Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Маросим кийимлари
Маросим турига қараб тўй ва мотам кийимлари фарқланган. 
Туй кийимлари асосан ёрқин рангларда, аксар оқ рангда бўлган. Зеро, 
ушбу ранг бахт-саодат тимсоли ҳисобланган. Шу сабабли ип газламадан 
махсус оппоқ либос тикилган, унинг бичими узун олиниб, этаклари 
тўпиққача тушиб турган, ёқалари замонавий услубда, енглари эса кенг ва 
бармоқларни ёпиб турадиган даражада узун бўлган. Бу каби оппоқ келин 
либоси ҳозиргача расм бўлиб келаётир. Келиннинг рўмоли ҳам шундай 
тусда, баъзан гул-кашталар билан безагилган жияклар солинган, ип 
газламадан тикилган; пойабзаллар эса анъанавий махси-кавуш, туфлидан 
иборат. 
Келин куёвнинг уйига узатилаётган пайтда бошига паранжи ёки чопон 
кийдириб, юзини харир рўмол билан ёпиб қўйилган (мазкур одат Самарканд 
ва Бухорода кенг тарқалган). Тўйнинг эртаси куни "келин салом" пайтида 
келин гул-накшлар билан безатилган рўмолни ўнг қўлида ушлаб турган 
(Самаркандда). Келин сарпоси махсус бичилган, этаклари узун булиб, 
устидан мурсак, камзул, нимчалар кийиб юрилган. 
Эркакларнинг туй сарпоси одмирок, ва хиллари камрок. бўлган: ок, 
кўйлак ва иштон, ок, салла, дўппи. Кўйлак устидан кийиш учун махаллий 
косиблар дастгоҳида тайёрланган газмолдан чарм кавима тўн, белбог-румол, 
кун пойабзал, этик кабилар ҳам туй кийимлари сирасига кирган. 
Туй кийимлари келин-куёвларнинг ижтимоий келиб чиқишига кўра 
фарқланган. Оддий оилалар сарполарни одатда қўлда тўқилган ип 


257 
газламалардан, ўзига тўқ хонадонлар эса нимшойи, ипак, бошқа 
мамлакатлардан келтирилган фарангий матолардан тикдиришган. 
Ўзбекларнинг мотам маросимларида киядиган либослар асосан аёлларга 
мўлжалланган бўлиб, эркакларда махсус таъзия кийими бўлмаса-да, белга 
белбоғ
боғлаб, бошига дўппи кийиш одат саналади. 
Салла ўзбек аёлларининг қадимий бош кийими ҳисобланган. 19 аср 
охирларига келиб Самарқанд, Тошкент ва Андижонда бу одат қолиб кетган. 
Аёллар салласи ўзаро бироз фарқ қилган. Аёллар аксар уни ўзига хос 
шаклдаги махсус бош кийими-лачак устидан ўраганлар. Хоразмликларнинг 
лачаги узун матодан ўралиб, кўкрак ва орқа томонини бекитиб турган. 
Тошкентликларда ҳам худди шу бичимда лачак кийилган. Самарқандликлар 
лачакни узунроқ матодан бир оз бошқача шаклда тикканлар. Жанубий 
Хоразм ўзбеклари саллани лачак киймасдан ўрама салла шаклида 
айлантириб, бир учини кўкрагига ташлаганлар. Одатда, илгари уйдан 
ташқарига чиқилса, аёллар салла устидан мурсак ёки учбурчак рўмол 
шаклида оқ ёки қизил ип матодан тикилган чарчи ёпиниб чиққанлар. 
Аёлларнинг аксари вақт ўтиб анъанавий бош кийими салладан воз 
кечиб, ҳар хил рангдаги турли материалдан тўқилган рўмол ёпина 
бошладилар. Рўмол ўраш ёки ёпиниш ҳам турлича. Фаслга қараб, катта, 
рангли, кўп гулли ипак, жун ёки тўқилган тивит рўмол кенг тарқалган. Ёши 
катта аёлларининг оқ дока рўмол ўраш одати ҳозиргача сақланган.
Анъанавий кийимларга хос тақинчоқ ва безаклар яқин даврларгача 
сақланиб келган. Илгари кўпчилик аёлларнинг бош ва уст кийимлари 
заргарлик зеб-зийнати буюмлари билан безатиларди. Кийим кечакларнинг 
янгиланиши тақинчоқларнинг йўқолишига сабаб бўлган. 19 аср охирларигача 
аёллар учун заргарлар ишлаб чиқарган зеб-зийнат буюмлари жуда ҳам кўп ва 
турлича бўлган. Масалан, Фарғона водийсида безак-ашёлар энг кўп 
тарқалган. Уларнинг ҳар бири бир неча шаклда махсус номга эга: бўйин ва 
кўкракка тақиладиганларадан пайконча, арпа жевак, зеб гардон, нозигардон, 
танга жевак, тумор, бозванд, тилла туморча, бўйин тумор, кўкрак тумор, 


