Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

тиротропоцитлар деб аталади.
Агар 
организмда 
тиреоид 
гормонлар 
– 
йодотиронинлар 
етишмовчилиги юзага келадиган бўлса, тиротропоцитлар ҳажми 


394 
катталашади, эндоплазматик тўр цистерналари кенгаяди, цитоплазма 
йирик катакли тўр кўринишини олади. Ҳужайраларда оддий 
тиротропоцитларга нисбатан йирикроқ бўлган альдегидофуксинофил 
доначалар жойлашади. Бундай вакуоллашган тиротропоцитлар тироид- 
эктомия ҳужайралари номини олган (расм 10.3). 
Ацидофил эндокриноцитлар учун кислотали бўѐқлар билан 
бўялувчи йирик зич оқсил табиатли доначалар хосдир (расм 10.3). 
Ўлчами бўйича мазкур ҳужайралар базофил ҳужайраларга нисбатан анча 
кичик, бироқ уларнинг сони гипофизнинг олдинги бўлагидаги барча 
аденоцитларнинг 30-35%ни ташкил қилади. Улар юмалоқ ѐки овал 
шаклга эга, ядроси ҳужайра марказида жойлашади, донадор 
эндоплазматик тўр кучли ривожланган.
Ацидофил эндокриноцитларнинг ҳам 2 тури фарқланади: 
организмнинг ўсишини бошқарувчи ўсиш гормони (соматотропин) 
ишловчи 
соматотропоцитлар; 
лактотроп гормон (пролактин) ишловчи 
лактотропоцитлар ѐкипролактиноцитлар
. Пролактин сут безларида сут 
биосинтезини фаоллаштиради. Аѐлларда туғруқдан сўнг, лактация ва 
болани эмизиш даврида мазкур гормонни ишланиши кучаяди. Бундан 
ташқари пролактин тухумдонда сариқ тананинг фаолияти давомийлигини 
узайтиради, шунинг учун ҳам илгари бу гормон лютеотроп гормон ҳам 
деб номланган.
Соматотропоцитларнинг секретор доначалари юмалоқ шаклга эга 
бўлиб, уларнинг диаметри 350-400 нм га етади. Лактотропоцитларнинг 
доначалари эса янада йириклиги (узунаси 500-600 нм ва кенглиги 100-
120 нм) ва овалсимон ѐки чўзиқ шакли билан ажралиб туради.
Хромофил ҳужайраларнинг яна бир гуруҳи асосан гипофизнинг 
олдинги бўлаги марказий қисмида жойлашувчи кортикотропоцитлардир. 
Улар буйрак усти безининг пўстлоқ моддаси тутамли зонаси 
ҳужайраларининг секретор фаоллигини кучайтирувчи оқсил табиатли 


395 
адренокортикотроп гормони (АКТГ ѐки кортикотропин)ни ишлаб 
чиқаради. Ушбу ҳужайралар нотўғри ѐки бурчаксимон шаклга эга, 
ядроси бўлакчалардан иборат, эндоплазматик тўри яхши ривожланган, 
секретор доначалари мембрана билан ўралган бўлиб, ўзида зич оқсил 
табиатли ўзак қисмини тутади, мембрана билан ўзак ўртасида оқиш 
бўшлиқ мавжуд.
Хромофоб эндокриноцитлар цитоплазмаси бўѐқларни ѐмон қабул 
қилади ва аниқ секрет доначалари тутмайди. Бу ҳужайралар деярли 
60%ни ташкил қилади. Хромофоб ҳужайралар турли дифференцировка 
даражаси ва турли физиологик хусусиятларга эга ҳужайралардир. Улар 
орасида базофил ѐки ацидофил ҳужайраларга ихтисослаша бошлаган, 
лекин ҳали секретор доначаларни тўплаб улгурмаган ҳужайраларни 
кўриш мумкин. Бошқа хромофоб ҳужайралар эса, аксинча тўлиқ 
ихтисослашган, лекин интенсив ѐки узоқ муддатли секреция туфайли 
ўзларининг секретор доначаларини йўқотган ҳужайралардир. Хромофоб 
ҳужайраларнинг маълум бир қисмига заҳира ҳужайралари сифатида 
қараш мумкин. Шунингдек, хромофоб ҳужайралар орасида фолликуляр-
юлдузсимон ҳужайралар ҳам учрайди, улар унча катта бўлмаган 
ўлчамларга эга, узун шохланган ўсимталар тутувчи ва ўсимталари 
бирлашиб тўр ҳосил қилувчи ҳужайралардир. Мазкур ҳужайраларнинг 
баъзи 
ўсимталари 
синусоид 
капиллярларга 
бирикади. 
Баъзан, 
юлдузсимон ҳужайралар бўшлиғида гликопротеин табиатли секрет 
тўпловчи унча катта бўлмаган фолликуласимон тузилмаларни ҳосил 
қилиб жойлашади. Бундай юлдузсимон ҳужайраларнинг апикал юзасида 
фолликул бўшлиғига бўртиб турувчи микроворсинкалар ривожланади 
(расм 10.3). 
Аденогипофизнинг 
ўрта (оралиқ) бўлаги
энсиз эпителиал тасмадан 
иборат. Ратке чўнтагининг дорсал қисмидан ривожланган оралиқ бўлак 
одамда рудиментар соҳа бўлиб, майда секретор гранулалар тутган оч базофил 


396 
бўялувчи ҳужайралардан иборат тасма ва фолликуллардан ташкил топган. 
Ўрта бўлак эндокриноцитлари оқсил ѐки шиллиқ табиатли секрет ишлаб 
чиқариш хусусиятига эга бўлб, улар мазкур соҳада жойлашган 
фолликуласимон кисталарнинг шаклланишини таъминлайди. Ўрта бўлак 
эпителийси орқа бўлакдан бириктирувчи тўқиманинг юпқа қатлами 
орқали 
ажралиб 
туради. 
Аденогипофизнинг 
ўрта 
бўлагида 
меланоцитларни ҳосил бўлишини стимулловчи (меланоцитотропин), 
шунингдек 
липидлар 
метаболизмини 
кучайтирувчи 
липотроп 
(липотропин) гормонлар ишлаб чиқарилади. 
Аденогипофизнинг туберал қисми – гипофиз оѐқчасига ѐндошган ва 
гипоталамуснинг медиал дўмбоқчасини пастки юзасига тегиб турувчи 
бўлимдир.
 
Безнинг туберал қисми цитоплазмаси оч базофил бўялган кубсимон 
ҳужайралардан иборат эпителиал тасмалардан тузилган. Туберал тасмаларнинг 
айрим ҳужайраларида кўп бўлмасада базофил гранулалар учрайди.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish