Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Терининг қон билан таъминланиши



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Терининг қон билан таъминланиши.
Қон томирлар терида бир қанча 
тўрлар ҳосил қилади. Юза ва чуқур артериал чигаллар ҳамда битта чуқур ва 
иккита юза веноз чигаллар фарқланади. Тери артерияси фасциал тўр 
артериясидан бошланади. Айрим артериялар тармоқчаси ѐғ тўқимаси 
бўлакларини ўраган бириктирувчи тўқима бўйлаб йўналади. Асосий 
артериядан айрим тармоқлар дерманинг қуйи соҳаларида йўналиб, ўзаро 
анастомозлар ҳосил қилади. Бу чуқур томирлар тўри тер безларини, тери 
ости ѐғ қаватининг юза қатламини қон билан таъминлайди. Асосий 
артериядан тармоқланган бошқа томирлар терининг юқори қатламларига 
тарқалади. Бу томирлар дерма орқали ўтиб, ѐғ безларини ва соч 
фолликуласини таъминловчи ѐн шохчалар беради. Терининг сўрғич қавати 
чегарасида эса сўрғич ости артерия тўрини ҳосил қилади. Бу артерия 
чигалларидан ҳар бир сўрғичга капиллярлар тарқалади.
Вена томирлари терида 3 тўр ҳосил қилади. Биринчи вена 
томирларининг тўри дерма сўрғичлари остида, иккинчи веноз тўр дерманинг 
чуқур қатламида, учинчи веналар тўри гиподермада жойлашади. Юзда, 
айниқса бурун ва лунж териларида йирик веноз томирлар тери сўрғичларида 
ѐтади. Вена томирлари бурчак ҳосил қилиб эгилиб, дерманинг чуқур вена 


618 
тўри билан туташади. Терида, айниқса, қўл ва оѐқ бармоқлари учида, тирноқ 
ўрнида кўплаб артериоло-венуляр анастомозлар мавжуд. Улар иссиқлик 
алмашинувига бевосита алоқадордирлар. 
Лимфа томирлари терида юза ва чуқур тўрлар ҳосил қилади. Сўрғич 
лимфа синусларидан тарқалган лимфа томирларининг тўри баъзи 
сўрғичларнинг ярмига қадар давом этади. Терида чуқур жойлашган лимфа 
томирлари тўрларидан олиб кетувчи лимфа томирлари тери ости ѐғ 
клетчаткасига ботиб киради. Бу томирлар ўзаро анастомозлар орқали 
бирлашиб йирик чигал ҳосил қилади. 
Терининг иннервацияси. 
Тери катта рецептор майдон ҳисобланиб, 
унинг нерв аппарати вегетатив нерв толалари, эркин ва капсулали нерв 
охирларидан иборат. Тери иннервациясида цереброспинал ва вегетатив нерв 
тизими қатнашади. Цереброспинал нервлар сезувчи нервлар бўлиб, терида 
жуда кўп сезувчи нерв чигалларини ҳосил қилса, вегетатив нерв тизими, 
теридаги томирлар, мушак толалари ва тери безларини иннервация қилади. 
Асосий йирик нерв чигаллари тери ѐғ клечаткасида ҳосил бўлади. Ундан соч 
илдизи, тер безлари, ѐғ тўқимаси ораси сўрғич қават нерв чигалларига, 
бириктирувчи тўқима ва эпидермисга миелинли ва миелинсиз нерв толалари 
юборади. Бу толалар ўз навбатида эркин ва эркин бўлмаган сезувчи нерв 
охирларини ҳосил қилади (пластинкали нерв охирлари, Мейснер ва Фатер-
Пачин таначалари, Руффини колбачалари, сезувчи таначалар ва Меркел 
ҳужайралари). Сезувчи нерв охирлари бармоқ учларида жинсий аъзоларда, 
лабларда мўл бўлади. Терида тактил сезгини Меркел ҳужайралари, соч 
илдизлари атрофидаги нерв чигаллари орқали қабул қилинса, босимни - 
пластинкасимон нерв таначалари, иссиқликни Руффини таначалари, 
совуқлик сезгиси Краузе колбачалари, оғриқсезгисини эпидермисда 
жойлашган эркин нерв охирлари ва дерманинг сўрғичсимон қаватдаги нерв 
охирлари қабул қиладилар. Сезги турига қараб, терморецепторларнинг оғриқ 
рецепторлари, сезги рецепторлари фарқланади ва х.к.з.


619 
Эпидермисга кирган нозик нерв толалари ўзининг миелин пардаларини 
ѐъқотади. Яланғоч нерв ўқи тилиндрлари эпидермиснинг тиканаксимон 
ҳужайралари атрофида Меркел дисклари сифатида, базал қават ҳужайралари 
орасида, ҳар хил баландликда ингичкалашиб ѐки тугун ҳосил қилиб 
тарқалади. Дермада эркин нерв охирлари ва капсулали нерв таначалари 
жойлашади. Қапсулали нерв охирлари пластинкасимон нерв та-начаси 
(Фатер-Пачини таначаси), охирги колбалар (Краузе колбалари), Руффини 
таначалари, сезувчи (Мейснер таначалари) ва жинсий таначалардан иборат. 
Оғриқ сезгиси эпидермиснинг донадор қаватига қадар тарқалган эркин 
нерв охирлари ва дерманинг сўрғичсимон қаватидаги нерв охирлари орқали 
қабул қилинади. Сезув туйғуси эса тери сўрғич қаватида жойлашган сезувчи 
танача, эпидермиснинг ўсувчи қаватидаги сезувчи дисклар (Меркелъ 
дисклари) ва соч илдизи соҳасидаги чигаллари орқали юзага чиқади. Босим 
сезгиси тери ости ѐғ клетчаткасида жойлашган пластинкасимон тана-чалар 
билан, иссиқлик сезгиси сўрғичли бармоқчалар (Руффини таначалари) 
орқали, совуқлик сезгиси эса сўрғичсимон қаватдаги Краузе колбалари 
орқали қабул қилинади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish