ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУД АМАЛИЁТИ
200
Прокуратура назорат тартибидаги протест билан мурожаат
қилиб мазкур ажримни бекор қилишни сўраган .
Ҳайъатнинг 2017 йил 16 августдаги қарори билан прокуратура-
нинг протести қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг иш
юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими бекор қилинган ва банк-
ротлик иши бўйича тугатишга доир иш юритиш таомили тикланган .
Ҳайъат бундай хулосага келишда Пленум 142-сонли қарори
32-бандининг тўртинчи хатбошисига асосланган .
Мазкур Пленум қарори 32-бандининг тўртинчи хатбошисига
кўра иш ҳақи бўйича қарзнинг мавжудлиги хўжалик суди томонидан
келишув битимини тасдиқлашни рад этиш учун асос бўлади .
6 - Б О Б
КоРпоРАтИв НИзолАР бИлАН
боғлИқ ИШлАР бўйИчА
сУД АМАлИётИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУД АМАЛИЁТИ
202
6.1. МчЖ иштирокчиси бўлмаган шахс иштирокчини
жамиятдан чиқариш тўғрисидаги даъво талаби билан судга
мурожаат қилганда ушбу талабни қаноатлантириш рад
этилади.
2013 йил 7 июнда фуқаролар Исомов Зуҳриддин Паттаевич
ва Зиёдов Одилбек кариевичлар томонидан “Данғара” МЧЖ (бун дан
буён мисол матнида ”МЧЖ” деб юритилади) ташкил этилган бўлиб,
МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбир-
корлик субъектларини рўйхатга олиш Инспекцияси (бундан буён
мисол матнида ”Инспекция” деб юритилади) томонидан 2013 йил
15 июнда рўйхатга олинган ва бу ҳақда МЧЖга гувоҳнома берилган .
Таъсис ҳужжатларига кўра МЧЖнинг устав фонди 3 000 000 сўм
миқдорида белгиланиб, унда З .Исомов 1 500 000 сўм ёки 50 фоиз,
О .Зиёдов 1 500 000 сўм ёки 50 фоиз улушга эга бўлган .
МЧЖ иштирокчилари томонидан 2013 йил август ойида ўтказил-
ган умумий йиғилишда З .Исомов ўзининг МЧЖ устав фондидаги
50 фоиз улушидан О .Зиёдов фойдасига воз кечганлигини қабул қи-
лиш тўғрисида қарор қабул қилган .
Бундан ташқари, З .Исомовнинг 2013 йил 6 августдаги аризасида
МЧЖ устав фондидаги 50 фоиз, яъни 1 500 000 сўм қийматдаги
улушини О .Зиёдовга текинга беришини ва МЧЖдан чиқишини
маълум қилган ва ариза нотариал тартибда тасдиқланган .
2013 йил 15 октябрда МЧЖнинг янги таҳрирдаги уставини
тасдиқлаш тўғрисидаги 5-сонли қарори қабул қилинган бўлиб,
уставда МЧЖ устав фондига О .Зиёдов томонидан 50 фоиз, яъни
30 000 000 сўм улуш ва норбоев Усмон Ўринович томонидан
50 фоиз, яъни 30 000 000 сўм улуш киритилиши белгиланган . Мазкур
устав 2013 йил 18 октябрда Инспекция томонидан рўйхатдан
ўтказилган .
З .Исомовнинг МЧЖдан чиқиш ва МЧЖ устав фондидаги 50 фоиз
улушини О .Зиёдовга текинга бериш ҳақида 2013 йил 6 августдаги
аризасини бекор қилиш ҳақида 2014 йил 14 декабрдаги аризаси
нотариал тартибда тасдиқланган .
Do'stlaringiz bilan baham: |