Митотик циклнинг бошқарилиши.
Организмда ҳужайра бўлиниши
кўпгина омиллар ѐрдамида бошқарилади – ўсиш гормони, ўсиш омиллари,
жинсий гормонлар ва бошқалар). Интерфазанинг ҳар бир даври учун (G
1
, S,
G
2
) ўзига хос назорат пунктлари мавжуд бўлиб, улар шу босқичларнинг
тўғри ва тўла бажарилганлигини назорат қилади. Айниқса ДНК синтези
кечаѐтган S давр ва митоз даври синчиклаб назорат қилинади. Ҳужайра
циклини бошқаришда
циклинлар
(А,В,С,Д, Е) ва
циклинга боғлиқ киназалар
комплекси муҳим ўрин тутади. Ҳужайранинг бошқарувчи турли факторларга
жавоби унинг функционал ҳолати, дифференцировка даражасига ва ѐшига
боғлиқ. Ҳужайралар бўлиниши ва дифференциалланиши бир гуруҳ
проонкогенлар томонидан бошқарилади. Ушбу генларнинг шикастланиши
ўсма ҳужайраларининг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Мейоз.
Мейоз бўлиниш натижасида жинсий ҳужайралар
сперматозоидлар ва тухум ҳужайралар ҳосил бўлади. Овогенез ва
сперматогенез тегишли бобларда батафсил ѐритилган. Мейознинг хромосома
аспектлари митоз билан солиштирилса бир қанча фарқларни кўриш мумкин.
Содда қилиб айтганда мейоз иккита кетма кет митоздан иборат бўлиб,
уларнинг орасида интерфаза ва ДНК синтези бўлмайди. Биринчи мейоз
бўлинишида (профаза I), хроматин конденсацияланади, ҳар бир хромосома
иккитахроматидлардан иборат бўлиб қолади. Гомологик хромосомалар бир-
102
бири билан якинлашади ва ўзаро контактга киришади (синапсис). Иккита
хромосомада тўртта хроматидалар бўлиб, уларни ҳар бирида генетик
информациялар бор. Кросинговер натижасида тўртта хроматидаларда генлар
алмашинуви
кузатилади.
Ота-она
хромосомалар
орасида
генлар
алмашинишидан янги генетик тўплам ҳосил бўлади. Синапсис ва
кроссинговер жараѐнлари охирига етгандан кейин, хромосомлар тўлиқ
конденсацияланади ва метафаза, анафаза ва телофаза босқичларини ўтади.
Биринчи мейоздан кейин гомологик хромосомалар бир- биридан ажралади,
лекин хроматидалар бир- бири билан центромерлар билан боғланган бўлади.
Биринчи ва иккинчи мейоз бўлиниш орасида интеркинез даври йўқ. S фазани
йўқлиги сабабли ДНК синтези кузатилмайди. Иккинчи бўлинишда қутбга ҳар
бир хромосомадан хроматидалар кетади. Ҳар бир гаплоид тўплам
хромосомалар атрофида ядро қобиғи шаклланади. Мейоз митоз бўлинишни
алоҳида тури деб қаралса бўлади, лекин йуналишларида фарқ бор. Митоз
бўлиниш натижасида иккита хромосомалари диплоид тўпламли ҳужайралар
ҳосил бўлади. Мейоз бўлинишда эса тўртта гаплоид тўпламли ҳужайралар
ҳосил бўлади. Мейоз бўлинишда синапсис ва кросинговер натижасида
генетик хар хил бўлган жинсий ҳужайралар ҳосил бўлади. Митоз бўлинишда
эса генетик бир хил бўлган соматик ҳужайралар ҳосил бўлади. Мейозда икки
митоз бўлиниш орасида ДНК синтези бўлмаганлиги туфайли хромосомалар
сони икки баравар камаяди, яъни гаплоид тўпламли ҳужайралар ҳосил
бўлади. Мейозни шу учун ҳам редукцион (редукция – камайиш) бўлиниш деб
ҳам аталади. Митоз ва мейоз жараѐнларининг солиштирма схематик
кўриниши 2.15. расмда келтирилган.
103
Расм 2.15. Митоз ва мейоз жараѐнларининг солиштирма схематик
кўриниши
Гаплоид тўплам хромосомаларга эга бўлган сперматозоид ва тухум
ҳужайралари қўшилиши натижасида диплоид тўплам тикланади.
104
Do'stlaringiz bilan baham: |