Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Нерв толалари 
Нерв ҳужайраларининг глиал парда (леммоцитлар ѐки Шванн 
ҳужайралари) билан ўралган аксон ва дендритлари нерв толалари 
(neurofibra), деб номланади. Глиал парда ичидаги нейрон ўсимтаси (аксон 
ѐки дендрит) ўқ цилиндр ѐки аксон, деб аталади, чунки кўпинча нерв 
толалари (сезувчи нервлардан ташқари) таркибида айнан аксон бўлади. 
Марказий нерв системасида нейронлар ўсимталарининг глиал пардасини 
олигодендроцитлар, периферик нерв системасида эса нейролеммоцитлар 
ҳосил қилади. Леммоцитлар ўқ цилиндр атрофида миелин ҳосил қилиши ѐки 
қилмаслигига қараб, миелинсиз (мағизсиз) ва миелинли (мағизли) нерв 
толалари тафовут қилинади. 
Миелинсиз нерв толалари 
Миелинсиз (neurofibra amyelinata) ѐки мағизсиз нерв толалари асосан 
вегетатив нерв системасида учрайди, улар кўпинча ушбу системанинг 
эффектор нейронлари аксонларини тутади. Бундай толалар марказий нерв 
системасида жуда кам учрайди. Электрон микроскоп ѐрдамида миелинсиз 
нерв толасини текширганда ўқ цилиндрнинг нейролеммоцит цитоплазмасига 
ботиб кириб, унинг деворида чуқурча ҳосил қилганлиги кўринади. Чуқурча 
деворини ташкил қилган икки томондаги леммоцитнинг мембраналари 
эгилади, ўқ цилиндрни зич ўраб ўзаро қўшилади ва икки қават мембранадан 
иборат бўлган тузилма – мезаксонни хосил қилади, унда ўқ цилиндр ҳудди 


296 
осилиб тургандек бўлади (расм 8.7). Ички аъзолардаги баъзи нерв 
толаларида, одатда битта леммоцит цитоплазмасига бир вақтнинг ўзида бир 
эмас, турли нейронларга тегишли бўлган бир нечта (3-5 тадан 10-20 тагача) 
ўқ цилиндр ботиб кириши мумкин. Улар бир толадан чиқиб, иккинчи қўшни 
толага ўтиши мумкин. Бир неча ўқ цилиндр тутувчи миелинсиз нерв 
толалари ―кабел типидаги‖ нерв толалари, деб аталади. Миелинсиз нерв 
толасидаги ўқ цилиндр атрофида Шванн ҳужайраси цитоплазмасининг юпқа 
қатлами ва бир-биридан муайян масофада овал шаклидаги ядролари 
жойлашади. Миелинсиз нерв толасининг пардасида нейролеммоцитлар бир-
бири билан қулфсимон бирикиш ҳосил қилиб, зич ѐпишиб ѐтади ва толанинг 
яхлит пардасини ҳосил қилади. Нейролеммоцитлар пардалари жуда юпқа 
бўлади, шу сабабли ѐруғлик микроскопида мезаксон ҳам, ҳужайралар 
чегараси ҳам кўринмайди, бундай шароитда мағизсиз нерв толасининг 
пардаси цитоплазманинг ўқ цилиндрни ўраган тасмаси сифатида кўринади. 
Расм 8.7. Миелинсиз нерв 
толасининг (кабел типидаги) 
кўндаланг кесими (схема). 
Расм 
8.8. 
Миелинсиз 
нерв 
толаларининг бўйлама кесими. 
1 – ўқли цилиндрлар, 2 –леммоцит 
ядроси 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish