Вилоят ўсимликлар карантини давлат
инспекцияси Янгиқўрғон туман инспектори Рахимов Алишер
АМЕРИКА ОҚ КАПАЛАГИ - ХАВФЛИ ҲАШОРОТ!
Кейинги пайтларда республикамизга чегарадош Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларида бизда мавжуд бўлмаган, карантинга киритилган хавфли ҳашорот Америка оқ капалаги таркалганлиги аникланиб, ушбу хашорот богдорчилик ва пиллачилик соҳаларига катта зарар келтирмокда.
Хавфли карантин организм ҳисобланган Америка оқ капалаги, мева куйиш бактериал касаллиги каби карантин зараркунандалар Қирғизистон республикасида тарқалганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигининг 2014 йил 04 мартдаги №04-3/2954- сонли, ва Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини Бош давлат инспекциясининг 04.03.2014 йилдаги №04-134- сонли “Қирғизистон Республикасидаги фитосанитар ҳолат тўғрисида” барча чегарадош вилоятлар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари номига билдириш хатлари келганлиги сабабли, унинг ижросини таьминлаш мақсадида вилоят ҳудудининг чегарадош туманларида ўсимликлар карантини бўйича назоратни кучайтириш, айниқса, Чуст туманининг ҳам кўплаб фермер хўжаликлари ҳудудлари Қирғизистон республикаси билан чегарадошлигини ҳисобга олиб ўта эҳтиёткор бўлишликни талаб этади.
Бунинг учун “Америка оқ капалаги” ҳашоротини кўриниши ва унинг зарарлаш белгиларини билиб олиш лозим.
Америка оқ капалагининг ташқи кўриниши оқ рангда бўлиб, ипакдай товланиб туради. Каноти очилганда 25-35 мм, капалаги 8-10 кун ҳаёт кечиради. Тухуми шарсимон кўкимтир рангли, капалаги дарахтларни баргини остки қисм томонига бир қатор қилиб, ўрта ҳисобда 300-500 та ва ундан ортик тухум қўяди. Тухумининг устки томони тукчалар билан ўралган.
Тухумидан чиккан қуртлари 5 ёшгача туп-туп бўлиб, ипаклар билан ўралган. Барглардан хосил қилган уясида калония бўлиб яшайди, шу хусусияти томонидан бошқа ҳашаротлардан ажралиб туради. Қуртлари 35-45 кун яшайди, етилган қуртлар дарахтларнинг эски пўстлоклари остида тўкилган баргларнинг орасида юпка пилла ичида гумбакка айланади ва гумбак даврида қишлаб чиқади.
Бу ҳашорот Ўзбекистонга, колаверса, Ўрта Осиё минтакасидаги давлатларнинг қишлоқ хўжалигига, айникса ипакчилик ва богдорчиликка катта зарар етказади. Америка оқ капалаги бизнинг ўлкамизни иқлим шароитига тез мослашиб кетадиган хашарот, шунинг учун хам жуда хавфли хашаротдир. Америка ок капалаги 300 турдаги ўсимликларни, биринчи ўринда тут дарахти, олма, нок, ўрик, гилос, ёнгоқ, беҳи ва бошка манзарали дарахтларнинг баргини каттик шикастлаши натижасида хосилдорлик кескин пасайиб, дарахтлар куриб колиши хам мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятимизнинг қўшни Қирғизистон билан чегарадош туманлар чегара масканларида чегара қўшинлари, ветеринария ва божхона ходимлари билан ҳамкорликда четдан карантин назоратидаги маҳсулотларни кириб келишини олдини олиш бўйича карантин назорат ишлари кучайтирилмоқда.
Четдан олиб келинаётган маҳсулотлар орқали бизда мавжуд бўлмаган америка оқ капалаги, картошка тилларанг нематодаси, мева куйиш касаллиги каби зарарли карантин организмларни кириб қолиш хавфи ортади.
Америка ок капалагини кириб келишини олдини олиш максадида Республика давлат карантин инспекцияси ва унинг вилоятлардаги мутахасислари томонидан кулланиладиган чоралар билан бир вактда аҳоли, дехкон ва фермер хужаликлари ва барча кишлок ахолисига мурожаат қиламиз, ҳовли, томорқа ва экин майдонларида барча турдаги ўсимликларда номаьлум зарарли хашарот ёки касаллик белгилари пайдо бўлиши аникланса, тезлик билан карантин хизматига хабар беришлари керак.
Бу билан четдан кириб қолиб қишлоқ хўжалик экинларига жаддий зарар келтириши мумкин бўлган хавфли карантин организмларни вақтида аниқлаб, уларни йўқотиш, қарши кураш ишларини ташкиллаш имконияти юзага келади ҳамда туман ва вилоятимизнинг фитосанитар тозалигини сақлаган бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |