Cover page namunalar app curves cdr


-модда. Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

257-модда. Назорат шикоятини кўриб чиқиш учун 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий 
ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш
тўғрисидаги ажрим
А Ж Р И М
(назорат шикоятини судлов ҳайъатига ўтказишни 
рад этиш тўғрисида)
2018 йил 11 июнь куни Олий суд судьяси_________________ , _________
туман маъмурий судининг __________ -сонли маъмурий иш бўйича
_________вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2018 йил
27 майдаги қарори устидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
__________ туман бўлими томонидан берган назорат шикояти ва унга
илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
1963 йилда туғилган Якубова Санобар Рауфовна (бундан буён 
матнда аризачи деб юритилади)га 2002 йил __февралдан Ўзбекистон 
Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 
Қонунининг 10-моддаси "г"-бандига (театрлар ва бошқа театр-томоша 
корхоналари артистлари, яъни балет артисти) асосан ёшга доир 
имтиёзли асосларда 28 йил 5 ой иш стажи, шундан 20 йил 25 кун махсус 
иш стажи билан пенсия тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюд-
жетдан ташқари пенсия ж ам ғарм аси__________ туман бўлими (бун-
дан буён матнда жавобгар деб юритилади)томонидан 2015 йилда 
аризачига тайинланган пенсия турининг асослилиги текширилганда, 
пенсия тайинлашда аризачининг бола парваришида ҳақ тўлан- 
майдиган даври ҳам махсус стажга қўшиб ҳисобланганлиги аниқ- 
ланиб, 2015 йил __ сентябрдаги __-сонли қарори билан аризачига 
пенсия тайинлаш рад этилган. Шунингдек ушбу қарорда аризачига 
2002 йил __ февралдан 2015 йил __ сентябрга қадар 32 297 144 сўм 
ортиқча пенсия тўлови тўланганлиги ҳамда ушбу суммани кейинги 
ойлар учун тўланиши лозим бўлган пенсия тўловларидан чегириб 
қолиш кераклиги белгиланган.
3 6 1


Натижада аризачи судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, 
жавобгарнинг 2015 йил __сентябрдаги __-сонли қарорини ҳақиқий 
эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2018 йил 4 январдаги ҳал қилув 
қарори билан аризани қаноатлантириш рад қилинган.
Кассация инстанцияси судининг 2018 йил 27 майдаги қарори 
билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани қаноатлантириш 
тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
__________ туман бўлимининг 2015 йил __сентябрдаги __-сонли қарори
ҳақиқий эмас деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси__________ туман
бўлими зиммасига Якубова Санобар Рауфовнага 2002 йил __февралда 
тайинланган ва 2015 йил __сентябрдан тугатилган ёшга доир имтиёзли 
пенсиясини қайта тиклаш мажбурияти юклатилган.
Назорат шикоятида ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ 
нормалари бузилганлиги, болани парваришлаш таътилида бўлиш 
даври ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус 
иш стажига қўшилмаслиги, суд эса буни инобатга олмаганлигибаён 
қилиниб, суд ҳужжатларини бекор қилиш ва аризачининг шикоятини 
рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилиш сўралган.
Фуқароларнинг ҳуқуқларини 
чеклайдиган 
ва 
жавобгарлик 
белгилайдиган меъёрларнинг ўхшашлик бўйича қўлланишига йўл 
қўйилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
1998 йил 17 апрелдаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 13-сонли 
қарорининг 2-бандида тушунтирилган.
"Фуқароларнинг 
давлат 
пенсияси 
таъминоти 
тўғрисида"ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг "г" бандига кўра 
театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари артистларининг айрим 
тоифалари: ижодий иш стажи камида 20 йил бўлганда;
ижодий иш стажи камида 25 бўлганда;
ижодий иш стажи камида 30 йил бўлганда ёшидан қатъи назар 
имтиёзли пенсия олиш ҳуқукига эга бўладилар.
Мазкур Қонун 37-моддасининг "ж"-бандига кўра бола 3 ёшга 
тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин 
ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил иш стажига қўшиб 
ҳисобланади (Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги 
ЎРҚ-272-сон Қонуни таҳририда).


Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
2011 
йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат 
пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 
35-банди "ж" кичик бандига кўра бола 3 ёшга тўлгунга қадар, болани 
парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 3 
йил пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланади. 
Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан пули 
тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш 
ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 
12 мартда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Имтиёзли шартларда 
пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, 
ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш 
тартиби тўғрисидаги йўриқнома"нинг 27-бандига кўра Ўзбекистон Рес- 
публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли 
қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш 
тартиби тўғрисида"ги низоми 35-банди "ж" кичик бандининг иккинчи 
хатбошисига асосан, болани парваришлаш таътилида бўлиш даври 
(шу жумладан пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли 
пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.
Аммо "Фуқароларнинг давлат пенсияси таъминоти тўғрисида"ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2002 йил 6 февраль кунига 
(аризачига пенсия тайинланган кун) бўлган таҳририда ҳам ижодий иш 
стажи камида 20 йил бўлган театр артистлари имтиёзли пенсия олиш 
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Лекин Қонуннинг 37-моддаси "ж" 
кичик банди таҳририда онанинг (ўгай онанинг) болаларини (ўгай 
ўғилларини, ўгай қизларини) гўдаклик ёшида парваришлаган вақти, 
лекин кўпи билан ҳар бир бола 3 ёшга тўлгунча, ҳаммасини жамлаганда 
6 йил доирасида иш стажига қўшиб ҳисобланиши кўрсатилган.
Бунда мазкур даврда амалда бўлган пенсия қонунчилигида болани 
парваришлаш таътилида бўлиш даври ёшга доир имтиёзли пенсия олиш 
ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмаслиги ҳақида норма 
мавжуд бўлмаган. Ушбу норма қонунчиликка 2011 йил 8 сентябрда 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарори 
билан киритилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
тўғрисида"ги 
Қонунининг 
31-моддасига 
кўра 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан


кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади, 
ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно.
Ўзбекистон Республикасининг қонуни у амалга киритилишига 
қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда 
тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.
Ушбу ҳолатда, махсус стажга бола парваришида бўлган давр 
қўшилмаслиги пенсия қонунчилигига 2011 йилдан жорий қилинган 
бўлиб, унга қадар, жумладан 2002 йилда аризачига имтиёзли пенсия 
тайинланишида бундай талаб бўлмаган ва аризачига пенсия қонуний 
тартибда тайинланган. Юқоридаги 
қонун 
нормасига кўра эса 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас, махсус 
стажга бола парваришида бўлган давр қўшилмаслиги 2011 йилдан 
амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан 
татбиқ қилинади. Шунга кўра суд кассация инстанцияси суди ҳал қилув 
қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида 
тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга кўра назорат шикоятида келтирилган важлар 
асосида суд қарорини назорат тартибида текшириш асослари мавжуд 
эмаслиги сабабли уни судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш лозим 
топилди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий 
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 254-моддаси учинчи 
қисмининг 3-банди, 257-моддасига асосланиб, суд
А Ж Р И М 
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон 
Республикаси 
Молия 
вазирлиги 
ҳузуридаги
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси__________ туман бўлимининг
_________вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2018 йил
27 майдаги қарори устидан берган назорат шикоятини Ўзбекистон Рес- 
публикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига 
ўтказиш рад этилсин.
Ушбу ажрим устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган 
кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
раиси ёки унинг ўринбосарига шикоят берилиши мумкин.
Олий суд судьяси



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish