Концентратор структураси (DLC)
Концентратор абонент линия юкланишини зичлаштириш қилиш учун ишлатилади. Зичлаштири коэффициенти 2:1; 4:1; 8:1; 16:1; нисбатда бўлади. Абонент интерфейсидан кейин концентратор ўрнатилади. Унинг схемаси 6.7 - расмда кўрсатилган.
6.7 - расм. Концентратор DLC нинг тузилиши
DLC концентраторнинг 32 кириши ва 8 чиқиши бор (яъни бу ерда нисбат 4:1 тенг). Бу концентратор DTS - 1100 А да ишлатилади. 32 та кириш қуйидагича тақсимланган.
0 - 15 - абонент интерфейсидан
16 - 23 - ГИ (SW) блокидан
24 - 27 - RSS дан
28 - 31 - ички синхронлаш ва сигналлаш учун ишлатилади.
Концентратор DLC қуйидаги блоклардан ташкил топган. (6.8 - расм)
6.8 - расм. Концентратор тузилиши
1. ДДС – дистрибютер; 2. MUX - мультиплексор ;3. ITX - вақт коммутатор ;
4. ДАР - аттюнюатор ; 5. ДМХ - демультиплексор ; 6. PGC - назорат қурилмаси
Чизмадаги ДДС (дистрибютер) такт генератори бўлиб қуйидаги частота ва импульслар кетма-кетлигини чиқаради.
СР0 - 32768 МГц , СР1 - 16384 МГц , СР2 - 8192 МГц , СР3 - 4096 МГц ,
СР4 - 2048 МГц , СР5 - 1024 МГц , СР6 - 512 Мгц, СР7 - 256 Мгц
СР8 - 128 Мгц , СР9 - 64 Мгц , СР10 - 32 Мгц , СР11 - 16 Мгц , СР12 - 8 Мгц
DLC концентратордаги хар бир блокнинг вазифаларини кўриб чиқамиз.
1. Мультиплексор MUX. Мультиплексор ёрдамида 32 - SHW бирламчи рақамли оқимни 125 МКС давомида 1024 каналга зичлаштириб беради.
6.9 - расм. MUX нинг блок схемаси
Мультиплексорнинг ишлаш жараёнини вақтли диаграммаси 6.10-расмда келтирилган.
6.10-расм. Мультиплексорнинг ишлаш жараёнини вақтли диаграммаси
Циклни бошланишидаги импульслар буферга тушади. Буферда рақамли оқим SHW ни синхронлаш ва синфазлашдан ўтиб, фазаси бўйича тўғриланади. S/ P - LATCH - беркитиш регистрга келган кетма-кет кодли сўзлар параллелга кодга ўгирилиб беркитиш регистрдан бир вақтда 8 Бит ахборот ўтказилади.
125 Мкс давомида MUX хамма SHW0 ... SHW31 трактдаги "0" каналларни ўтказади. Кейинги циклда шу трактларининг 1 каналларини ўтказади ва хакозо…
2. DLC да вақтли коммутация жараёни 6.11 - расмда келтирилган.
6.11-расм. DLC да вақтли коммутация жараёни
ITXB да вақтли коммутациянинг блок схемаси 6.12 - расмда келтирилган. Бошқарув хотирасига ахборотлар МП дан келади. Ёзув ихтиёрий, ўқиш эса кетма-кет бажарилади.
Т - М - ёзиш - кетма - кет
Ўқиш - ихтиёрий
С - М - ёзиш ихтиёрий
Ўқиш - кетма - кет
6.12 - расм.ITXB да вақт коммутациянинг блок схемаси
Вақтли коммутация ишлаш жараёнининг вақтли диаграммаси 6.13-расмда келтирилган.
6.13-расм. Вақт коммутация ишлаш жараёнининг вақт диаграммаси
AD - 0 - 15 - 16 та сим орқали БХ га адрес юкланади. Биринчи адрес, кейин маълумот келади.
БХ га маълумот DE сигнали оркали киритилади.
SEL - сигнали вақт канални танлаш учун.
SRD - сигнали С-М ни холатини билдиради.
SWR - сигнал LP да С-М га маълумотлар ёзилишини билдиради.
Бошқарув сигналларини формати 6.14-расмда келтирилган.
6.14-расм. Бошқарув сигналларини формати
Ёзиш тезлигини камайтириш учун Т-М ККи қисмдан иборат бўлади.
Ёзиш
|
0 - 1023
|
Ўқиш
|
1024 - 2047
|
Ёзиш
|
1024 - 2048
|
Ўқиш
|
0 - 1023
|
Ёзув 0 - 1023 га биринчи бажарилади худди шу вақтда 1024 - 2048 дан ўқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |