Cover page namunalar app curves cdr



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

3 5 6


11-БОБ.
НАЗОРАТ ИНСТАНЦИЯСИ СУДИДА ҚАБУЛ 
ҚИЛИНАДИГАН СУД ҲУЖЖАТЛАРИ
255-модда. Назорат шикоятини қайтариш 
А Ж Р И М
(назорат шикоятини қайтариш тўғрисида)
2018 йил 11 июнь куни Олий суд судьяси _______________, _________
вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг __________ -сонли
маъмурий иш бўйича 2018 йил___ апрелда қабул қилган қарори устидан
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 
учинчи шахс А.Равшанов томонидан берилган назорат шикояти ва унга 
илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи "Яшнар" фермер хўжалиги маъмурий судга ариза билан
мурожаат қилиб ж авоб гар _________туман ҳокимининг 2015 й и л ___
июлдаги____ -қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2018 йил 2 мартдаги ажрими билан фуқаро А.Равшанов 
низонинг предметига 
нисбатан мустақил талаблар билан арз 
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
_________туман маъмурий судининг 2018 йил___ мартдаги ҳал қилув
қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган.
_________ вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2018
йил___ апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, янги қарор билан_________туман ҳокимининг
2015 йил___ июлдаги_____ -қ-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Назорат шикоятида ишни апелляция инстанцияси судида кўришда 
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, уни ишни кўриш 
вақти ва жойи ҳақида хабардор қилмасдан иш кўриб чиқилганлиги,
3 5 7


натижада у ўз важларини судда айтиш имкониятидан маҳрум бўлиб
қолганлиги баён эти л и б ,_________ вилоят маъмурий суди апелляция
инстанцияси қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал 
қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Аниқланишича 
назорат шикояти 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 253-моддаси 
биринчи қисмининг 3-банди ва тўртинчи қисмида назарда тутилган 
талабларга жавоб бермайди. Жумладан, ушбу ишда низонинг 
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 
учинчи шахс А.Равшанов билан бир қаторда аризачи - "Яшнар" фермер
хўжалиги ва жавобгар - _________туман ҳокимлиги ҳам ишда иштирок
этувчи шахслар ҳисобланади. Аммо назорат шикоятида уларнинг тўлиқ 
номлари (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери 
(почта манзили) ёки яшаш жойи кўрсатилмаган.
Шунингдек назорат шикоятига унинг кўчирма нусхаси ишда 
иштирок этувчи аризачи - "Яшнар" фермер хўжалиги ва жавобгар -
_________туман ҳокимлигига юборилганлигини тасдиқловчи далиллар
илова қилинмаган. Бундай ҳолатда ушбу назорат шикоятини кўриб 
бўлмайди ва уни қайтариш лозим. Чунки Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 255-моддаси 
биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, агар назорат шикояти ушбу 
Кодекс 253-моддасининг биринчи-тўртинчи қисмларида назарда 
тутилган талабларга жавоб бермаса, назорат шикояти қайтарилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республика- 
си Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168, 
169-моддалари, 254-моддаси учинчи қисмининг 1-банди, 255-моддаси 
биринчи қисмининг 1-бандига асосланиб, суд
А Ж Р И М 
Қ И Л Д И:
А.Равшановнинг _________вилоят 
маъмурий 
суди 
апелляция
инстанциясининг 2018 йил ___ апрелдаги қарори устидан берган
назорат шикояти қайтарилсин.
Тушунтирилсинки, шикоят берган шахс Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 255-моддаси 
биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган ҳолат бартараф этилганидан 
сўнг янгидан умумий тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
Олий суд судьяси



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish