1-жадвал
Иқтисодий инқирозларнинг вужудга келиш сабабларининг гуруҳланиши
№
|
Сабаблар гуруҳи
|
Асосий мазмуни
|
|
1.
|
Табиий
|
Табиий шарт-шароитларнинг ўзгариши, сув тошқинлари, зилзилалар
|
|
2.
|
Фундаментал
|
Иқтисодиётда аграр секторнинг камайиб, саноат улушининг ортиши; трансформацион инқироз
|
|
3.
|
Инструментал
|
Товарлар ва хизматлар нархларининг ўсиши, ишлаб чиқаришда банд бўлган аҳоли сонининг ортиши; тўлов қобилияти пасайиши билан кредитлаш тизими ёмонлашувида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши; фонд биржасининг қулаши; валюта курсининг кескин тушиб кетиши, молиявий бозорларда акциялар курслари, хом ашё нархининг тушиши; ипотека бозоридаги муаммолар
|
|
4.
|
Хулқ-атвор
|
Сиёсий ва иқтисодий аренага касаба уюшма ташкилотларининг кириб келиши; “ишонч” инқирози; иқтисодий агентларнинг молия бозоридаги фаолияти; ижтимоий муносабатларнинг ёмонлашуви
|
|
|
Муаллиф томонидан тузилган.
|
Бундай дейишимизга асос ўрнида қайд этиш лозимки, яқин вақтларга қадар иқтисодий инқирознинг асосий белгилари сифатида қуйидаги мезонлар қаралар эди:
ишламайдиган активларнинг банк тизими ялпи активларидаги улуши 10 % дан ортиқ бўлиши;
банкларни қутқариш учун ЯИМнинг икки фоизидан ортиқ маблағ сарфланиши;
фонд бозори ҳажмининг 20 % дан ортиқ камайиши;
банклараро кредит бозорида фоиз ставкаларининг 2 марта ошиши;
миллий валюта курсининг 10 % дан ортиқ пасайиши;
ташқи қарзнинг ЯИМнинг 60 % идан ошиши;
ЯИМ мутлоқ ҳажмининг камида 2 чорак мобайнида кетма-кет қисқариши ва бошқалар.
Фикримизча, 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва унга қарши дастурларнинг амалга оширилиши натижасида бу мезонлар рўйхати кенгайди.
Биринчидан, 2008 йилдаги инқирозга қарши дастур доирасида АҚШ, Европа Иттифоқи ва Япония каби ривожланган мамлакатларда “миқдорий юмшатиш” амалиёти қўлланилди. Хусусан, 2012 йил 13 сентябрда АҚШда “миқдорий юмшатиш №3” дастури доирасида Федерал заҳира тизими ҳар ойда 40 млрд. АҚШ долларлик ипотекали қимматли қоғозлар сотиб олишини маълум қилди. Амалга оширилган “миқдорий юмшатиш” тадбирлари натижасида АҚШда Федерал заҳира тизимининг фоиз ставкалари амалдаги 5,25 % дан 1 % гача пасайтирилди[15]. Ривожланган мамлакатларда 2008 йилда рўй берган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарши дастур доирасида “миқдорий юмшатиш” пул-кредит сиёсатининг амалга оширилиши натижасида глобал иқтисодиётдаги пул маблағлари реал товар ва хизматлар кўламидан анча кўпайиб кетди.
Иккинчидан, АҚШ, Европа иттифоқи давлатлари томонидан Хитой, Россия ва Эрон каби мамлакатларга нисбатан иқтисодий санкциялар кўламининг кенгайиши, шунингдек, сўнги йилларда “савдо” урушларининг авж олиши натижасида дунё иқтисодиёти бир қанча муаммолар вужудга келди. Жаҳон банки маълумотларига кўра халқаро савдонинг ўсиш суръати 2,6 % дан 1,5 % га, ЯИМнинг ўсиш суръатлари АҚШда 2,5 % дан 2,3 % га, ЕИ давлатларида 1,2 дан 1,1 % га ва Хитойда 6,2 % дан 6,1 % гача пасайди. Дунё мамлакатларида ўзаро қарздорлик миқдори 250 трлн. долларга яқинлашиб, жаҳон ЯИМидан икки мартадан кўпроқни ташкил этди [16].
