Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Окуми
 
– япон либосидаги қайтарма ёқа. 
Ониржиек
- қозоқ аёлларининг кўкрак устки кумушдан ясалган безаги. 
Онирше
-кўкракпеш. 
Оп-арт
(инглизча “optikal art” – оптик санъат) – ранглар контрасти, 
кесишувчи эгри чизиқлар ёрдамида ҳосил бўлувчи иллюзиялар иштирокида 
рангтасвир, графика асарларини ёки либослар яратиш йўналиши. Кийимда 
бундай иллюзиялар жуда кўп ишлатилади. 
Орамал 
- рўмол 
Орхни 
– тикилмаган елка кийими ( милоддан аввалги III минг йиллик)
Пайжома
– ҳинд эркакларнинг тепаси кенг, почаси тор иштони. 


271 
Панталон
- узунлиги болдиргача бўлган тор текис иштон бўлиб, уни ён 
чоклари бўйлаб каштадўзлик билан, паст қисмини эса тўр бурмали 
қўшэтаклар билан ёки тасмали чоклар билан безалган. Панталонлар остидан 
тор пайпоқ-иштон кийилган.
Пао 
– хитой либосидаги ассиметрик бичилган аёллар кофтаси 
Парпаша
— беқасамдан қалинроқ мато бўлиб, у паранжи, шунингдек, 
чопон тикишда ишлатилган. 
Пенула - 
доира ёки ярим доира шаклида, бош кириши учун йириғи 
бўлган ва у ерга капюшон тикилган. Қалин ва дағал жунли матодан тикилган 
пенулалар деҳқонлар кийими ҳисобланиб, қимматбоҳо матодан тикиб, 
безатилгани юқори табақа вакиллари томонидан кийилган. 
Пигаш - 
калта тор курткалар шоссалар ва ўткир учли оёқ кийим – 
пигаш
лар билан кийилган. XIV асрга келиб пигашлар учи жудаям узайиб, 
улар узунлиги эгасининг жамиятдаги ўрнига қараб 70см.гача борган. Оёқ 
кийим ранги устки либос рангига қараб алоҳида эътибор билан танланган: 
оқ, қизил, қимматбаҳо безаклар билан безалган олтин ранг чарм ва х.к. Оёқ 
кийим тузилиши ҳар икки, яъни ўнг ва чап оёқ учун бир хилда. Инсон 
танасининг тик ва адллигини бўрттириб турувчи тор кийимузун ёки калта, 
этаги енгининг паст қисми жуда кенг устки кийим билан кийилган.Бу икки 
қрама қарши силуэтлар сабаба эркак фигураси эстетик жиҳатдан янада 
кўркамлик касб этарди.
Пижама услуби
 
– қачонлардир камзул ва шимдан иборат пижама фақат 
эркакларнинг ухлаётганда киядигани эди. Кейин у аёллар либосига ҳам 
қўшилди-да, кўйлакнинг тақдирига учради. Аммо, пижама ўзига хос 
услубдаги уст кийими яратилишига туртки бўлди. Аслида улар аёллар 
либосидаги энг одатий шим, блузка (кофта), жакет ва ҳоказолар бўлиб, фақат 
ҳажми анча кенг, қомат қиёфаси берилмаган (қоматлаштирилмаган) ва 
эҳтимол худди шу туфайли жуда қулай кийимга айланди . Кенг, қўйма 
чўнтаклари бўлиб, йирик, япасқи катта тугмалари сероб кийимдир. 


272 
Полисон
– корсетнинг пастки ва орқа қисмига профилни букилган 
силуэтини бериш учун боғланадиган унчалик катта бўлмаган пахтали ёки 
жунли прокладка. 
Полонез - 
эклектик формалардан иборат, декоратив рококо ва дабдабани 
сақлаб қолган «инглизлашган» аёллар кўйлаги. У ички тор кўйлак (лиф ва 
юбка) ва бутун бичимга эга устки олди очиқ кўйлакдан иборат бўлган. Уни 
фижма ва полисон билан кийишган. 
Поп-арт
(инглизча “popular art” – популяр, оммавий санъат ) – ХХ аср 
50-йилларининг иккинчи ярмида АҚШ ва Буюк Британияда пайдо бўлган 
бадиий 
оқим; 
композициялар 
реал 
буюмларни, 
фоторасмларни, 
репродукциялар, иллюстрацияларни ўз ичига олиши мумкин. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish