|
Bog'liq “Техник ижодкорлик ва дизайн” укув кулланма (2)
3-илова (давоми)
ТОПШИРИҚ ВАРАҚАСИ № 13
Сиқилган ҳавони қуритиш қурилмаси ( муаллифлик гувохномаси
№ 831159) даги аҳамиятли техник ечимни кўрсатиб беринг?
2. "Интуиция" атамасини ўрганишда қайси турдаги луғатдан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади?
3. Босимни ўлчаш асбоблари янги техник ечимини ишлаб чиқиш учун тадқиқот мақсадини шакллантиринг.
4. Пружинанинг потенциал энергиясини амалда қўлланилиш имкониятларини санаб беринг?
5. Конструкция учун рухсат этилган кучланишни аниқлаш қурилмасини ишлаб чиқиш учун масала шартини шакллантиринг.
Берилган шартлар асосида жисм оғирлик марказини аниқлаш тажриба-синов қурилмасининг лойиҳасини таклиф қилинг.
6.1. Қурилма ҳар бир ўқувчига топшириқни индувидуал бажариш
имконини берсин.
6.2. Синаладиган намуна материали ва унинг ўлчамларини маълум оралиқда ўзгартириш имкони мавжуд бўлсин.
6.3. Намунани юклаш механизмининг намуна ҳолатига мослашиши ва кучланишни ўзгартириш мумкин бўлсин.
6.4. Намуна тутгичлари турли ўлчамдаги намуналарни ўрганиш имконини берсин.
6.5. Намуна оғирлик марказини ортиқча ўлчовларсиз бевосита
қурилманинг ўзида хисоблаш имкони яратилсин.
6.6. Қурилмани электрлаштириш ва автоматлаштириш имкониятларини қидириб кўринг.
3-илова (давоми)
ТОПШИРИҚ ВАРАҚАСИ № 14
1. Кукунсимон ашёларни сиқиш қурилмаси (муаллифлик гувоҳномаси № 831163) даги аҳамиятли техник ечимни кўрсатиб беринг?
2. Ихтироларнинг дунё миқёсидаги таснифи қандай ҳужжатга асосан амалга оширилади?
3. Ёнғиндан огоҳлантирувчи қурилма янги техник ечимини ишлаб чиқиш учун тадқиқот мақсадини шакллантиринг.
4. Юза бирлигига таҳсир қилувчи босим таъсирининг ўзгариши қонунини амалда қўлланилиш имкониятларини санаб беринг?
5. Червякли редуктор ишидаги принципиал камчиликни кўрсатиб беринг.
6. Берилган шартлар асосида консол балкага таъсир қилувчи кучларни ўрганиш тажриба-синов қурилмасининг лойиҳасини таклиф қилинг.
6.1. Қурилма ҳар бир ўқувчига топшириқни индувидуал бажариш
имконини берсин.
6.2. Синаладиган намуна материали ва унинг ўлчамларини маълум оралиқда ўзгартириш имкони мавжуд бўлсин.
6.3. Намунани юклаш механизмининг намуна холатига мослашиши ва кучланишни ўзгартириш мумкин бўлсин.
6.4. Намуна тутқичлари турли ўлчамдаги намуналарни ўрганиш имконини берсин.
6.5. Намуна деформациясини ортиқча ўлчовларсиз бевосита қурилманинг ўзида ҳисоблаш имкони яратилсин.
6.6. Қурилмани электрлаштириш ва автоматлаштириш имкониятларини қидириб кўринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|