Сўнги йилларда охириги иккита, “миқдорий юмшатиш” амалиёти ва “савдо” урушларини бартараф этишга етарлича эътибор берилмади. Натижада бу ҳол иқтисодиёти “голланд касалига” учраган ва АҚШ доллари курсининг ўзгаришидан талофат кўрадиган ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига жиддий зарар етказди.
Юқорида келтириб ўтилган асослар иқтисодий инқироз яқин орада содир бўлиши муқаррар эканлигини кўрсатиб туришига қарамасдан, дунё ҳамжамияти томонидан коронавриус инфекцияси туфайли Хитойда юз бераётган муаммоли вазиятларга етарлича эътибор берилмади. Бошқа томондан Хитой иқтисодиётининг рақобатбардошлиги анча мустаҳкам бўлиб, ўз мамлакати доирасида инқирознинг таъсир кўламини жиловлашга эриша олди.
Бизнинг фикримизча бу қуйидаги воқеалар ривожи фонида содир бўлди:
Хитойда 2008 йилда содир бўлган инқирозга қарши Дастур доирасида 586 млрд.АҚШ доллари ажратилди. Дастурда амалга оширилган тадбирларнинг асосийси мамлакатда ички талабни рағбатлантириш ҳисобига ташқи бозорларга боғлиқлик даражасини камайтиришдан иборат эди. Натижада мамлакатда ялпи талабни рағбатлантириш учун аҳолининг молиявий имкониятларини, харид қобилиятини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди;
Хитой ҳукуматининг мамлакатда камбағалликни камайтириш борасида “2021 йилгача фаровон жамият қуриш тўғрисида"ги Концепциянинг амалга оширилиши натижасида 700 млн. киши қашшоқликдан қутилди;
BDO халқаро иқтисодиёт соҳасидаги консалтинг компанияси ва Гамбург жаҳон иқтисодиёти институтининг ҳамкорликдаги 2016 йилги илмий маърузаси Хитой “нусха кўчирувчи” давлатдан кучли инновацион давлатга айланмоқда” деб таъриф берилади. Хитойда инқироздан кейинги йилларда ИТТКИга ҳаражатларни ошириш тенденцияси кузатилди. 2018 йилда 2010 йилга нисбатан 335,8 % лик ўсиш билан дунёда биринчи бўлиб, 474,81 млрд. АҚШ доллари сарфланди;
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози иқтисодий ривожланишнинг драйвери ҳисобланган инвестиция оқими йўналишларини ривожланган давлатлардан жадал суръатлар билан ривожланаётган, жумладан, Хитойга йўналтирилди. 2006-2018 йилларда Хитойда капитал ҳажмининг ошиш тенденцияси кузатилди ва жаҳондаги энг юқори кўрсаткичга эришиб, капитал ҳажми 5,3 марта ўсгани ҳолда 5,99 трлн. АҚШ долларга етди;
1981-2015 йиллар мобайнида аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг улуши 1981-1990 йилларда ривожланган давлатларда ўртача 2,5 % ўсган бўлса, 2011-2015 йилларда 1,1 % ошган. Ривожланаётган мамлакатларда 1981-1990 йилларда 2,1 %, 2011-2015 йилларда 4 %, Хитойда бўлса 19811990 йилларда ушбу кўрсаткич 6,5 % дан 2011-2015 йилларда 7,2 % га етди.
Хитой экспорт ҳажми бўйича 2007 йилдан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 2010 йилдан ва ЯИМнинг ҳарид қобилияти паритети бўйича 2013 йилдан буён дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Бундан ташқари, иқтисодиёти юқорида келтириб ўтилган ютуқларга эришиши билан бир вақтда Хитойда иқтисодий сиёсатнинг Коммунистик партия томонидан тартибга солиниши, яъни Кейнс концепциясига асосан иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши ва ривожланишнинг бозор иқтисодиёти модели биргаликда амалга оширилиши натижасида Хитой дунё иқтисодиётининг локомотивига айланди. Натижада мамлакатда ижтимоий инфратузилма, хусусан, тиббиёт инфратузилмаси, тиббий буюмлар ва воситалар ишлаб чиқариш сезиларли даражада ривожланди. Бундай имкониятга эга бўлган Хитой ҳукумати қатъий тартиб-интизом билан коронавирус инфекцияси мамлакат ичида тарқалишини олдини олишга эришди.
Маълумки, бугунги кунда ушбу вирус тарқалиши дунё аҳолисининг турмуш тарзини ўзгартириб юборди, унинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида дунё бўйлаб карантин режимини жорий этиш, ҳаётий зарур вазиятларда ижтимоий масофаланиш каби жиддий амалиётлар қўлланилмоқда. Бу чоралар маълум даражада ўз-ўзидан ишлаб чиқариш фаолиятининг тўхтаб қолишига, кунлик даромад ҳисобига кун кечирувчи аҳоли қатламининг молиявий аҳволининг кескин ёмонлашувига олиб келмоқда.
Халқаро иқтисодий институтлар ва нашрлар вируснинг глобал иқтисодиётга таъсири борасида турли фикрларни билдирмоқдалар.
ХВФ раҳбари К.Георгиеванинг қайд этишича, жорий вазият жуда хавфли бўлиб, 2008-2009 йиллардаги кризис билан солиштирганда анча ёмон. Шунингдек, глобал иқтисодиёт тўхтаган, дунё тўлалигича рецессияда, бу иқтисодий инқирозга қараганда ёмонроқ. Унинг қўшимча қилишича, бу пандемиядан ривожланаётган давлатлар ҳам иқтисодий инқироз, ҳам соғлиқни сақлаш соҳаси инқирози ҳисобига жуда катта зарар кўрадилар.
Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, 2020 йилда коронавирус дунё иқтисодиётига 12 трлн. АҚШ доллари миқдорида зарар етказади (таққослаш учун 2018 йилда жаҳон ЯИМ 85,9 трлн. АҚШ долларига тенг бўлган, 2009 йилда жаҳон ЯИМ инқироз сабабли -1,68 % га пасайган). Коронавирус инфекцияси тарқалиши ортидан келиб чиқадиган инқироз II Жаҳон уришидан кейинги энг йирик инқироз бўлиши мумкин.
MSCI маълумотларига кўра, коронавирус дунё бозорларига 2020 йилнинг 1-чорагида 12 триллион доллар миқдорда зарар етишига сабаб бўлди .
Пандемия инқирози келтириб чиқарадиган энг асосий муаммолардан бири иш ўринларининг йўқотилиши ва аҳолининг қашшоқлик даражасининг ортишидир. Биргина АҚШда ишсизлик нафақасига даъвогарлик қилувчилар сони 36 миллион кишидан ошди. Пандемия туфайли ер юзидаги қашшоқлар сони 1 миллиард кишидан ошиши мумкин.
Пандемия инқирозидан жиддий зарар кўрган яна бир соҳа туризм соҳаси бўлиб, жаҳон сайёҳлар ташкилотининг ҳисоботига кўра, 2020 йилда халқаро сайёҳатлар ҳажми 89 % гача пасайиши кутилмоқда. Бу 120 млн. кишининг фаравонлиги ва 1 трлн.доллар йўқотилишига олиб келиши мумкин .
Пандемия сабабли жаҳон савдоси 13-32 фоизга пасайиб кетади. Дунёнинг деярли барча минтақаларида 2020 йилда савдо ҳажмининг 2 баробар камайиши кузатилади. Айниқса, электроника ва автомобилсозликда савдо ҳажми тез суръатларда пасайиш эҳтимоли юқори.
Шунингдек, ҳозирги шароитда иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг асосий омилларидан бири бўлган инвестиция ҳажми ҳам кескин пасайиб кетди. Айниқса, бутун дунёда инвестицион фаолиятни амалга ошириш учун истиқболли йўналиш ҳисобланган энергетика соҳасида бугун инвестициялаш ҳажми қисқариши кузатилмоқда. Халқаро энергетика агентлиги ҳисоботига кўра, 2020 йилда энергетика соҳасига глобал инвестиция киритиш 400 миллиард АҚШ долларига қисқаради ва бу тарихдаги энг йирик пасайиш бўлади.
Иқтисодиёти энг рақобатбардош мамлакатлардан бири ҳисобланган Сингапурда ҳам инқироз ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. Бугунги кунда Сингапур мамлакат тарихидаги энг йирик инқирозни бошдан кечирмоқда ва пандемия оқибатларини юмшатиш учун 72 мрлрд. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган.
Пандемия инқирози жуда катта зарар етказган соҳалардан бири транспорт хизматлари ҳисобланади. Ушбу инқироз туфайли бутун дунёдаги авиакомпаниялар 84 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўқотиши башорат қилинмоқда.
Инқирознинг миллий иқтисодиётга таъсирини камайтириш, унинг талофатларини бартараф этиш мақсадида инқирозга қарши дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлардан асосийлари аҳолининг ночор қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятларини давом эттиришлари учун ҳар томонлама кўмаклашиш, инқироздан жиддий зарар кўраётган соҳа ва тармоқларга давлат томонидан кредитлар ажратиш ҳамда давлат дотацияларини тақдим этиш, иқтисодиётни рақамлаштириш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этишни рағбатлантириш, тиббий инфратузилмани модернизация қилиш ва моддий- техник базасини мустаҳкамлаш кабилар ҳисобланади.
Еврокомиссия иттифоқга аъзо давлатларга ходимлар иш ўринларини сақлаб қолишларини таъминлаш мақсадида иш беручи иш ўринларини эмас, балки иш вақтини қисқартириши хусусидаги тавсияларни бермоқда, ойлик маош фарқини ҳукумат тўлаши режалаштирилган ва бу тадбир учун 100 млрд. евро ажратиш кўзда тутилган.
Хитойда ишсизлик даражасини пасайтириш учун ҳукумат ишдан бўшатишлар сонини кескин қирқартиришга, коллеж битирувчиларини ҳарбий хизматга жўнатишга, ўқув йилини тугаётган ўқув муассаларининг ўқишни давом эттиришларига ҳаракат қилмоқда. Аҳоли саломатлигини сақлаш иқтисодий фаолиятнинг тўхташига ва аксинча таъсир кўрсатмоқда. Шундай бўлишига қарамасдан, кўпчилик ишчилар карантиндан кейин иш бошлаш учун ўз иш жойларига қайтишга вирусни юқтириб олишдан хавфсираб шошмаяптилар. Корхоналар ишни қайта йўлга қўшишда ишчилар танқислигига дуч келмоқдалар.
АҚШда бўлса ”миқдорий юмшатиш” амалиёти қўлланилиб, Федерал заҳира тизимининг асосий таянч ставкаси деярли нол, 0-0,25 % гача пасайтирилди.
Шу билан бирга, пандемия инқирози сабабли айрим соҳаларда иқтисодий ўсиш ҳам кузатилмоқда. Масалан, дунёда ёппасига масофадан ишлаш режимига ўтилганлиги сабабли Skype, Houseparty ва Zoom видеоконференциялари учун иловаларни юклаб олишнинг жаҳон бўйича ҳажми январ ойидаги 2,1 миллион билан таққослаганда жорий йилнинг иккинчи чорагида 27 миллионни ташкил этди.
Масаланинг эътиборли жиҳати шундаки, бугун дунёнинг барча мамлакатлари иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган пайтда Хитой иқтисодиёти ўсиш суръатларини намоён этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |