- муаммоларни илғашдаги зийраклиги. Бу қобилият бир қарашда оддий бўлган ҳолатлардаги муаммоларни илғай олиш, атрофдаги ҳодисаларни нафақат кузата олиш, балки уларнинг содир бўлиш сабабларини ҳам англай билишда намоён бўлади;
- ижодий фикрлаш савиясининг юқорилиги;
- ижодий билим ва кўникмани қўллай олиши. Кузатилаётган ҳодисаларни ўзлаштирилган билимлар билан умумлаштира олиш ва шу асосда хулоса ясаш ҳамда янги билимларни келтириб чиқара олишда намоён бўлади;
- ижодий фикрлаш жараёнларини бошқара олиши, яъни оралиқ фикрларни бартараф қила олиш, бир нечта тушунчаларни битта умумийси билан алмаштира олиш, кўплаб ҳодисалардан асосийсини ажрата олиш ;
- ўз фикрини тўғри ва батафсил ифодалаши, яъни сўз, рақам, фазовий-визуал шаклдаги ахборотларни қабул қилиш ва узата олиш имконияти;
- ижодий мушоҳадасининг кўлами, яъни ҳал қилинаётган муаммони эътибордан қочирмаган ҳолда, диққатни кенгроқ тақсимлай олиш;
- ҳозиржавоблик, яъни масала ечими учун талаб қилинадиган маълумотларни тез хотирлай олиш;
- муаммони таҳлил қила олиш қобилияти, яъни тадқиқ қилинаётган объектга нисбатан муқобил баҳолардан мос келувчисини танлай олиш;
- муаммо ечимини тез ва осон топа билиши, топқирлик;
- нутқининг равонлиги, яъни муаммо, ғоя ечимларини сўзларда тез ва тўғри ифодалай олиш;
- ишни охирига етказа олиши, яъни кўзланган ғояни юзага келувчи тўсиқ ва қийинчиликларни бартараф қилган ҳолда охиригача амалга ошириш;
- тафаккурининг мослашувчанлиги, яъни вазият ўзгаришига мос равишда фикрлаш йўналишини ўзгартира олиш.
Шахс фаолиятининг ушбу кўрсаткичлари асосида ўқувчиларни ижодкор гуруҳларга танлаб олишда махсус тестлар, анкета-сўровномалари, интервью ҳамда суҳбат методларидан самарали фойдаланиш мумкин.
Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, табақалаштириш методи ёрдамида ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкиллаштиришда гуруҳ ўқувчилари сони ва унинг таркиби муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқот соҳасида амалга оширилган ишларнинг таҳлилига асосан соҳаси бўйича биз гуруҳ аъзолари сонини 10-12 ўқувчидан иборат бўлиши тавсия қиламиз. Бунда гуруҳ аъзоларининг вазифаларига кўра таркиби қуйидаги кўринишга эга бўлади:
- етакчи (лидер) – гуруҳ фаолиятини ташкил этувчи ва бошқарувчи;
- ғоя берувчи – гуруҳ олдига қўйилган ижодкорлик масалаларини ҳал қилиш учун ғоялар ишлаб чиқади;
- татбиқ қилувчи – таклиф этилган ғояларни аниқлаштириш ҳамда амалга ошириш йўлларини таклиф қилишда фаоллик кўрсатади;
- билимдон - таклиф этилган ғояларни амалга ошириш учун гуруҳ аъзоларининг билимларини умумлаштириб, муаммо ечимини таклиф қилади;
-ҳиссий барқарорлаштирувчи - гуруҳдаги шахслараро муносабатларни мувофиқлаштиради ва ижодкорлик учун қулай психологик муҳит яратади;
- танқидчи – ишлаб чиқиладиган ижодкорлик ғояларига ўзининг танқидий муносабатини билдириб, уларнинг мукаммаллик даражасини оширишга хизмат қилади.
Таклиф этилган кўрсаткичлар асосида ташкил қилинган ижодкор гуруҳ ишини дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида табақалаштирилган ҳолда самарали ташкил этиш йўлларини белгилаб олиш ўзига хос хусусиятларга эга. Намуна тариқасида, шакллантирилган гуруҳ фаолиятини меҳнат таълими дарсларида табақалаштириш ҳолда ташкил қилишнинг қуйидаги кетма-кетлигини таклиф қилиш мумкин:
-
Do'stlaringiz bilan baham: |