Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


ЭНДОКРИН ТИЗИМНИНГ МАРКАЗИЙ АЪЗОЛАРИ



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

ЭНДОКРИН ТИЗИМНИНГ МАРКАЗИЙ АЪЗОЛАРИ 
 
Гипоталамус 
Гипоталамус (
hypothalamus)
ўрта мия пуфагининг базал қисмидан 
ривожланиб, организм эндокрин фаолиятини бошқарувчи олий нерв 
маркази ҳисобланади. У автоном нерв тизимининг симпатик ва 
парасимпатик бўлимлари маркази сифатида организмдаги барча висцерал 
функцияларни назорат қилади ва мувофиқлаштиради, шунингдек 
бошқарувнинг эндокрин ва нерв механизмларини бирлаштиради. 
Гипоталамуснинг нейросекретор ядроларида жойлашган нейросекретор 
ҳужайралар нерв ва эндокрин тизимларни бирлаштирувчи субстрат 
ҳисобланади. 
Гипоталамус гипофиз билан қуйидаги тизимлар орқали чамбарчас 
боғланган: 1) гипоталамо-аденогипофизар, унинг ѐрдамида гипоталамус 
гипофизнинг олдинги ва ўрта бўлаклари билан боғланади; 2) 
гипоталамонейрогипофизар, унинг ѐрдамида гипоталамус гипофизнинг орқа 
бўлаги (нейрогипофиз) билан боғланади.
Мазкур тизимларнинг ҳар бири ўзининг нейрогемал (ўзи гормон ҳосил 
қилмайди, лекин гипоталамусда синтезланган гормонларни тўплайдиган) 


383 
аъзосига эга. Гипоталамо-аденогипофизар тизимда – медиал тепалик 
(
eminentia medialis
), гипоталамо-нейрогипофизар тизимда – гипофизнинг 
орқа бўлаги нейрогемал аъзо бўлиб ҳисобланади.
Нейрогемал аъзонинг ўзига хос хусусиятлари: 1) капиллярларга бой; 2) 
аксовазал синапслар тутади; 3) ўзида нейрогормонларни тўплайди; 4) унда 
нейросекретор ҳужайраларнинг аксонлари тугайди.
Гипоталамус олдинги, ўрта (медиобазал) ва орқа бўлаклардан 
иборат бўлиб, уларда 30 жуфтдан ортиқ ядролар жойлашган. 
Гипоталамус ядролари умумий тузилишга эга ва бир хил функцияни 
бажарувчи нейросекретор ҳужайралар тўпламидан иборат. Айрим 
ядроларда йирик – холинергик, бошқа ядроларда – майда адренергик 
нейросекретор ҳужайралар жойлашган.
 
Гипоталамуснинг олдинги бўлагида 2 жуфт ядролар мавжуд: 
1) 
супраоптик 
(nuclei supraoptici)
ва 2) паравентрикуляр
(nuclei paraventriculares)

Мазкур ядролар таркиби пептидлар ва ацетилхолин синтезлаш қобилиятига 
эга бўлган йирик холинергик нейросекретор ҳужайралардан иборат. 
Шунингдек, 
паравентрикуляр 
ядро 
таркибига 
майда 
адренергик 
нейросекретор ҳужайралар ҳам киради. Йирик холинергик ва майда 
адренергик нейросекретор ҳужайралар нафақат нейрогормонлар ишлаб 
чиқариш, балки нерв импульсини ҳосил қилиш ва уни ўтказиш хусусиятига 
ҳам эга.
Супраоптик ядролар таркибида зич секретор гранулалар тутувчи йирик 
холинергик нейросекретор ҳужайралардан иборат. Паравентрикуляр ядролар 
эса бир мунча мураккаброқ тузилган. Ядронинг марказида худди супраоптик 
ядролардаги сингари йирик холинергик нейросекретор ҳужайралар 
жойлашган. Паравентрикуляр ядронинг периферик қисми аксонлари медиал 
эминенцияга йўналган майда адренергик нейросекретор ҳужайралардан 
иборат.