258 
сочнинг икки томонига тақиб, икки елкага тушириб оладиган заркокил, 
орқага тақиладиган танга чўлпи, пешонага тақиладиган тилла баргак, тилла 
қош, жаға ва ҳар хил соч попук (пар соч попук, найча соч попук, панжара соч 
попу, бекокил ва беш кокил, қуббали соч попук ва х.к.), қўлтиққа 
тақиладиган қўлтиқ тумор ва бурунга тақиладиган аравак ва латива. Исирға 
турлари ҳам кўп бўлган: каназира, уч кокилли ёки уч оёқли зира, зулук зира, 
кўзли зира, ойбалдоқ, Фарғонача балдоқ, Туркистон балдоқ, Қашқар балдоқ, 
шалдироқ балдоқ, арава балдоқ (юмалоқ шаклда), анжир балдоқ ва ҳоказо. 
Узук турларидан: авғонча узук, кўзсиз узук, румча узук, айри банд узук, 
шахонак, қуйма узук, ўрама узук, мис узук, тилла узук, хожи узук. Билагузук 
турлари: суқма билагузук, қўчқор шоҳли расмана узук, чоғроқ билагузук, 
илон боши билагузук, тугмали билагузук, бақа бош билагузук, бодомча 
билагузук ва ҳоказо. Зеб-зийнатларни заргарлар ўйма усулда ясаган турли 
рангдаги тошлар: маржон, шиша, садаф кабилар билан безайдилар. 
Сурхондарё 
қишлоқларида 
кўкракка 
тақиладиган 
рангли 
майда 
мунчоқлардан тизилган безаклар кенг тарқалган. Кўп жойларда ипга 
тизилган маржон шодаси, Тошкентда, дурдан ясалган мунчоқ, маржон ва 
шишадан ишланган исирға, узук ва билагузук тақиш одат бўлган. Кўйлак 
ёқасига ҳар хил тўғнағичлар осганлар ёш болаларга ҳам кўз тегмасин деб 
қора мунчоқ тақганлар. Бухорода олтин исирға шибирмак япроқсимон 
шаклда катта ёқут кўзли марварид ёки дур билан безалган. Барча безаклар 
бой табақаларда тилла, кумуш ва қимматбаҳо тошлардан, қамбағал 
табақаларда эса мис, жиз ёки талла суви берилган металлардан ясалган. 
Айниқса, тиллақош, осмондўзи, тиллабаргак ва бошқа зеб-зийнатлар жуда 
қимматбаҳо бўлган.
Ҳуснни очиш мақсадида ўзбек аёллари орасида қош ва киприкка ўсма, 
қўлга хина, юзга упа-элик суриб ўзига зеб бериш, ойнага қараб гул суви 
билан пардозланиш кенг тарқалган. 
Болалар кийими катталарникидан унча фарқ қилмаган. Аммо бола 
туғилиши билан унга кўйлак кийгизиш одатига биноан юмшоқ матодан 


259 
кипта, кўйлакча, кўртача тайёрланган. Бундай кўйлакни етти уйдан 
тўпланган матодан тикиб боланинг чилласи чиққунча кийгизиш урф бўлган. 
Шунинг учун унга чилла кўйлак деб ном берилган. Болага кўз тегмасин, 
мард бўлсин деган ирим билан кўйлакни итга ёки қайроқтошга суркаганлар 
(ит кўйлак, қайроқ кўйлак шундан келиб чиққан). Бир ёшга етган бола тўғри 
бичим услубида тикилган кўйлак, иссиқ кийимдан қишда гуппича (тўнча, 
жамоча) тикиб кийгизганлар. Болага то уч-тўрт ёшга етгунча этакча ҳам 
тикилган. Қипчоқ, турк, сарт ёки қурама болаларнинг дўпписи шаклан фарқ 
қилган – ҳаммасига тумор тақилган. Қиш пайтларида қалпоқ кийгизилган 
ёки чорсу, қийиқ ўралган. Кўп жойларда беш-олти ёшдан кейин ўғил-қиз 
кийимлари фарқлана бошлайди. Ўғил болалар учбурчак (Тошкент воҳаси) 
ёки (Фарғона водийси), ёқали кўйлак кийганлар. Диний мактаб талабалари 
руҳонийлардек муллача ёки мусулмон кўйлак кийганлар.
ХХ аср бошларида ёшлар орасида тик ёқали нўғай ёқа, бўғма ёқа кўйлак 
кийиш одати пайдо бўлган. Оёқ кийимлардан эркак ва аёллар киядиган 
анъанавий махси-калиш ҳозиргача сақланган. Илгари камбағаллар чармдан 
тикилган мукки оқ этик кийган, бой табақаларда юмшоқ теридан тикилган 
европача этик ва махси кийилган. Калиш (кавуш) ҳам кенг тарқалган, уни 
ўзини ёки махси билан кийганлар. Кейинчалик резина калиш пайдо бўлгач 
эски калиш йўқолиб кетган. Аммо айрим жойларда ҳозирги кунда ҳам у 
кексаларда учрайди. Янги даврда аҳолининг барчаси замонавий 
фабрикаларда тикилган пойабзал кияди. Илгари жундан қўлда тўқилган 
пайпоқ (жўроб) бўлган, энди оммавий фабрика пайпоқлари кийилади. Лак 
берилган пойабзал эркак ва аёлларда мода бўлган. Фарғона водийсида рангли 
ип билан нақш берилган этик, паст пошнали рангли туфли кийиш одати яқин 
вақтларгача сақланган.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish