9.6 Назарий қисм
DTS-1100A тизимининг техник тавсифи
Рақамли коммутация тизими DTS-1100A Кореяни ДЭУ Телеком ЛТД фирмаси яратган. Бу тизим хар хизмат турларини олади ва хар хил имкониятларни таъминлайди. DTS-1100A стандарт электрон коммутация тизими умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоги (PSTN) да махаллий ва тугунли станциялар сифатида ишлатилиши мумкин. DTS-1100A тизими иерархияли бошқариш усулида қурилган, яъни куп процессорли структурага эга. Бунда 32 ва 16 битли микропроцессорлар ишлатилган. Булар хамма чақириқларга хизмат курсатишни таъминловчи дастурли таксимланган бошқариш тизимини таъминлайди. DTS-1100A тизими 8192 абонент линияларида ва 1080 рақамли узатиш линияларига хизмат кўрсата олади.
Тизим коммутация майдонини 1200 Эрланг юкланишга мўлжалланган. Энг катта юкланиш соатида 100000 чақириқ хизмат кўрсата олади.
Назорат функцияси юкори даражали процессор ёрдамида бажарилпади. Юкори даражали процессор блш прцессор МР деб аталади. У юкори даражали функцияларни бошқаради. Буларга чақирикка хизмат курсатиш, чақириқни шифрлаш, коммутацияни назорат қилиш, эксплуатация ва бошқариш киради. Паст даражали процессор линия процессори LP дейилади. У паст даражали функуцияларни бошқаради. Буларга мониторнинг ва реал вактга караб сигналга ишлов бериш киради. Коммутация майдонида вакт-вакт-вакт (Т-Т-Т) коммутация тамойили ишлатилган. У тўлиқ имконли 4К вакт ячейкаларига эга.
Бош процессор хотираси 4 Мбайтга, линия процессориники 512 Кбайтга тенг. Каттик дискники 540 Мбайтга, картридж лентасининг хотираси 150 Мбайтга тенг.
DTS-1100A тизимида ишлатилиши мумкин булган сигнализация турлари:
- Абонент линиясида импульсли, DP, куп частотали DTMF;
- Импульсли (DP) ва куп частотали регистрни сигнализацияси учун териш (MF);
- Шлейфли, аудио-нуктли териш (E&M);
- 7-сонли умумканал сигнализацияси (ССSN 7).
Узоқлаштирилган коммутация модули RSM 480/120 сигимига эга. Тарификация мультиметражли вакт буйича ва зона буйича бўлиши мумкин. Дархол сўзлашувдан кейин, талабга кўра, ҳисобни босиб чиқариш амалга оширилади. Бунда А абонентнинг рақами аниқланади ва узатилади. Махаллий хабарлар автоматик ҳисобга олинади.
Станция электр озуқаси ўзгармас ток DC, кучланиши 48 В - (42-576) . Максимал юкланишда истеъмол қилинадиган қувват 0,6 Ватт/линияга.
Тизимга қуйидаги линияларни улаш мумкин:
- дискли рақам тергичли телефон аппарати ТА;
- тастатурали рақам теришли ТА;
- корхона АТС дан олаётган линия;
- 12/16 КМZ импульсли ва кутбни ўзгартиришли таксофонлар;
- ISDN абонентлари (2В+Д, 30В+Д).
Тизим абонентларга 21 турдаги кушимча хизмат турларини бера олади. Тизимда ишлатилган дастурлаш тили Си, АSM (Ассемблер)
Do'stlaringiz bilan baham: |