7.10. Ўқувчиларнинг конструкторлик қидирув фаолиятининг мантиғи ва структураси. Ўқувчиларнинг техник ижодкорлиги интеграл характерга эга, яъни у билиш - қайта қуриш фаолиятини ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган назарий текшириш, тажриба, техник масалалар ечиш, модел ва қурилмаларни реал ҳолатда ишлатилиши, уни синаш комплекси билан белгиланади. Шу фаолият орқали ўқувчилар объектив борлиқ ҳақида билимга эга бўлади, олдинга сурилган назарий ғояни тўғри ёки нотўғри эканлиги ҳақида амалиётда текшириб хулоса чиқариш бўйича кўникма ва малака ҳосил қиладилар. Ўқувчилар ҳар қандай янги техник объектни яратиш жараёнида мустақил органик жиҳатдан ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган босқичлардан иборат. Бу техник ижодкорлигидаи мантиқий структурали босқич ҳисобланади.
1-босқич, мактаб ўқувчилари фаол равишда мавжуд бўлган техник объектнинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилади;
2-босқич, бу ўқувчиларни маълум техник объект тузилишининг техник ғояси содир бўлиши билан бошланади;
3-босқич, янги бўлажак техник тузилишнинг (идеал холатда) модели ишлаб чиқилади;
4-босқич, лойиҳалаш, ёш техник фикрга келган объектнинг мазмуни ва шаклини келтиради;
5-босқич, ҳаракатдаги моделни қуриш ва синаш;
6-босқич, қурилманинг реал намунасини яратиш ва аслини тажрибадан ўтказиш;
7-босқич, техник ҳужжатларни яратиш.
7.11. Моделлаштириш ва моделли - техник тажриба. Ҳар хил турдаги техник объектларнинг модели тажриба текширувчи ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантиради.
Маълум бир техник объектни тажрибадан ўтказишда қонунлар асосида чиқарилган хулоса ва умумлаштириш натижасида бошқа соҳада ишлатиладиган машина ва курилмаларга қўллай олиш бўйича билимларини шакллантиришга воситаси бўлиб хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалиги ёки корхонада ўтказилаётган ўқувчиларнинг техник ижодкорлиги амалий фаолиятнинг махсус шакли ҳисобланади.
Характери бўйича – бу тажриба, йўналиши бўйича ишлаб чиқариш фаолияти, вазифаси бўйича таълим ва тарбия. Бундай турдаги техник ижодкорлиги фаолиятини ўқув-ишлаб чиқариш техник тажрибаси синфига ажратиш мумкин. Бу масалани икки томонлама қараш мақсадга мувофиқ: Биринчи томондан - бу метод яъни ўқувчилар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган янги техник объектни яратиш ёки тузилишини ўзгартириш ишларида иштирок этадилар. Бундай тажриба ўқув характерига эга бўлишига қарамай ишлаб чиқаришнинг асосий вазифалари яъни унинг таркибига киради. Асосийси бунда ўқувчилар билим тажриба ўтказиш кўникмасини ҳосил қиладилар.
Иккинчи томондан - бундай турдаги тажрибалар ўқувчиларнинг эгаллаган назарий билимларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, яъни табиий билиш қонунларни ўзининг ҳаракатлари орқали билиш фаолиятини ҳақиқий ишлаб чиқариш шароитида техникага қўллаш йўлларини очиб беради.
Ўқув-ишлаб чиқариш техник тажрибалари ўқувчилар политехник таълимининг назария ва амалиёт бирлиги натижаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |