Цитруслилар оқ Қаноти – зарарли ҳашорат



Download 136,5 Kb.
bet2/11
Sana23.02.2022
Hajmi136,5 Kb.
#135672
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
макола 2015

ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ:
1. Кўчатлар ва қаламчалар зарарланган жойдан олиб келинса “бромметил” фумигант воситаси билан зарарсизлантириш;
2. Зарарланган ҳудудлардан кўчат ва қаламчаларни ташишни таъқиқлаш;
3. Зарарланган худудларда Ўзбекистонда рухсат этилган сўрувчи хашаротларга яхши таъсир қиладиган химикатлардан фойдаланиш.
4. Иссиқхоналарда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш.


Вилоят ўсимликлар карантини давлат А. Отахонов
инспекцияси Янгикургон тумани инспекторлари А.Рахимов


Калифорния қалқондори – ҳосил кушандаси!

Республикамиз аҳолисини мева сабзавотларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан серҳосил, иқлим шароитимизга мос интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича қарорлар қабул қилинди.


Қарорлар ижросини таьминлаш бўйича республикамизга Греция, Сербия, Бельгия, Польша ва Украина каби давлатлардан пакана бўйли, серҳосил ва эртапишар мевали кўчатлар олиб келиниб, янги ташкил этилаётган интенсив боғларда белгиланган агротехника талаблари асосида парвариш қилинмоқда.
Четдан келтирилган мевали ва манзарали кўчатлар экилган ҳудудларда фитосанитар тозаликни таьминлаш учун ўсимликлар карантини бўйича шаҳар ва туманлар давлат инспекторлари томонидан мавжуд боғзорлар назоратга олинган.
Янги ташкил этилаётган боғлардаги кўчатларни хавфли ҳашоротлар ва касалликлардан ҳимоя қилиш асосий вазифалардан бири бўлиб, вилоятимиз боғбонларини бир неча турдаги боғ зараркунандалари ташвишга солмоқда.
Ҳозирги кунда боғларга хавф солувчи зараркунандалар ичида карантинга киритилган- шарқ мевахури, калифорния қалқондори ва комсток қуртларидир. Бу зараркунандалардан калифорния қалқондори кўчат ва меваларни зарарлаш характери билан ажралиб туради..
Калифорния қалқондори: Урғочиси 1.5-2 мм қора кулранг тусда юмолоқ қалқон шаклида бўлади, номи ҳам шундан келиб чиққан. 135-138 донагача сариқ лимон рангида тирик дайдичалар туғади. Бу дайдичалар дарахт ёш новдаларига ёпишиб олиб, хартумчасини дарахт пустлоғига санчгандан кейин 10-12 кун ичида усти қалқон билан қопланади. Қалқондорлар дарахтни танаси ва ёш новдаларига ёпишиб олиб ўсимлик шираси билан озиқланади. Натижада ўсимлик ривождан орқада қолиб ҳосилдорлик кескин пасайиб кетади, дарахт пустлоқлари ёрилиб қаттиқ зарарланганда қуриб қолади.
Калифорния қалқондори икки юз турдан ортиқ дарахтларни зарарлаб, асосан олма, нок, шафтоли, олхури, бодом, гилос, олча, урик, бехи каби мевали ва бошқа манзарали дарахт, буталарга катта зарар келтиради. Хозирги кунда вилоятимизнинг Мингбулоқ, Наманган, Норин, Уйчи ва Учқўрғон туманларида тарқалганлиги аниқланиб, туман инспекторларимиз уларни аниқлаш ва уларга қарши курашни ташкил этилиши устидан назорат ишларини олиб бормоқдалар. Аҳоли томорқалари ва фермер хўжаликларини дала майдонларида ҳамда боғ, ток майдонларида номаьлум ҳашоротлар билан зарарланиш ҳолатлари аниқланганда дарҳол вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекциясини хабардор этишлари зарур.
Бу ҳашоротга қарши аҳоли томорқалари ва фермер хўжаликларини дала майдонларида ҳамда боғ, ток майдонларида ўз вақтида агротехник ва кимёвий курашни ташкил қилинса, бу ҳашоротнинг бошқа холи ҳудудларга тарқалишини олди олинган бўлади.
Қарши кураш:

  1. Кўчатларни жойлаштиришда зарарланмаган ҳудудлардаги кўчатхоналардан олишда бромметил фумиганти билан зарарсизлантириб сунгра олиб келиб экиш.

  2. Зарарланган ҳудудлардан кўчат ва қаламчаларни ташишни таъқиқлаш

  3. Баҳорги ва кузги мавсумда дарахтлар уйқудаги вақтда боғларни сўрувчи ҳашоротлар учун Ўзбекистонда рухсат этилган химикатлар билан ишлаш.

  4. Баҳорги ва кузги мавсумда боғларда агротехник тадбирларни тўла амалга ошириш.




Download 136,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish