Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies



Download 7,57 Mb.
bet191/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

Назарий қисм



Рақамли АТСларининг соддалаштирилган структуравий схемаси, вазифаси ва чақириққа хизмат кўрсатиш тартиби

Агар коммутация станциянинг коммутация майдони, фақат рақамли сўзлашув ахборотларини, бошқарув сигналларини ва командаларни коммутация қилса, бундай коммутация станция – рақамли деб аталади.


Аналогли сигналлар ҳам рақамли станцияда коммутацияланиши мумкин, лекин бу ҳолда аналог-рақамли (А/Р) ва рақам-аналогли (Р/А) конверторлар (ўзгартиргичлар) ишлатилиши лозим.
Аналогли коммутациядан рақамлига ўтиш учун эволюцияси 7.1-расмда келтирилган. 7.1 а)-расмда аналогли абонент ва боғловчи линиялар билан аналогли АТС лар кўрсатилган.

7.1- расм. Аналог (а) ва рақамли (б)АТСнинг базали модели


7.1-расм б) босқичида рақамли коммутаторлар бошқа рақамли коммутаторлар билан рақамли боғловчи линиялар орқали ўзаро ҳамкорлик қилади, бунда аналогли абонент линияларини ва боғловчи линияларни ишлатиш мумкин, лекин албатта аналог-рақамли ва рақамли-аналог ўзгартиргичлардан фойдаланганда, бироқ коммутатиция майдони рақамли бўлиши керак, бу станцияда фақат рақамли сигналларни коммутациялаш кўзда тутилади.


Коммутация майдони процессор ва мос контроллерлар бошқаруви остида каналлар ва тракатлар қайта улайди, сўнгра линиявий ва хизмат модуллари интерфейслар контроллерлари ва тақсимланган дастурий бошқарув тушунчалари киритилади.
7.1-расмда келтирилган соддалаштирилган рақамли АТСда қуйидаги функционал подсистемаларни ажратиш мумкин:
- Абонент линияларнинг модули;
- Коммутация майдони;
- Боғловчи линияларнинг модуллари;
- Бошқарув системаси.
Бу чизмага (7.1-расм) кросснинг ускунаси тушмаган (MDF) – бу жойга станцияга кирувчи барча абонент линиялари уланади. Кросс икки томонга эга: вертикал ва горизонтал. Вертикал томонга: - абонент кабеллари. Горизонтал томонга: абонент модулларидан келадиган линиялар уланади.
Амалда вертикал (кабелли жуфт) ва горизонтал (станциядан келадиган жуфт) томон билан боғланиш абонент номерини белгилайди. Бошқа худди шундай қурилма тақсимловчи магистрал шитдир (ТDF) – бу АТС га уланадиган барча боғловчи линиялар жойидир.
ТDF – одатда, кроссга (MDF) нисбатан кичикдир, ҳамда иккита вертикал ва горизонтал томонларга эга АТС ускунасига одатда электр таъминот қурилмаси, у кучланиш конверторлари мажмуасидан аккумлятор батареялардан ва станция ускунасининг аварияли таъминот манбаларидан иборатдир.
Электрон АТСлар КМ (коммутация майдони) тузилиши бўйича икки синфга бўлиниши мумкин:
- Аналог КМ-ли ЭАТС;
- Рақамли КМ-ли ЭАТС.
Аналогли КМ фазовий, частотали ва импульс-вақт турида бўлиши мумкин. Электрон АТСларнинг фазовий КМ-ни, электромеханик АТСларнинг КМ-сига ўхшаш структурага эга бўлиб, фарқи фазода жойлашган коммутация нуқталари электрон элементларда бажарилган бўлади.
Умуман олганда фазо КМли ЭАТС интеграл рақамли алоқа тармоқларида коммутацион тугун (тугун) сифатида энг қуйи звенода ишлатилиши мумкин. Бироқ амалиётда бундай ЭАТСлар электрон контактларнинг номукаммаллиги туфайли ва сезиларли даражада техник-иктисодий кўрсатгичлари КЭАТСларга нисбатан ёмон бўлгани учун қўлланилмаяпти.
Рақамли КМлар ИКМни ишлатиш билан каналларни вақт-бўйича ажратиш асосида тузилиши мумкин.
ИКМ ўзгартириш тамойили бўйича рақамли КМ билан тузилган электрон АТС лар интеграл рақамли алоқа тармоқларини ташкил этиш учун асос бўлади.
Билвосита бошқарув тамойили бўйича тузиладиган барча электрон АТСлар регистрли ускуна мавжудлиги билан характерланади. Бунда бошқарув қурилмаларини тузишнинг иккита тамойили ишлатилади:
- монтажланган дастурли.
- ёзилган дастурли.
Ёзилган дастурли тамойил бўйича бошқарув электрон бошқарув машиналари (ЭБМ) орқали амалга оширилади. Бу ҳолда АТСнинг ишлаш дастури ЭБМ нинг хотирлаш қурилмасига ёзилади ва хотирланади. Электрон АТСларнинг ёзилган дастур тамойили бўйича ишлайдиган бошқарув қурилмасининг бутун структурасини қуйидаги учта асосий турга бўлиш мумкин:
- марказлаштирилган;
- марказлаштирилмаган;
- аралаш (қурама).
Ёзилган дастур тамойили бўйича бошқарувли АТСнинг характерли хусусияти бу станция асосий ускунасининг таркибида ЭБМдан ташқари (ЭБМни МБК қурилмасидай қараш мумкин) ПО (ОУ) оралиқ ускуна – АТС ларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган коммутацион ва бошқарувчи қурилмалар ўртасида боғловчи звено бўлиб хизмат қилади.
Интеграл рақамли телефон тармоғини ташкил этиш учун икки турдаги коммутацион тугунларга эга бўлиш етарлидир:
- импульс-вақтли коммутация майдонли электрон АТСлар, бу ерда сўзлашув ахборот – аналог-рақамли ва рақамли-аналог ўзгартиришлар амалга оширилади.
- рақамли КМли электрон АТСлар, улар тармоқда жойлашишига қараб туман, тугун ва шахарлараро АТС функциясини бажариши мумкин.



Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish