Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet267/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Ҳаво ўтказувчи йўллар 
Уларга бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, трахея ва бронхлар киради. Ҳаво 
ўтказувчи йўлларнинг девори асосан ( трахея, йирик ва ўрта бронхларда) 
тўрт қаватдан иборат: шиллиқ, шиллиқ ости, фиброз-тоғай ва адвентициал. 
Шиллиқ қават ўз навбатида эпителий, хусусий пластинка ва баъзи ҳолларда 
мушак пластинкани ўз ичига олади. Шиллиқ парданинг эпителийси нафас 
ўтказувчи йўлларнинг турли соҳаларида ўзига хос бўлиб, юқорида кўп 
қаватли ясси (бурун бўшлиғининг даҳлиз қисми, товуш боғламларида) бўлса,
дистал бўлимларда кўп қаторли цилиндрсимон киприкли эпителий (трахея, 
йирик, ўрта бронхлар) аста-секинлик билан бир қаторли кубсимон киприкли 
эпителий билан алмашинади (терминал бронхиолалар).
Ҳаво ўтказувчи йўллар эпителий тўқимаси таркибига турли хил 
ҳужайралар киради (расм 14.3). 


582 
 
Расм 
14.3. 
Нафас 
ўтказувчи 
йўллар 
деворидаги 
эпителий 
ҳужайралари (схема): 
1-киприкли ҳужайралар; 2 – 
эндокрин ҳужайралар; 3 – 
қадаҳсимон ҳужайралар; 4 
– камбиал ҳужайралар; 5 - 
киприксиз ҳужайралар; 6 – 
нерв толаси; 7- секретор 
ҳужайралар; 8 - базал 
мембрана; 9-хеморецептор 
ҳужайралар. 
 
Энг кўп учрайдиганлари киприкли ҳужайралардир. Улардан ташқари 
эпителийда қадаҳсимон (мукоцитлар), эндокрин, микроворсинкали (жиякли), 
базал (камбиал) ҳамда секретор ѐки Клар ҳужайралари ҳам жойлашади. Шу 
билан бир қаторда эпителиоцитлар орасида бириктирувчи тўқимадан ўтиб 
олган антиген тақдим қилувчи (Лангерганс) ҳужайралари ва лимфоцитларни 
ҳам учратиш мумкин. 
Киприкли ҳужайралар
(расм 14.4) призма шаклида бўлиб апикал 
юзасида 250 га яқин киприкчалар тутади. Улар ҳиқилдоқ. тарафга ҳаракат 
қилиб, ҳаво орқали кирган турли ѐт моддаларни ташқарига чиқаришга ѐрдам 
беради. Бронхларнинг диаметри кичрайган сари бу ҳужайраларнинг 
баландлиги пасаяди. 
Киприкли ҳужайралар орасида 
қадаҳсимон ҳужайралар
(расм 14.4) 
жойлашади. Улар шиллиқ модда ишлаб чиқариб, ўиллиқ пардани намлашда 


583 
иштирок этади.
Эндокрин ҳужайраларнинг
бир неча тури фарқланиб, улар турли 
гормонларни: серотонин, дофамин ҳосил қилади. Бу гормонлар нафас 
системасининг турли қисмлари фаолиятини бошқаришдан ташқари бошқа 
аъзоларга ҳам таъсир қилади (масалан, норадреналин бронх деворини 
кенгайтиради. Серотонин кўп ажралса, бронх тораяди ва ҳ.к.). 
Микроворсинкали
(жиякли, ҳошияли) эпителиоцитлар, апикал 
юзасида калта микроворсинкалар тутиб, хеморецептор вазифани ўтаса 
керак. 
Секретор ҳужайралар
(ѐки Клар ҳужайралар) юқори қисми гумбаз 
шаклида бўлиб, эпителий юзасидан бўртиб чиққан. Бу ҳужайралар 
киприкча ва микроворсинкалар тутмайди. Ҳужайра органеллаларидан 
Голъжи комплекси, донадор эндоплазматик тўр яхши ривожланган. Бу 
ҳужайралар томонидан ишлаб чиқарилган липо- , гликопротеинлар ва 
ферментлар ҳаво орқали келган токсинларни зарарсизлантиради. 
Базал ѐкикамбиал ҳужайралар
— кам ихтисослашган ҳужайралар 
бўлиб, митоз йўли билан кўпайиш ҳусусиятига эга. Улар эпителийнинг 
базал соҳасида жойлашиб, физиологик ва репаратив регенеация учун 
 
Расм 14.4. Ҳилпилловчи эпителий 
ҳужайраларининг 
растрловчи 
электрон микроскопда кўриниши. 
1 – киприкли ҳужайралар; 2 – 
қадаҳсимон ҳужайралар. 


584 
маънба вазифасини бажаради.
Антигентақдим қилувчи ҳужайралар
(дендритли, Лангерганс 
ҳужайралари) асосан юқори нафас йўлларида ва трахеяда кўпроқ 
учрайди. Улар аллергик реакцияларни келтириб чиқарувчи антигенларни 
тутиб қолиш хусусиятига эга. Улар цитокинлар (ўсма ҳужайраларни 
некрозга учратувчи фактор) ишлаб чиқариш билан бир қаторда Т-
лимфоцитларни пролиферациясини ҳам кучайтирадилар.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish