Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ ОЛДИ БЕЗИ (CLANDULA PARATHYROIDEA)



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ ОЛДИ БЕЗИ (CLANDULA PARATHYROIDEA) 
 
Қалқонсимон без олди бези майда бўлакчалардан иборат бўлиб, 
уларнинг сони 2 тадан 8 тагача, умумий оғирлиги эса 0,13-0,36 граммни 
ташкил қилади. 


408 
Тараққиѐти. 
Қалқонсимон без олди бези эмбрионал ҳаѐтнинг 5-6 
ҳафталарида бўқоқ бези куртагидан орқароқда, 3-4 жабра чўнтакларининг 
энтодермал эпителийсидан ўсиб чиққан ҳужайраларнинг компакт массаси 
шаклида вужудга келади. Интенсив ўсиш натижасида бу ўсимталар 
―куртакларга‖ айланади, 7-8 ҳафтага бориб ўзлари ўсиб чиққан ердан 
ажралади ва ҳосил бўлаѐтган қалқонсимон без бўлакларининг орқа юзасига 
бирикади. Қалқонсимон без олди безларининг эмбрионал даврдан бошлаб 
функционал активликка эга эканлиги аниқланган. 
Тузилиши.
Ҳар бир без бириктирувчи тўқимали капсула билан 
ўралган бўлиб, ундан тўсиқлар чиқади ва безнинг стромасини ҳосил қилади. 
Таркибида синусоид капиллярлар тутувчи бириктирувчи тўқима қатламлари 
орасида 2-4 қатор эндокриноцит (паратироцит)лардан иборат эпителиал 
тасмалар жойлашади (расм 10.8).
 
 
Расм 10.8. Қалқонсимон без олди бези 
(умумий кўриниши). 
Гематоксилин-
эозин билан бўялган.
1 - капсула; 2 – паратироцитлар ҳосил 
қилган тасмалар; 3 – бириктирувчи 
тўқимали строма; 3.1 - адипоцитлар; 4 – 
қон томирлари 
Безда зич жойлашган икки хил эпителий ҳужайралари - бош ва 
оксифил ҳужайралар тафовут этилади. Аниқланишича, ѐш организмларда 
қалқонсимон без олди безлари фақат бош ҳужайралардан иборат бўлиб, 4-7 
ѐшда уларда оксифил ҳужайралар пайдо бўла бошлайди. Ёш улғайиши билан 
оксифил ҳужайраларнинг сони кўпайиб, қари организмда улар безнинг 


409 
асосий массасини ташкил этади. Бош ҳужайралар унчалик йирик бўлмай, 
полигонал шаклга эга ва улар цитоплазмасига қараб тўқ ва оч рангли бўлиши 
мумкин. Бош ҳужайралар цитоплазмасида барча умумий органеллалардан 
ташқари гликоген киритмалари, липид томчилари ва секретор гранулалари 
учрайди. Бош ҳужайралар ўз навбатида қорамтир ва оқиш ҳужайраларга 
бўлинади.
Оксифил ҳужайралар цитоплазмаси кислотали бўѐқларга бўялиши ва 
юмалоқ шакли билан бош ҳужайралардан яққол ажралиб туради. Уларнинг 
цитоплазмасида кристаларга бой бўлган митохондриялар ва яхши 
ривожланмаган Голжи комплекси жойлашган. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish