динеин
ва
кинезин
оқсиллари муҳим рол ўйнайди.
Улар бир томондан микронайча тубулини билан, иккинчи томондан эса
транспорт қилинувчи тузилмалар (макромолекулалар, органеллалар,
хромосомалар ва ҳоказо) туташган. АТФ парчаланишидан ажралиб чиққан
энергия ҳисобига оқсиллар микронайчалар бўйлаб ҳаракат қилади ва
макромолекулалар,
органеллалар
транспортини
амалга
оширади.
84
Центриолаларда эса улар хромосомаларнинг силжишини таъминлайди.
Шундай қилиб, тубулин-динеин ва тубулин-кинезин тизимлари ҳужайра ичи
транспортида ўзига хос молекуляр хемомеханик моторлар ролини ўтайди.
Бунда кинезин найчанинг (+)-охири, динеин эса аксинча, (–)-охири
йўналишида ҳаракат қилади. Киприкча ва сперматозоид хивчинларининг
ҳаракатчанлиги ҳам шу оқсилларнинг фаолияти билан боғлиқ.
Ҳужайра маркази ёки центросома
деб номланувчи тузилмани 1875
йили Гертвиг очган. Ҳужайра маркази деб убўлиниш дукининг устки
қисмидаги тузилмани атаган. Ҳужайра маркази ҳамма ҳайвон ҳужайраларида
топилган бўлиб, фақатгина тухум ҳужайрасида етилиш даврида йўқолади.
Интерфаза ҳолатидаги ҳужайраларда центросома икки
центриоладан
(диплосома)иборат бўлиб, бир бирига тўғри бурчак остида жойлашади.
Ҳужайра маркази митоз жараѐнида, шу жумладан, бўлиниш дукчасини ҳосил
қилишда муҳим рол ўйнайди. Митозда қутбланиш ҳужайра маркази,
аниқроғи центриолалар томонидан бажарилади. Бўлиниш даврида
центросоманинг тузилиши мураккаблашиб, атрофида нурафшон зона -
астросфера ҳосил бўлади.
Центриола цилиндрсимон танача бўлиб, узунлиги 0,3-0,6 мкм,
диаметри 0,1-0,15 мкм
.
Баъзида узунлиги бир неча мкм бўлган центриолалар
ҳам
учрайди.Таначанинг
девори
бир-бирига
параллел
ѐтган
микронайчалардан ташкил топган бўлиб, таначанинг ичи бўш. Найчалар
ҳамма ҳужайраларда бир хил бўлиб, бир-биридан гомоген, зич оралиқ модда
билан ажралиб турувчи 9 та гуруҳ бўлиб жойлашади (расм 2.11).
85
Расм 2.11. Центриола. A – умумий схематик кўриниши. Б – Кўндaлaнг
кeсимининг трансмиссион электрон микроскопда кўриниши. 1 –
микрoнaйчaлaр триплeти. 2 – сaтeллитлaр (микрoнaйчaлaр шакллантириш
мaркaзлари)
Ҳар бир гуруҳ 3 та (А, В, С) микронайчадан ташкил топган бўлиб,
уларни
триплет
деб юритилади. А-микронайча 13, В ва С найчалар эса 11
тубулин протофиламентларидан (глобуляр суббирликдан) ташкил топган.
Учала микронайча зич ѐтади. Центриолада микронайчадан ташқари яна
қўшимча тузилмалар бор. А микронайчадан икки ўсиқча (қўлча) лар чиқиб,
уларнинг бири қўшни триплетнинг С микронайчасига, иккинчиси эса
центриола марказига йўналган. Центриола цилиндрининг марказида «арава
ғилдираги» сингари тузилма бўлиб, «ўқ қисм» ва 9 та спицадан ташкил
топган. Спицанинг ҳар бири триплетнинг А микронайчасига қараб йўналган.
Центриолада микронайчалар триплетлари атрофида сателлитлар (йўлдошлар)
деб номланган тузилмалар ҳам учрайди. Кўпчиликнинг фикрича улар янги
микронайчалар шакллантириш марказларининг таркибий қисми бўлиб
ҳисобланади. Ҳужайралар митоз бўлинишга тайѐрланаѐтганда центриолалар
сони икки ҳисса ошади, яъни центриолалар дупликацияси рўй беради. Бу
мавжуд центриоланинг бўлиниши ѐки майдаланиши ҳисобига эмас, балки
86
микронайчалар шакллантириш марказларидаги куртакдан янги центриола
ҳосил бўлиши туфайли амалга ошади.
Худди шундай марказлар киприкчалар ва хивчинларнинг асос қисмида
жойлашган
Do'stlaringiz bilan baham: |