албумин
(4,5-5,5%),
глобулин
(1,2-2,5%) ва
фибриноген
дир (0,2-
0,6%).
Оқсиллар миқдори ва уларнинг проценти нисбати физиологик
шароитларда доимий бўлиб, турли патологик ҳолатларда ўзгариши мумкин.
Қон плазмасида глобулинларнинг бир неча турлари (фракциялари) учрайди
(алфа, бета ва гамма-глобулинлар).
Гамма-глобулинлар фракцияси қон зардобида антителолар тутувчи
асосий оқсиллар ҳисобланади. Фибриноген эса маълум шароитда фибрин
толаларига айланиш хусусиятига эга бўлиб, қон ивишида муҳим аҳамиятга
эга. Фибриногенсиз плазма
қон зардоби
деб аталади. Плазмада минерал
моддалардан темир, калий, калций, фосфор, мис ва бошқалар бўлиб, улар
кўпчилик ҳолларда органик моддаларнинг таркибига киради. Бундан таш-
қари, плазма таркибида модда алмашинув маҳсулотлари - мочевина,
креатинин, ѐғ ва карбонсувлар бўлади. Плазманинг муҳити (pH) нейтрал
бўлиб, физиологик шароитларда 7,3-7,4 га тенг. Унинг доимийлиги буфер
системалар туфайли сақланади.
ҚОННИНГ ШАКЛЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Қон шаклли элементлари қаторига қизил қон таначалари -
эритроцитлар,
оқ қон таначалари -
лейкоцитлар
ва қон пластинкалари -
тромбоцитлар
киради.
ЭРИТРОЦИТЛАР
Одамда ва бошқа сут эмизувчи ҳайвонларда эритроцитлар юқори
даражада дифференциаллашган элементлар бўлиб, уларда ядро ва ҳужайра
органеллалари бўлмайди. Етук эритроцитлар цитоплазмаси махсус оқсил
129
гемоглобин билан тўлган. Тубан умуртқалилар ва қушларда эритроцитлар
зичлашган ядро ва микронайчалар сақлайди.
Эритроцитлар энг кўп сонли қон ҳужайралари ҳисобланади. Соғлом
эркакларда уларнинг сони 1 мм
2
қонда 4,0-5,5 млн (халқаро бирликлар
системасида 4,0-5,5х 10
12
/л),
Расм 4.1. Эритроцитлар. А – сканерловчи электрон микроскопда
кўриниши. Б – кесма схемаси. В – қон томир ичида ҳаракатланиши.
аѐлларда эса 3,9-5,0 млнга (3,9-5,0 х 10
12
/л)га тенгдир. Вояга етган одамда
ўртача 25 триллионга яқин эритроцитлар бўлади. Эритроцитлар сони ѐшга ва
физиологик ҳолатларга қараб ўзгариши мумкин. Масалан, чақалоқларда ва 60
ѐшдан ошган кишиларда эритроцитлар сони 6-6,5 млн га етиши мумкин.
Сийраклашган атмосферада, кучли жисмоний меҳнат пайтида ҳам
эритроцитларнинг сони ортиши мумкин. Эритроцитлар сонининг турғун
кўпайиб кетиши полицитемия дейилади ва қон системаси касалликларида
учрайди. Эритроцитлар сонининг камайиб кетиши эритроцитопения деб
аталиб, бу турли хил камқонлик (анемия) ларнинг характерли белгиси
ҳисобланади. Қонда эритроцитлар икки томонлама ботиқ диск шаклига эга
бўлиб, қоннинг суртма препаратларида юмалоқ доира шаклини олади.
Растрловчи (сканерловчи) электрон микроскоп остида кўрилганда диск
шаклидаги эритроцитлар (дискоцитлар) энг кўп (80%) учрайди (расм 4.1).
Улардан ташқари, шарсимон (сфероцитлар), гумбазсимон (стоматоцитлар) ва
130
тиканаксимон ўсиқли (эхиноцитлар) эритроцитлар ҳам оз миқдорда учраши
мумкин. Эритроцитлар одатда жуда эгилувчан, ѐки букилувчан бўлиб, кичиқ
қон
томирлардан,
айниқса
капиллярларнинг
бўшлиғидан
ўтишга
мўлжалланган бўлади. Эритроцитларнинг бу хусусиятлари уларнинг
деформацияланиш
қобилияти
деб
аталиб,
бунда
эритроцитлар
цитоскелетидаги актин ипларини мембрана оқсиллари гликофоринлар билан
мустаҳкам боғловчи спектрин, анкирин ва 3-тизмача оқсиллари муҳим рол
ўйнайди. Ушбу оқсиллар цитоскелет билан биргаликда эритроцитнинг
мембранасини мустаҳкамловчи тўрсимон тузилма ҳосил қилади, бу эса ўз
навбатида эритроцитларнинг дисксимон шаклини ва унинг пластиклигини
белгилайди. Эритроцитлар шакли муҳим диагностик аҳамиятга эга. Қонда
нотўғри шаклли - урчуқсимон, ноксимон, эритроцитларнинг пайдо бўлиши
Do'stlaringiz bilan baham: |