384 
Супраоптик ва паравентрикуляр ядроларда жойлашган нейросекретор 
ҳужайраларнинг аксонлари медиал эминенция ва гипофиз оѐқчаси орқали 
гипофизнинг орқа бўлагига ўтади ва бу ердаги қон капиллярлари атрофида 
кенгаймалар (Герринг таначалари) ҳосил қилиб тугалланади.
Ҳар иккала ядродаги нейросекретор ҳужайралар антидиуретик гормон 
(АДГ) ѐки вазопрессин ва окситоцин гормонларини ишлаб чиқаради, лекин 
одамда АДГ асосан паравентрикуляр ядронинг йирик нейросекретор 
ҳужайралари томонидан ишланади.
Вазопрессин ва окситоцин зич донача кўринишида супраоптик ва 
паравентрикуляр ядроларнинг нейросекретор ҳужайралари танаси ва 
аксонларида 
жойлашади. 
Мазкур 
иккала 
гормон 
ҳам 
гипоталамонейросекретор тизимнинг нейрогемал аъзоси – гипофизнинг орқа 
бўлагига ўтиб, бу ерда қон капиллярлари билан аксо-вазал синапс ҳосил 
қилувчи Герринг таначаларида тўпланади.
Вазопрессин буйрак каналчаларида реабсорбция жараѐнини 
кучайтиради, 
окситоцин 
бачадон 
мушакларининг 
қисқаришини 
стимуллайди.
Гипоталамуснинг ўрта бўлаги (медиобазал ва туберал қисми) 
ядролари майда адренергик нейросекретор ҳужайралардан иборат бўлиб, 
улар 
аденогипофизотроп нейрогормонлар -
рилизинг-гормонлар ѐки 
омиллар (ингл. 
release – халос қилиш
)ни ишлаб чиқаради ва улар ѐрдамида 
гипоталамус аденогипофиз фаолиятини назорат қилади. Мазкур нейро-
гормонлар табиатан кичик молекуляр олигопептидлар бўлиб, улар 
гипофизнинг олдинги ва ўрта бўлакларида гормонлар ишланишини 
стимулловчи 
либеринлар
, ҳамда аденогипофиз фаолиятини пасайтирувчи
статинларга бўлинади. Либеринларнинг қуйидаги турлари фарқланади

соматотропин-рилизинг-омил - соматолиберин; тиреотропин-рилизинг-
омил - тиролиберин; АКТГ-рилизинг-омил - кортиколиберин; рилизинг- 
фолликулостимулловчи гормоннинг рилизинг-омили - фоллиберин; 


385 
лютеинловчи гормоннинг рилизинг-омили - люлиберин; пролактин-
рилизинг-омил - пролактолиберин; меланоцитстимулловчи гормон 
рилизинг-омили - меланолиберин. Статинлар орасида қуйидагилар 
мавжуд: соматотропин-ингибирловчи омил - соматостатин; пролактин- 
ингибирловчи омил - пролактостатин; меланоцитстимулловчи гормонни 
ингибирловчи омил - меланостатин.
Гипоталамус ўрта бўлагининг энг муҳим ядролари – 
аркуат ѐки 
инфундибуляр 
(nucl. arcuatus seu infundibularis) кулранг дўмбоқча 
(
tuber 
cinereum)да жойлашади, вентромедиал (nucl. ventromedialis)вадорсомедиал 
(nucl. dorsomedialis) ядролар гипофиз оѐқчасини ѐйсимон ўраб олади. 
Либеринлар ва статинларни ишлаб чиқарувчи асосий ядро ва тузилмалар – 
аркуат ва вентромедиал ядролар, шунингдек паравентрикуляр ядро, кул ранг 
перивентрикуляр модда, гипоталамуснинг преоптик соҳаси ва супрахиазматик 
ядролардаги майда адренергик нейросекретор ҳужайралардир. 
 
Майда адренергик нейросекретор ҳужайраларнинг аксонлари 
медиал эминенцияга йўналади ва бу ердаги капиллярлар билан аксо-
вазал синапс ҳосил қилиб тугалланади (расм 10.1.).

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish