Цзбекистон республикаси


Ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини ташкилий системаси



Download 6,37 Mb.
bet40/73
Sana15.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#553622
TuriУчебное пособие
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73
Bog'liq
“Техник ижодкорлик ва дизайн” укув кулланма (2)

8.2. Ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини ташкилий системаси. Ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини ташкилий системаси жуда кўп қиррали. Ҳозирги кунда болалар ва ёшлар ижодий фаолияти билан ҳар хил вазирликлар халқ таълими ходимлари, касаба уюшмаси, “Камолат” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ватанпарвар ташкилоти ва бошқалар шуғулланадилар. Болалар ва ёшларнинг оммавий равишда ижодий фаолият билан шуғулланишида умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, марказлар ва мактабдан ташқари муассасалар (ёш техниклар станцияси, уйлари, ўқувчилар марказлари, ёш техниклар клуби, маданият маркази, маданият ва техника маркази) шуғулланади.
Техник ижодкорлигининг мазмуни ўқувчиларнинг ёшларига қараб танланади. I-IV синфларда элементар билимларга, V-IX синфларда асосий чуқур техник тайёргарликка эга бўлган билимлар шакллантирилади. Эгалланган билимлар ва асосий кўникмаларига таянган ҳолда ўқувчиларнинг техник ижодкорлиги мазмуни кенгайиб боради. Касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар танлаган касби бўйича ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятларида иштирок этадилар. Бунда улар техник, технология, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича илмий текшириш, конструкторлик ишларни амалга оширишда хизмат қиладилар.
8.3. Ўқувчилар техник ижодкорлиги мазмунини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Бизнинг асримиз фан-техника ютуқларининг мислсиз даражада тараққий этиши, ҳамда бу тараққиёт натижаларининг оддий инсонлар ҳаётига жуда қисқа муддатларда кенг кириб келаётганлиги билан тавсифланади. Мана шундай тараққиёт омилларидан бири бу шубҳасиз янги ахборот технологияларидир. Бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳеч бир соҳасини, жумладан таълим тизимини ҳам ахборот технологиялари ҳамда унинг асоси бўлган компьютерларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва янги ахборотни яратиш билан шуғулланувчи технологияларни компьютерлар асосида жорий этиш, яъни белгиланган фаолият турини амалга оширувчи компьютер ва унда жорий этилган дастурий таъминотни юритиш мажмуаси янги ахборот технологияси деб юритилади. Ахборотлар даври ҳисобланган бугунги кунда тарихда биринчи маротаба инсоният фаолиятининг кўплаб соҳалари моддий буюмлар билан эмас, балки ахборотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмоқда. Шу сабабли, бугунги кунда ёшларни ахборот даврида яшаш ва ишлашга ўргатиш, уларда ахборотларни йиғиш, тартиб ва таҳлил қилиш, уни узатиш кўникмаларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Булар ўз навбатида ўқувчиларнинг кўплаб қобилиятларини, шу жумладан, ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришда ҳам муҳим асос вазифасини ўтайди, чунки ҳар қандай янги ғояни таклиф қилишдан илгари қаралаётган соҳани батафсил ўрганиб чиқиш, янги ахборотларни топиш ва уни тавсия этилаётган ечим билан боғлашни ўрганиш лозим бўлади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун бўлса, албатта оддий инсон хотирасида сақлаб бўлмайдиган даражада катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш талаб этилади. Ахборот технологиялари имкониятлари ушбу муаммони автоматлашган ўқув-ахборот тизимлари, билимлар банки ва маълумотлар банклари воситасида осон ва самарали ҳал қилиш имкониятларини яратади. Шу муносабат билан кейинги пайтда республикамизда бу соҳага эътибор кучайиб бормоқда, кейинги беш йил мобайнида мавжуд компьютерлар парки бўйича ватанимиз жаҳон кўрсаткичларига яқинлашиб қолди. Бироқ, таълим жараёнида замонавий ахборот техникаларини, жумладан шахсий компьютерларнинг қўлланиши учун зарур назарий ва амалий, илмий-методий асосларнинг ишлаб чиқилмаганлиги айниқса ижодий қобилиятларни ривожлантириш билан боғлиқ қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Техник ижодкорликни амалга оширишда компьютерларни қўллашнинг шакл ва усулларини белгилашда, аввало улар ёрдамида ўқувчиларнинг ижод қилишни эмас, балки янги техник ечимни яратишдаги ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириши ва уни амалга оширишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқишда фойдаланишини эътиборга олиш лозим.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish