Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Мембрана потенциаллари 
Нерв ҳужайралари мембранасида ионларни цитоплазмага ва ундан 
ташқарига ташувчи насос ва каналлар сифатида фаолият кўрсатувчи 
молекулалар жойлашган. Тинч турганда нейрон плазмолеммасидаги 
«натрий-калий насоси» баъзи ионларни актив транспорт воситасида 
уларнинг концентрациясига қарши йўналишда ўтказиш хусусиятига эга. 
Жумладан, АТФни парчаланишидан ҳосил бўлган энергия ҳисобига 
ушбу насос Nа
+
ионларини цитоплазмадан ташқарига, К

ни эса 
аксинча, ташқаридан цитоплазмага ўтказади. Натижада, цитплазмадаги 
натрий ионлари миқдори ҳужайрадан ташқаридаги суюқликдаги натрий 
концентрациясининг ундан бир улушига тўғри келса, калий ионлари 


284 
миқдори эса ташқаридагидан бир кўп барабар ортиқ бўлиб қолади. 
Лекин нейронларнинг плазматик мембранаси К
+
га нисбатан ўтказувчан 
бўлганлиги сабабли, калий ионлари тезда ташқарига қайтиб чиқади. Бу 
эса мембрананинг ташқи томонида мусбат ионлар концентрациясини 
ошишига олиб келади. Плазмолемма ички юзасининг манфий 
зарядланишига 
цитоплазмада 
манфий 
зарядланган 
органик
бирикмаларнинг кўп бўлиши ҳам сабаб бўлади. Ўлчамлари йирик 
бўлганлиги туфайли улар мембрана орқали ташқарига чиқа 
олмайдилар. Ҳужайралараро суюқликда эса бундай йирик молекулалар 
кам. Бунинг натижасида нейрон мембранасининг ички юзаси манфий ва 
ташқи юзаси мусбат зарядлаиб қолади ва улар зарядларининг ўртасида 
потенциаллар фарқи юзага келади. Ушбу потенциаллар фарқи тинчлик 
потенциали, деб аталади ва у –70 мВга тенг бўлади. Нерв импульси 
бирор таъсир натижасида ва шу таъсирга жавобан вужудга келади. 
Таъсирлар механик, электрик, кимѐвий, физик ѐки ҳарорат табиатли 
бўлиши мумкин. Таъсир кўрсатилган жойнинг неврилеммаси ѐки 
аксолеммаси (таъсир нерв толасига кўрсатилган бўлса) даги ион 
каналлари очилиб, мембрана натрий ионлари учун ўтказувчан бўлиб 
қолади. Мембрана ташқарисида 8-10 марта кўп бўлган Nа
+
ионлари 
тезда ҳужайранинг ичкарисига кира бошлайди. Натрий ионларининг 
бирданига ичкарига кириши ҳисобига мембрананинг ички юзасида 
мусбат ионларининг кўпайиши ва ташқарида эса камайишига, 
натижада, тинчлик потенциалини йўқолишига, яъни – 70 мВдан +30 
мВгача ўзгаришига олиб келади ва деполяризация рўй беради, ҳаракат 
потенциали ѐки нерв импульси вужудга келади. Натрий ионларининг 
ичкарига кириши баъзан шунча кўп бўладики, плазмолемма ѐки 
аксолемманинг ички юзаси ташқарисига нисбатан бир оз муддатга 
мусбат зарядланиб ҳам қолади. Лекин натрий ионлари ичкарига 
концентрация градиенти бўйича кирганлиги туфайли, плазматик 


285 
мембрананинг ички ва ташқи юзаларида уларнинг миқдори тенглашади, 
натрий каналлари ѐпилиб, натрий ионларининг мембрана ичига 
кириши тезда тўхтайди. Натрий ионларининг ичкарига кириши тўхташи 
биланоқ янги жараѐн, яъни калий каналларининг очилиши ва 
мембрананинг калий ионларига нисбатан ўтказувчанлигини кескин 
ошиши бошланади. Бир неча миллисекунд ичида калий ионлари 
ҳужайра ичидан чиқади, натижада цитоплазмада мусбат ионларининг 
миқдори камаяди, мембрананинг ташқарисида эса, аксинча кўпаяди. Бу 
эса яна тинчлик потенциалини –70 мВга тикланишига, ҳаракат 
потенциалини тугашига олиб келади. Мембрананинг қайта қутбланиши 
– реполяризация рўй беради. Қайд қилинган жараѐнлар қисқа (5 
миллисекунга яқин) муддатда, шу билан бирга мембрананинг жуда ҳам 
кичик юзасида содир бўлади. Энг муҳими шундан иборатки, нейрон 
мембранасининг бирор жойида рўй берган деполяризация тўлқинсимон 
йўналиб, албатта аксон охиригача етиб боради. Чунки ҳосил бўлган 
ҳаракат потенциали мембрана бўйлаб тарқалади, яъни электрик 
ўзгаришлар қўшни натрий каналларини, кейинчалик калий каналларини 
очади, бир жойда содир бўлган деполяризация навбатма-навбат 
плазматик 
мембрананинг 
қўшни 
қисмларига 
ўтади. 
Лекин 
мембрананинг реполяризация бўлган қисми маълум муддатга 
таъсирларни сезмайдиган бўлиб қолади. Шу сабабли деполяризация 
тўлқини орқага қайтмайди ва фақат бир томонга, яъни дендритдан 
нейрон танасига, ундан эса секин-аста аксон охирига қараб йўналади. 
Ҳаракат потенциали нерв охирига етгач, у тўпланган нейромедиаторни 
ажралишига олиб келади, бу, ўз навбатида, бошқа нейронни ѐки бошқа 
мушак ѐки без ҳужайрасини қўзғатади. Демак, нерв импульсини 
ўтказилиши нейрон плазматик мембранаси бўйлаб навбатма-навбат 
кетадиган кимѐвий деполяризация ва реполяризация тўлқинидан 
иборат.


286 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish