Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
67
тракторлар учун - 14 % ва ғилдирак формуласи 4К4 тракторлар учун ғилдирак
формуласи 4К2 тракторлар учун - 16 %)дан ошмаслиги зарур.
Тракторлардан фойдаланиш шароитларида двигателининг қуввати унинг аҳволига
боғлиқ бўлади. Двигатель қуввати кўп факторлар орасида асосан юқори
босимли
ёнилғи насоси, форсункалар, фильтрлар, газ тақсимлаш механизми ва совитиш
тизимининг аҳволига боғлиқ бўлади. Шунинг учун тракторнинг двигателига хизмат
кўрсатадиган барча узел ва қисмларни ҳар доим соз бўлишини таъминлаш керак. Ҳар
доим тоза ва тиндирилган ҳамда рухсат этилган турдаги мавсумий ёнилғидан
фойдаланиш керак бўлади. Замонавий тракторларда тежамкор қувват
олиш валлари
(ҚОВ)ларидан хам фойдаланилади. Ушбу ҚОВлари қўшилганда тракторнинг двигатели
тежамкор режимда ишлайди. Шунинг учун хам чет элларда ғилдиракли трактор
ҳаракатлантиргичларининг салт айланишларини камайтириш ва двигатели қувватидан
самарали фойдаланиш мақсадида ҚОВдан юритма олиб ишлайдиган машиналарнинг
улуши ошиб бормоқда.
Куйидагиларга амал қилиш ҳам тракторлардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш омилларидан ҳисобланади: механизатор кадрларнинг малакасини муттасил
равишда ошириб бориш (ўкитиш, аттестациядан ўтказиш ва
махсус сертификатлар
бериш); тракторларнинг бошқарувига ушбу трактор бўйича махсус билим ва малакага
эгалигини тасдиқловчи сертификатга эга малакали тракторчиларгагина ишлашга рухсат
бериш; дала агрофонларини замонавий тракторларнинг ишлашига тайёрлаш; машина
трактор агрегатларини мақбул агрегатланишини таъминлаш; машина трактор
агрегатларни сифатли ростлаш ва ишга тайёрлаш; механизациялашган агротехник
тадбирларни мақбул муддат ва шароитларда ўтказиш; тракторларнинг ишини тўғри
ташкил этиш; кенг қамровли, комбинациялашган
агрегатлардан фойдаланиш;
тракторларнин
Қувват олиш валлари, ғилдиракларини жуфтлаш орқали двигатель қувватидан
самарали
фойдаланиш; иш қуролларининг тортишга қаршилигини камайтириш ва
ишчи тезликни ошириш; олдинги ва орқанги ўрнатмаларга машиналарни тақиб
ишлатиш; трактор ва унинг тизимларидан соз ҳолда фойдаланиш; ёнилғи мойлаш
материалларини тоза, тиндирилган ва рухсат этилган турларидан мавсумий
сифатлисидан фойдаланиш; трактордан тўғри фойдаланиш бўйича йўриқнома ва
техника хавфсизлиги кўрсатмаларига қатъий амал қилиш; тракторларга қаров ва хизмат
кўрсатишларни ундан фойдаланиш бўйича йўриқномаларда кўрсатилган муддатлар ва
тартибларга амал қилган ҳолда ўз вақтида ўтказиш; тракторларнинг тўхтаб туришини
юқори сифатли кафолатланган фирмавий сервис хизматларини йўлга қуйиш орқали
камайтириш; таъмирлашда тракторни ишлаб чиқарган фирманинг оргинал детал ва
узелларидан фойдаланиш [2];
Ҳар бир давлат ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ўзига
зарур трактор ва
қишлох хўжалик машиналарига эга бўлиши даркор. Ўзбекистан учун республикамиз
тупроқ - иқлим шароитини, фойдаланиш шарт - шароитларини, қишлох хўжалик
экинларини етиштириш технологияларини ҳисобга олиб яратилган трактор ва қишлох
хўжалик техникалари фойдаланувчиларнинг талабларига тўлиқ жавоб беради.
Қишлох хўжалик техника воситалари,
жумладан, тракторлар мамлакатимиз
қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришни ўзига хос талабларига мос бўлмоғи керак.
Мамлакатимиз пахтачилик зонаси кўп тармоқли соҳа ҳисобланади. Пахта етиштириш
билан бирга унта утмишдоши (буғдой, беда, маккажўхори каби) хамда мева, узум,
картошка, сабзавот - полиз ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари етиштирилади.
Пахтачилик зонасида хар бир экин турини ўзига хос етиштириш технологияси бўлиб
иш турларини қуйидагиларга бўлиш мумкин: умумий мақсадларга мўлжалланган,
чопиқ, йиғим-терим ва ташишишлари.
Мамлакатимизда қишлох хўжалик экинларининг парваришлаш технологиялари
хорижникидан фарқ қилади. Умумий мақсадларга мўлжалланган
ишларни амалга
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
68
ошириш технологияси пахтачилик зонасида етиштириладиган барча экинлар учун
тахминан бир хил. Иш турларини инобагга олган ҳолда тракторлар ҳам вазифасига
қараб умумий ишларга мўлжалланган, универсал-чопищ ва махсус тракторларга
бўлинади [3].
Do'stlaringiz bilan baham: