлиқлаш 
ўтказиб асосий кўрсаткич ѐрма чиқиши проценти ҳисоблаб чиқилади. 
Шлифовка қилинган силлиқланган ѐрма мевасининг ва қисман уруғининг 
пўстлоғи ҳамда алейрон қатлами олиб ташланади. Бу эса унга ѐруғ тус, беради 
товарлилик кўринишини ва кулинар сифатларини яхшилайди. Тариқнинг 
ѐрмаси ранги, консистенцияси ва шикастланган дончанинг миқдорига қараб 
баҳоланади. Шуни ҳам айтиш керакки, шикастланган дончанинг миқдорини энг 
қулайи ва аниқроқ билиб олиш пўстлилигини аниқлаш пайтида дончани тахлил 


154 
қилишда аниқланади, чунки дони кайта ишлагандан кейин шикастланган 
дончаларнинг кўп қисми нобуд бўлиб ҳисобдан чиқиб кетади.
Ёрманинг ранги кўз билан чамалаб баҳоланади: ѐрик – сариқ, сариқ, оч 
сариқ, бўлган сариқ, оқчил яшил – сариқ ва бўз рангли.
Тариқ бўтқасининг кулинар афзалликлари АРК–19 (Аппарат разваримости 
крупа) мосламасида аниқланади. Бўтқа пиширилгандан яхши пишишлик 
коээфиценти – ѐрма ҳажмига нисбатан бўтқа ҳажмининг нисбати аниқланади. 
Пиширганда ҳажмининг ошиш коэффиценти 3,5 бирл. бўлса – паст, 3,5 – 5 
ўртача, 5 дан кўп – юқори ҳисобланади.
Пиширилган бўтқанинг ранги, таъми ва консистенцияси органолептик 
аниқланади. 
Рангини 
аниқлашда 
ѐрма 
баҳолашдаги 
градациядан 
фойдаланилади. Бўтқасининг таъми – яхши, ўртача ва ѐмон, консистенцияси 
бўйича – қумоқ – қумоқ, ярим қумоқ қумоқ ва ѐпишқоқ бўлади.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish