ҳисобланган молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш учун
муддат берилган бўлиб ушбу муддат тугамасдан солиқ
органи судга молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги
ариза билан мурожаат қилган бўлса, ариза ХпК 118-моддаси
биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ қайтарилади,
ушбу ҳолат ариза иш юритувга қабул қилинганидан кейин
аниқланса, ХпК 88-моддасининг 5-бандига мувофиқ ариза
кўрмасдан қолдирилади.
ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, “Барно” МЧЖга
(кейинчалик мисол матнида ”МЧЖ” деб юритилади) нисбатан
Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан
товарларни реализация қилишдан тушган 4 450 000 сўм тушум
камайтириб кўрсатилганлиги (яширилганлиги) учун тушумнинг
20 фоизи, яъни 890 000 сўм ва Солиқ кодекси 119-моддасининг
биринчи қисмига асосан сотиб олувчига нкМдан фойдаланмасдан
ёки квитанциялар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган
бошқа ҳужжатлар бермасдан 23 000 сўмлик товарларни
реализация қилганлиги учун 3 907 200 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллашни сўраган .
Биринчи инстанция судининг 2016 йил 25 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгарга Солиқ
кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан 890 000 сўм
ва 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 3 907 200 сўм миқдо-
рида молиявий жарима тайинланиб, Солиқ кодекси 108-моддаси-
нинг саккизинчи қисмига асосан унча оғир бўлмаган молиявий
санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш орқали солиққа
оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича 3 907 200 сўм миқдорида
молиявий жарима қўлланилган .
Апелляция инстанцияси судининг 2017 йил 12 январдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган .
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУД АМАЛИЁТИ
264
Ҳайъатнинг 2017 йил 14 июндаги қарори билан биринчи
ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатлари бекор
қилиниб, ХПк 88-моддасининг 5-бандига (ИПк 88-моддасининг
5-бандига) мувофиқ ариза кўрмасдан қолдирилган .
Ҳайъат бундай хулосага келишда Солиқ кодекси 104-моддасининг
бешинчи қисми ва Солиқ кодекси 54-моддасининг учинчи қисмига
асосланган .
Солиқ кодекси 104-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ,
солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганликдаги
айбини тан олган ва давлат солиқ хизмати органига жаримани (аниқ
муддатни кўрсатган ҳолда) ихтиёрий равишда тўлаш учун зарур бўлган
муддат бериш тўғрисида мурожаат қилган тақдирда, жарима қўллаш
тўғрисида қарор қабул қилган давлат солиқ хизмати органининг
раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ тўловчи томонидан сўралган
муддатни бериш тўғрисида қарор қабул қилади . Муддат жаримани
ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат бериш тўғрисидаги қарор
қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан, ушбу кодекс
54-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса олти
ойдан ошмаслиги керак .
Солиқ кодекси 54-моддасининг учинчи қисмига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати
органига ёзма билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича
қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар,
шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни ундириш
тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой
мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли .
Ҳайъатда ишни кўриш вақтида аниқланишича, ДСИ раҳабрининг
ўринбосари текшириш ҳужжатларини кўриб чиқиб 2016 йил
21 августда солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғ ри-
сида қарор қабул қилган . Унга кўра МЧЖга Солиқ кодекси 114-мод-
дасининг учинчи қисмига асосан 890 000 сўм ва 119-моддаси нинг
биринчи қисмига асосан 3 907 200 сўм миқдорида молиявий жа рима
ҳисобланиб, МЧЖга ихтиёрий тўлаш таклиф қилинган .
МЧЖ ДСИга ариза билан мурожаат қилиб, ҳисобланган
молиявий жарима суммасини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат беришни
Do'stlaringiz bilan baham: |