Communication and information agency of uzbekistan tashkent information technologies



Download 7,57 Mb.
bet186/224
Sana09.07.2022
Hajmi7,57 Mb.
#762998
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   224
Bog'liq
РКТ МАЖМУА

Назарий қисм



Абонент интерфейси ва концентротор тузилишини ўрганиш.
Абонент интерфейсининг бажарадиган функцияси

Абонент қурилмаси қуйидаги функцияларни бажаради:


1. Станцияни чақириш, яъни абонентдан сигнални қабул қилади ва кодланган кўринишда станцияга узатади;
2. Станциянинг жавоб сигналини қабул қилади ва абонент учун қулай бўлган шаклга келтиради.
3. Адрес ахборотини абонентдан қабул қилиб, уни кодлайди ва линияга узатади;
4. Адрес ахбороти қабул қилишни тугалланганлиги ҳақидаги сигнални ва станцияга бу ахборотни тахлил натижасини қабул қилади;
5. Абонентдан ахборотни қабул қилишга станция тайёр сигналини қабул қилади;
6. Абонентдан ахборотни қабул қилиб, уни керакли кодга айлантиради ва линияга узатади;
7. Линиядан сигнални қабул қилади, уларни қайтадан кодлайди ва абонентга яроқли шаклга айлантиради.
8. "А" абонентдан озод (отбой) сигналини қабул қилиб, уни ўзгартиради ва линияга узатади;
9. Линиядан станция озод ёки "Б" абонент озод сигналини қабул қилиб, абонентга яроқли шаклга айлантиради;
10. "Б" абонентдан чақирув сигналини станция томонидан қабул қилади ва абонентга яроқли шаклга айлантиради;
11. "А" абонентдан жавоб сигналини қабул қилиб, уни ўзгартиради ва станция томон узатади.
Бу энг кам функциялар тўпламини, тармоқ коммутация тизими туридан ва булар орқали узатиладиган ахборот кўринишдан қатъий назар хохлаган абонент қурилмаси бажаради. Рақамли коммутация тизимида аналог абонент линиясидан келаётган ва у томон берилиши керак бўлган ахборот коммутация майдонидан ўтказиб бўлмайди. Чунки коммутация майдонидан фақат рақамли сигналлар ўтиши мумкин. Шунинг учун абонент комплектига жуда кўп функция юкланади. Яъни ҳамма аналог сигналлар шу комплект орқали берилиши керак. Бошқача айтганда аналог абонент линия билан рақамли станция туташган жойи туташ жойи (стык) деб аталади. Бу туташ жойидан алоқа тизими орқали сигналлар билан алмашиш алгоритми қоидаларини аниқ бажаришида алоқа тизими ва сигналлар тизими бирлиги интерфейс деб аталади.
Станция оммавий хизмат кўрсатиш тизимида ўз ролини бажариши учун интерфейсларни стандартлаш керак. Телефон ва телеграф бўйича халқаро маслахат қўмитаси дунё бўйича барча ишламаларнинг тажрибаларидан умумий қилиб, ҳар хил турдаги абонент қурилмалари ва станция учун стандартлар ишлаб чиқди. Масалан, аналог телефон аппарати, рақамли ТА учун. Абонент интерфейси бажарадиган функциялар тўплами станция билан абонентнинг ўзаро хамкорлик баёнида акс топган ва BORSCHT абрревиатураси (қисқартма сўзлар) билан белгиланади (6.1 - расм) .

6.1 - расм. Абонент интерфейс қурилмасини релели варианти


В - станция томонидан батареяли таьминот (24 В, 48 В, 60 В);


О - катта кучланшидан сақлаш (> 170 В);
R- чақириқ сигналини узатиш (25 Гц, U = 90 ?110 В)
S - супервизор - абонент линиясидаги ток холати ҳақидаги ахборотни шлейф оркали қабул қилиш (сканерлаш ва бошқариш);
С - аналог сигнални рақамли сигналга айлантириш ва тескариси (кодлаштириш ва декодлаштириш КОДЕК);
Н - сигналларни фильтрлаш, 2 симли трактни 4 симлига ўтказиш (дифсистема)
Т - абонент линиясида синаш ва ўлчовлар ўтказиш, станциядан узиш (тест синовлари).

Абонент интерфейсининг элемент базаси яратувчи фирмага боғлиқ. Кўпинча чақириқ сигналларни юбориш ва тест синовларини ўтказиш герконли реле ёрдамида бажарилади. Дифсистема ва фильтрлаш функциясини дифференциал трансформатор бажаради. Кодекни битта абонент линиясига ўрнатиш жуда қимматга тушади. Шунинг учун, КОДЕК абонентлар гурухига ўрнатилади. Яъни кодлаш ва сигналларни вакт интервалига олиб ўтиш функциясини гурухли қурилма бажаради. Бу қурилманинг биттаси 64 та интерфейсга мўлжалланган.


Абонент интерфейси ва гурухли қурилма абонент модули деб аталади. Баъзи бир абонент интерфейслари бутунлай микросхема асосида ишлаб чиқилган (Япония). Релели вариант станция хажми нархининг 70% ни ташкил қилади, микросхемада эса 40 % ни ташкил қилади.
Абонент интерфейсининг схемаси қуйидагилардан иборат:
- чақириқ сигнали юбориш учун ПВ релесидан;
- тест синовига АЛ олиш учун Т релесидан;
- КТ1 шлейф токини назорат нуқтасидан;
- абонентни чақириққа жавобини белгиловчи назорат нуқтасидан (КТ20);
- сканерлаш ва бошқариш қурилмасидан;
- фильтрлаш ва дифсистемасидан;
- кучланиш коммутаторидан;
- КОДЕК дан (гурухли қурилма) дан;
- Катта кучланишдан сақловчи 2 та диоддан;
- АЛ манба берувчи қурилмадан.
Абонент интерфейсини (АИ) ва гурухли қурилма ишини, абонент модулининг бошқарув қурилмаси бошқаради. Битта платада 8 та (16 та) АИ жойлашади. Буларни бир нуктадан туташтирилиб абонент модули ҳосил қилинади. Кучланиш коммутаторида АИМ гурухли тракти ҳосил қилинади КОДЕК дан кейин ИКМ тракти ҳосил бўлади.



Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish