|
Bog'liq “Техник ижодкорлик ва дизайн” укув кулланма (2)
3-илова (давоми)
ТОПШИРИҚ ВАРАҚАСИ № 9
1. Қутқарув чамбараги (муаллифлик гувоҳномаси № 831132)даги аҳамиятли техник ечимни кўрсатиб беринг.
2. "Инновация" атамасини ўрганишда қайси турдаги луғатдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Хоналарни иситишда энергияни тежовчи янги метод ишлаб чиқиш учун тадқиқот мақсадини шакллантиринг.
4. Силжиш деформациясини аниқлашнинг қандай усулларини биласиз?
5. Металлар қаттиқлигини ўлчаш қурилмаларидаги умумий камчиликни кўрсатиб беринг.
6. Берилган шартлар асосида юпқа деворнинг иссиклик ўтказувчанлик коэффициентини тажриба-синов қурилмасининг лойиҳасини таклиф қилинг.
6.1. Қурилма ҳар бир ўқувчига топшириқни индувидуал бажариш имконини берсин.
6.2. Синаладиган намуна материали ва унинг ўлчамларини маълум оралиқда ўзгартириш имкони мавжуд бўлсин.
6.3. Синаш механизмининг намуна холатига мослашиши ва ҳароратни ўзгартириш мумкин бўлсин.
6.4. Намуна тутгичлари турли ўлчамдаги намуналарни ўрганиш имконини берсин.
6.5. Намуна ҳароратини ортиқча ўлчовларсиз бевосита қурилманинг ўзида ҳисоблаш имкони яратилсин.
6.6. Қурилмани электрлаштириш ва автоматлаштириш имкониятларини қидириб кўринг.
3-илова (давоми)
ТОПШИРИҚ ВАРАҚАСИ № 10
1. Инсон танаси юзага берадиган босимини ўлчаш қурилмаси (муаллифлик гувохномаси № 831108) даги ахамиятли техник ечимни кўрсатиб беринг?
2. "Технология" атамасини ўрганишда қайси турдаги луғатдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади?
3. Хоналарни шамоллатишнинг янги усули ишлаб чиқиш учун тадкикот мақсадини шакллантиринг.
4. Электролиз ҳодисасини амалда қўллаш имкониятларини санаб беринг?
5. Ички ёнув двигателлари ёниш махсулотини нейтраллашдаги умумий булган принципиал камчиликни кўрсатиб беринг?
6. Берилган шартлар асосида суюқликнинг идиш тубига берадиган босимини ўрганиш тажриба-синов қурилмасининг лойиҳасини таклиф қилинг.
6.1. Қурилма ҳар бир ўқувчига топшириқни индувидуал бажариш имконини берсин.
6.2. Синаладиган намуна ва унинг кўрсаткичларини маълум оралиқда ўзгартириш имкони мавжуд бўлсин.
6.3. Намунани юклаш механизмининг намуна ҳолатига мослашиши ва босимни ўзгартириш мумкин бўлсин.
6.4. Намуна тутғичлари турли ўлчамдаги намуналарни ўрганиш имконини берсин.
6.5. Намунадаги босимни ортиқча ўлчовларсиз бевосита қурилманинг ўзида ҳисоблаш имкони яратилсин.
6.6. Қурилмани электрлаштириш ва автоматлаштириш имкониятларини қидириб кўринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|