164-модда. Ёзувдаги хатоларни ва арифметик
хатоларни тузатиш
А Ж Р И М
(арифметик хатони тузатиш ҳақида)
2018 йил 12 май куни____________ -сонли маъмурий ишни___________
вилоят маъмурий суди ўз биносида,
судья З.Алимованинг раислигида,
Д.Сабированинг
котиблигида,
__________
вилоят
прокурори
ёрдамчиси Ш.Гафуров, аризачи А.Аббасхўжаев, жавобгар вакили
А.Сотволдиев иштирокида, А.Аббасхўжаевнинг жавобгар __________
туман ҳокимининг 2018 йил 25 февралдаги Х-1015-сонли қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича қабул қилинган
ҳал қилув қароридаги арифметик хатони тузатиш тўғрисидаги
А.Аббасхўжаевнинг аризасини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
__________ туман ҳокимининг (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) 2015 йил 1 февралдаги Х-1129-сонли қарори билан фуқаро
А.Аббасхўжаевга (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) уй-жой
қуриш учун _________тумани, Яшнар ҚФЙ, Замзам қишлоғидан 0,06га ер
участкаси ажратиб берилган.
Кейинчалик, ушбу ер участкаси туман ҳокимининг 2018
йил 25 февралдаги Х-1015-сонли қарори билан, ер участкасидан
уч йил мобайнида фойдаланмасдан уй-жой қурмаганлиги учун
А.Аббасхўжаевнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилиниб, ер
участкаси туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилган.
Шундан кейин, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарнинг 2018 йил 25 февралдаги Х-1015-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2018 йил 17 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан ариза қаноатлантирилиб,__________ туман ҳокимининг
2018 йил 25 февралдаги Х-1015-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Шунингдек, жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддатда аризачининг ҳуқуқлари,
273
эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишларини бартараф
этиш мажбурияти юклатилган.
Кейинчалик, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, суднинг
ҳал қилув қарори хулоса қисмида ҳақиқий эмас деб топилган туман
ҳокимининг қарорини "2018 йил" деб ёзиш ўрнига "2017 йил" деб ёзиб
кетилганлигини билдириб техник хатони тузатишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили аризачининг аризасига эътироз билдирмади.
Суд, тарафлар вакилларининг кўргазмасини, прокурорнинг
аризани қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, аризаси ҳамда
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув
қарорида йўл қўйилган арифметик хатони тузатишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекси 164-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал
қилув қарорини қабул қилган суд ёзувда йўл қўйилган хатоларни
ва
арифметик хатоларни
ҳал
қилув
қарорининг мазмунини
ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат
ижрочисининг, суд ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига
юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси
бўйича тузатишга ҳақли.
Суднинг ҳал қилув қарори билан __________ туман ҳокимининг
2018 йил 25 февралдаги Х-1015-сонли қарори ҳал қилув қарорининг
кириш, баён, асослантирувчи ҳамда хулоса қисмларида қайд этиб
ўтилиб, ушбу қарор муҳокама қилинган ва унинг қонунийлигига баҳо
берилган.
Бироқ ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида арифметик хато
сабабли "__________ туман ҳокимининг 2018 йил 25 февралдаги Х-1015-
сонли қарори" деб ёзиш ўрнига "__________ туман ҳокимининг 2017 йил
25 февралдаги Х-1015-сонли қарори" деб ёзиб кетилган.
Бундай ҳолатда, арифметик хатони тузатиш ҳал қилув қарорини
мазмунини
ўзгартирмаслиги
боис,
суд
аризачини
аризасини
қаноатлантиришни лозим деб топади ва ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмидаги "2017 йил" сўзларини "2018 йил" деб тузатишни лозим
топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 164, 168 ва
169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
А.Аббасхўжаевнинг ҳал қилув қароридаги арифметик хатони
тузатиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин
Суднинг 2018 йил 17 апрелдаги ҳал қилув қарорида йўл қўйилган
арифметик хато тузатилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги "2017 йил" рақами "2018
йил" рақами билан тузатилсин.
Ажрим устидан 20 (йигирма) кун ичида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Алимова
275
ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |