Бирламчи рақамли каналнинг сигналлар тузилмаси
ИКМ – 30 импульс – кодли модуляцияли узатишнинг замонавий бирламчи тизимларига киради ва ТСК – 24 вазифасидек маҳаллий ва ҳудудий алоқа тармоқларининг кабеллари жуфтларини зичлаштириш учун ва телефон сигналларини узатиш учун мўлжалланган. ИКМ – 30 қуйидаги параметрлар билан характерланади:
1.
|
Узатиш тезлиги, Кбит / с
|
2048
|
2.
|
Давр давомийлиги, мкс
|
125
|
3.
|
Даврдаги каналли вақт интервалидаги сони
|
32
|
4.
|
Каналли вақт интервалларидаги символлар сони
|
8
|
5.
|
ТЧ каналлар сони
|
30
|
6.
|
ТЧ канал частота диапозони, Гц
|
300 – 3400
|
5.
|
Ўтадавр давомийлиги, мс
|
2
|
8.
|
Ўтадаврдаги даврлар сони
|
2
|
9.
|
Битта ТЧ каналидаги сигнал каналлар сони
|
2 – 4
|
10.
|
Дискретлаш частотаси, КГц
|
8
|
11.
|
Квантлаш қадами сони
|
256
|
12.
|
Компрессия қонуни
|
А – 87,6
|
13.
|
Ўтадаврли синхросигнал ва сигналлаш каналларни жойлаштириш
|
14.
|
Даврли синхросигнал
|
ИКМ – 30 тизимининг давр ва ўтадавр тузилмаси 4.2 – расмда кўрсатилган.
4.2 - расм. ИКМ – 30 тизими давр ва утадавр вақт тузилмаси.
ИКМ – 30 тизим даврининг вақт тузилмаси етарли даражада мураккаб бўлгани учун уни батафсилроқ кўриб чиқамиз ва уни ИКМ – 24 тизими даврининг вақт тузилиши билан солиштирамиз. ИКМ – 24 тизимига ўхшаш давр 125 мкс катталикка эга, бироқ каналли вақт оралиқлари кўп бўлиб, у 32 та га тенг. Улардан 30 таси ТЧ каналларни ташкил этишга ишлатилади. Каналли вақт интервалида символ сони иккала тизимда бир хил, лекин агар ИКМ – 24 тизимида белгилардан биттаси сигнал каналларини ташкил этишга ишлатилса, ИКМ – 30 тизимда эса барча символлар нутқ сигналини кодлаш учун ишлатилади. Фақат шу билангина иккала тизимнинг даврли вақт қурилмаси ўртасидаги ўхшашлик чекланади. ИКМ – 30 даврли вақт тузилмасининг бошқа деталларини кўриб чиқамиз. Халқаро номенклатурага мувофиқ «Sо» деб белгиланган биринчи канал вақт интервали асосан даврли синхросигнални узатиш учун ишлатилади. Кўриниб турибдики, (4.3 - расм) даврли синхросигнал фақатгина жуфт даврлар R0, R2, R4 … , R14 бўлиши мумкин.
R1, R3 ва ҳоказо. билан белгиланган ток даврларда «Sо» вақт интервалида махсус кушимча ахборотни узатиш учун мўлжалланган символлар (ҳарфлар билан белгиланган) ва фақат В2 символдан бир қийматига эга бўлади.
Кейинги каналли вақт интерваллари 31 – 315 ҳамда S 17 – S 31 интервали ТЧ каналларни ташкил этиш учун ишлатилади. R0 даврнинг S16 каналли оралиғи ўтадаврли синхросигнални В1,В2,В3,В4 белгилар 0 қиймати билан узатиш учун ишлатилади. Ўтадавр синхронлашдан чиқиш тўғрисидаги ахборот учун В6 символ ва битта ТЧ канал учун қолган 15 та даврларда 2 тадан 4 тагача сигнал каналларни ташкил этиш учун ишлатилади. a,b,c,d ҳарфлар мос каналларга бириктирилган сигналли каналларнинг символларини кўрсатади. R0 даврли ва R1 дан R15 гача қолган 15 та даврлар 2 мс давомийликда даврни ташкил этади.
Давр синхронлаш жараёнида вужудга келаётган шароитларга қараб қуйидаги мезонлар ишлатилади. ИКМ – 30 тизими «давр синхронизмидан» чиқиш мезони бу синхросигналга эга бўлган учта даврлар кетма – кетлигидаги давр синхросигналдаги хатоларни топиш ҳисобланади. Даврли синхронлашни тиклаш мезони бўлиб қуйидагилардан сўнг келадиган ҳолат ҳисобланади:
даврли синхросигнални аниқлаш (n - даврда);
навбатдаги даврда (n +1 даврда) даврли синхросигналнининг мавжуд эмаслигини текшириш);
навбатдаги даврда ( n + 2 – даврда) даврли синхросигнални топиш.
Икки ёки учта кетма – кет даврдаги даврли синхросигналлар аниқланганда синхронлаш схемаси биринчи қабул қилинган синхросигналдан иккита давр масофада давр синхронлашни излаш жараёнини бошлайди. Синхронлаш схемаси синхросигнални аниқлагандан сўнг уни иккита даврдан кейин топа олмаган ҳолда шунга ўхшаб ҳам ишлайди.
Юқорида келтирилган мезонлар, даврли синхронизмни тиклашга олиб келувчи даврли синхронизация схемаси ишининг ҳар хил вариантларини таърифлаб берувчи графни тушиниш учун билиш зарур. 4.4 – расмда шу граф келтирилган. Синхронлашни излашнинг энг қизиқарли ҳолларига қуйидагилар киради:
А,А (ТD), А (ЖD)
А,А (ТD), А (ЖD)
Булардан биринчиси ток даврда (ТD) даврли синхросигнални аниқланганлигини билдиради, яъни у жойлашиши мумкин бўлмаган жойда, шунингдек, яна давр синхросигналини жуфт даврда (ЖD) топилиши яна давр синхросигналини жуфт (синхросигнални тўғри жойлашиши).
4.3 - расм. Даврли синхронизация схемасининг ишлаш графи.
А – даврли синхросигнал
А – даврли синхросигнални йўқлиги
ЖD жуфт давр
ТD – ток давр
ИКМ – 30 аппаратураси узатувчи ва қабул қилувчи ускунадаги даврли синхронлаш схемасидан ташқари ўтадаврли синхронлаш схемаси билан ҳам таъминланган. Ундан ташқари, бу аппаратура маълумотларни узатиш ускунаси билан ҳамкорликда ишлайдиган схемага эга бўлиши мумкин, бу ИКМ – 30 тизими ёрдамида телеахборот сигналларини узатиш имконини беради. Компандирлаш ва аналогли сигналларни рақамига ва рақамлиларни аналоглиларга ўзгартириш масалаларини ечиш бу тизимда ТСК-24 тизимига нисбатан ўзгачароқ амалга оширилган. Жумладан, ИКМ-30 тизимида линиявий кодловчи ишлатилган, у ҳар бир ТЧ каналнинг дискретли 12 символли рақамли сигналга ўзгартиради, шулардан биринчи символ дискретнинг ишорасини аниқлайди, қолган 11 таси эса максимал катталикдаги даражалар 2n=2048 билан квантланган амплитудани аниқлайди. Кодланган сигнал рақамли компрессорга келади, у 12 символли кодли конбинацияларни 8 символикка ўзгартиради.
Ўхшаш схема бўйича бажарилган қабул қилувчи қисмдаги декадаловчи тескари жараённи амалга оширади, яъни 8 символли кодли комбинацияларни 11 символликларга ўзгартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |