8.6. Ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкил қилишга табақалаштирилган ёндошув. Республикамизда табақалаштирилган таълимни жорий қилиш ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилувчи миллий таълим тизимини яратишнинг муҳим тадбирлардан бири сифатида эътироф этилди ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни жорий этишнинг иккинчи босқичида муҳим вазифа этиб белгиланди.
Ўз навбатида, кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти бўлган шахсга нисбатан қўйилган талабларда унинг интеллектуал ва маънавий-ахлоқий баркамол, ижодий қобилиятларини тўла намоён эта оладиган даражада тарбиялаш зарурати алоҳида қайд этилган. Биз миллий таълим тизимини шакллантиришнинг ушбу талабларини асос сифатида қабул қилиб, шахс ижодкорлик фаолиятини табақалаштирилган методлар воситасида амалга ошириш йўлларини тадқиқ қилдик.
Танланган тадқиқот соҳасида бугунги кундаги асосий вазифалар табақалаштирилган таълимнинг даражалари, мазмуни, шакли, воситалари, амалга ошириш методлари, педагогик ҳамда психологик асосларини аниқлаш, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини индивидуал ёндашув асосида ривожлантиришга доир илмий-методик тавсияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Инсон жамиятда олий қадрият ҳисобланади. Аммо, турли кишилар турли қизиқиш, турли иқтидор, турли ўсиш суръати эга, у турли соҳалар бўйича турли даражада муваффақиятга эришади. Ушбу омиллар шахс қобилиятларини ривожлантириш жараёнида ҳисобга олиш керак. Педагогика назариясида таълимни ўқувчилар қизиқишларига кўра табақалаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган. Бироқ амалиётда турли даражадаги иқтидор ва қобилиятга эга бўлган ўқувчилар ижодий сифатларини ривожлантириш муаммоси ўзининг тўлақонли ечимини топмаган.
Табақалаштирилган таълимни ташкил этишнинг энг қулай методи бу ўқувчиларнинг қизиқишига кўра табақалаштиришдир. Мазкур методнинг демократик характерда эканлиги, ушбу асосда ўқувчилар хоҳишига кўра ихтиёрий фанларни чуқурлаштириб ўқитишга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилганлигини эътиборга олиб биз уни ўз изланишларимизда асос сифатида қабул қилдик.
Ўқувчиларни қизиқишларига кўра табақалаштиришга оид тавсияларда ўқитувчининг индивидуал ёндашуви, синфнинг ўзига хос хусусиятига, ўқувчилар ёшининг эътиборга олиниши асосий омиллар сифатида қаралади. Таълимда табақалаштиришни амалга оширишнинг асосий йўллари сифатида доимий гуруҳларни шакллантириш таклиф қилинади. Гуруҳларни тақсимлаш аввало мажбурий тайёргарлик даражаси муваффақиятининг мезони асосида амалга оширилади.
Ўқувчиларни ижодкорлик фаолиятини табақалаштириш асосида ташкил қилишда бундай ёндошувнинг иккита камчилиги мавжуд, яъни:
- ўқувчиларни ижодкорлик қобилиятларига кўра табақалаштиришда мажбурий тайёргарлик даражаси муваффақиятининг мезони асосий ва ҳал қилувчи омил вазифасини бажара олмайди;
- ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини самарали ташкил этишда гуруҳ ўқувчиларининг сони ва таркиби ҳам муҳим аҳамият касб этади, шу сабабли гуруҳга яҳлит объект сифатида ёндошиш кутилган натижага эришиш имконини бермайди.
Қайд этилган камчиликларни тузатиш мақсадида биз ўқувчиларни ижодий қобилиятларига кўра табақалаштириш мезонларини қуйидаги хислат ҳамда сифатлар асосида амалга оширни тавсия қиламиз:
Шахс хислатлари
|
Шахс сифатлар
|
I. Ижтимоий
|
Дунёқараши, маънавий, эстетик, меҳнат
|
II. Тажриба
|
Англанганлиги, илмийлиги, маҳорати, кўлами
|
III. Ақлий
|
Тасаввури, диққати, фикрлаш кенглиги, хотираси
|
IV. Ирсий
|
Зеҳнлилик, топқирлик, зийраклик, ихтирочилик, ишчанлик, ҳозиржавоблик, мантиқийлик, оғлом фикрлилик
|
Ижодкорлик фаолиятини самарали ташкил қилиш нуқтаи назаридан ўқувчиларни табақалаштиришда келтирилган шахс хислат ҳамда сифатларини унинг барча соҳалардаги фаолият кўрсаткичларини умумий мажмуаси сифатида қараб, талаб этилаётган хусусиятлар салмоғини оширишга асосий эътиборни қаратиш лозим. Бунинг учун юқорида қайд этилган шахс сифатларни таҳлил қилиб, улардан қуйидагиларини ижодий гуруҳни шакллантириш учун асос сифатида таклиф этиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |