Товар-моддий заҳиралар кирими ва чиқимининг ҳисоби
29-МАЪРУЗА
МАЪРУЗА РЕЖАСИ:
1.Материаллар кирими ва чиқимини ҳужжатлаштириш
2.Материлларнинг синтетик ҳисоби
3. Материаллар инвентаризацияси ва унинг натижаларини ҳисобда акс эттириш
Корхоналарга хом ашё ва бошқа турдаги материаллар турли таъминотчилардан, таъсисчилардан, ўз ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлимларидан ва бошқа манбалардан келиб тушади. Асосий таъминотчилар бўлиб хом ашё ва материалларни ишлаб чиқарувчи завод ва фабрикалар, қишлоқ хўжалик корхоналари, савдо ва таъминотчи корхоналар ҳисобланади. Хом ашё ва материаллар корхоналарнинг таъсисчилари, шунингдек ёрдамчи хўжаликларидан ҳам кирим қилиниши мумкин. Улар пул тўлаш, шунингдек пул тўловисиз, яъни беғараз ҳайрия сифатида ҳам олиниши мумкин.
Хом ашё ва материаллар кирими қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади
1.Счёт фактура ва товар–транспорт наклоднойлари - материалларни ташқи таъминотчилардан қабул қилишда.
2.Накладной- материалларни ички бўлинмалардан кирим қилишда.
3.Қабул қилиш далолатномаси – материаллар таъсисчилардан, бошқа шахслардан қайтариб бермаслик шарти билан қабул қилинганда, ички алмашувда, ёрдамчи ишлаб чиқаришдан олинганда, илмий изланишлар ва тажриба –конструкторлик ишланмалари натижаси сифатида кирим қилинганда ва бошқа ҳолларда.
Хом ашё ва материалларнинг бундай чиқимлари қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади
1.Талабнома – материаллар омбордан ишлаб чиқариш цехлари ва бошқа бўлинмаларга берилганда.
2.Забор варақаси - материаллар бир моддий жавобгар шахсдан иккинчисига ҳар кунда маълум миқдорда бериб борилганда.
3.Счет-фактура – материаллар четга сотилганда, бепул берилганда, таъсис бадали сифатида киритилганда ва бошқа ҳолларда
4.Ҳисобдан чиқариш далолатномалари – материалларни ҳисобдан чиқариш ҳоллари бўлганда ва бошқалар.
5.Накладной- материалларнинг бир моддий жавобгар шахсдан бошқа моддий жавобгар шахсга берилишида.
Тар-тиб рақам
|
Операциянинг мазмуни
|
Дебет счёт
|
Кредит счёт
|
Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат
|
1.
|
Материаллар таъминотчилардан қабул қилинганда:
- захираларни ҚҚСсиз сотиб олиш қийматига
- ҚҚС суммасига
|
1010-1090
4410
|
6010,
4110
6010
|
Шартнома, счет-фактура
|
2.
|
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдан олинганда
|
1010-1090
|
2310
|
Ҳисобот, накладной
|
3.
|
Ҳисобдор шахслардан олинганда
|
1010-1090
|
4220-
4230
|
Бўнак ҳисоботи
|
Материаллар харакатини бевосита усулда счётларда акс эттирилиши
Т/р
|
Операциянинг мазмуни
|
Дебет
счет
|
Кредит счет
|
Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат
|
1.
|
Материаллар таъминотчилардан қабул қилинганда:
- Захираларни ҚҚСсиз сотиб олиш қийматига
- ҚҚС суммасига
|
1510
4410
|
6010,
4110
6010
|
Шартнома, счет-фактура
|
2.
|
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдан олинганда
|
1510
|
2310
|
Ҳисобот, накладной
|
3.
|
Ҳисобдор шахслардан олинганда
|
1510
|
4220-
4230
|
Бўнак ҳисоботи
|
4.
|
Тайёрловга доир хизматларга
|
1510
|
6990
|
Счет-фактура
|
Материллар харакатини билвосита усулда счётларда акс эттирилиши
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Do'stlaringiz bilan baham: |