Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
 
 
 
Расм 8.13. Рецептор нерв 
охирлари 
ва 
улар 
сезадиган 
таъсиротлар 
(схема) 
А-Эркин нерв охири 
(оғриқ).
Б- Мейснер таначаси 
(тактил сезги).
В- Краузе колбачаси 
(совуқ).
Г- 
Фатер-Пачин 
таначаси (босим).
Д- Руффини таначаси 
(иссиқлик).


317 
Эркин нерв охирлари рецепторларнинг организмда энг кўп учрайдиган 
тури ҳисобланади ва улар иссиқ-совуқни ва оғриқни сезади. Улар 
эпидермисда, тери ва ички аъзоларнинг бириктирувчи тўқимасида учрайди. 
Хусусан, сезувчи нейрон дендритларининг тармоқлари базал мембранага 
келганда ўзининг миелин пардасини йўқотади. Ўқ цилиндр базал 
мембранадан ўтиб, эпидермиснинг донадор қаватига етади ва бу ерда 
ингичка тармоқлар (терминаллар) га бўлиниб, қўшни эпителиал 
ҳужайраларнинг плазматик мембраналари орасида тери юзасига 
перпендикуляр ҳолда жойлашади. Дерманинг сўрғичли қаватидаги эркин 
нерв охирлари эса тери юзасига перпендикуляр ѐтмай, балки дерма-
эпидермал чегарага параллел жойлашади. Кўпчилик эркин нерв охирлари 
механорецепторлардан иборат. Эпидермисдаги айрим эркин нерв охирлари 
терморецепторлардир. рН, рО
2
ва рСО
2
ўзгаришларини сезишга қодир 
бўлган рецепторлар ҳам мавжуд.
Ҳозирда эркин нерв охирларининг фақат ўқ цилиндрдан иборат 
эканлиги айрим тадқиқотчиларда шубҳа туғдирмоқда. Уларнинг фикрига 
кўра эркин нерв охирларида ўқ цилиндрдан ташқари махсус ѐрдамчи 
ҳужайралар мавжуд ва ушбу ҳужайраларнинг плазматик мембранасида 
жуда кучсиз таъсирлар натижасида ҳам деполяризация вужудга келади. 


318 
Ёрдамчи ҳужайранинг плазматик мембранаси пресинаптик қутб вазифасини 
ўтаб, ўқ цилиндрнинг неврилеммаси (постсинаптик мембрана) га 
қўзғалишни ўтказади ва, натижада, нерв импульси ҳосил бўлади.
Жумладан, кўп қаватли эпителийда учрайдиган сезиш менисклари оѐқ 
ва қўл кафти эпидермисининг ўсувчи қаватларида жойлашган. Бу ерда 
сезувчи нейрон дендритининг миелинсиз тармоқлари эпидермиснинг ўзигс 
хос ўзгарган ҳужайралари – Меркел ҳужайраси атрофида нозик тўр ҳосил 
қилади. Меркел ҳужайраси атрофидаги бошқа эпителий ҳужайраларига 
қараганда анча йирик бўлиб, оқиш цитоплазмага эга. Унинг цитоплазмасида 
оз миқдорда митоходриялар, лизосомалар, мультивезикуляр таначалар, 
вакуолалар, микрофиламентлар цитоплазма бўйлаб текис тарқалган. Меркел 
ҳужайраларининг ўзига хос томони уларда учрайдиган махсус осмиофил 
доначалардир. Катталиги 80-200 нмгача ушбу доначалар цитоплазманинг 
нерв охирига яқин бўлган соҳаларида аниқланади. Ядрога қарама-қарши 
томонда яхши ривожланган Голжи комплекси жойлашган бўлиб, у 
осмиофил доначаларнинг шаклланишига бевосита алоқадордир. Меркел 
ҳужайраларида уларнинг эндокрин фаолиятидан далолат берувчи пептидлар 
ва нейроспецифик моддалар аниқланган. Бу эса Меркел ҳужайраларини 
диффуз эндокрин системанинг таркибий қисми, деб ҳисоблашга имкон 
беради. Эпидермиснинг физиологик регенерациясида атрофдаги бошқа 
эпителий ҳужайралари юқорига сурилганда ҳам Меркел ҳужайралари ўз 
жойида қолади. Сезувчи менисклар механорецепторлар ҳисобланади ва 
Меркел ҳужайралари тактил сезгини қабул қилади. Бунда ҳужайранинг 
плазматик мембранаси пресинаптик мембрана вазифасини бажариб, 
қўзғалишни сезувчи нерв охири (постсинаптик мембрана)га узатади(расм 
8.14).


319 
Расм 8.14. Сезувчи 
эркин нерв охирлари 
(кумуш тузи билан 
бўялган). 
1-эпидермис 
2-бириктирувчи 
тўқима, 3- миелинли 
нерв толаси 
4- дендрит терминал 
қисми 
5- қон томирлар 
Бириктирувчи тўқимадаги нерв охирлари турли-тумандир. Уларнинг 
жуда кўпчилиги ўқ цилиндрнинг турли даражада тармоқланган шохлари 
ҳисобланади. Бундай охирги аппаратлар (эркин бўлмаган капсуласиз нерв 
охирлари) таркибига одатда нейролеммоцитлар ҳам кириб, толанинг ҳамма 
тармоқларини кузатиб боради. Бириктирувчи тўқиманинг капсулали нерв 
охирлари турли туман бўлишига қарамай, улар ҳамма вақт ўқ цилиндрнинг 
тармоқлари ва леммоцитлардан ташкил топган. Ташқаридан эса бундай 
рецепторлар бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган.
Шундай нерв охирларигаодамда жуда кенг тарқалган пластинкасимон 
Фатер-Пачини таначалари мисол бўлади (расм 8.15). Фатер-Пачини 
таначалар овал шаклидаги йирик тузилмалар бўлиб, уларнинг диаметри 1-3 
ммгача етади. Улар терининг бириктирувчи тўқимасининг чуқур 
қатламларида (айниқса бармоқлар терисида), ички аъзоларда, қорин 
пардада, қон томирлари девори мушаклари орасидаги бириктирувчи 
тўқимада ва бошқа жойларда учрайди.Танача ўқ цилиндрдан, ички ва ташқи 


320 
колбалардан ташкил топган. Сезувчи нерв толаси таначага кириш жойида 
ўзининг миелин пардасини йўқотади ва таначанинг ўртасида уни узунлиги 
бўйлаб жойлашади. Ўқ цилиндрнинг охири тўғноғичсимон кенгайма ҳосил 
қилиб тугайди. Ўқ цилиндрни атрофидан ярим ойсимон ҳалқалар шаклида 
бир неча қават бўлиб жойлашган ва яссилашган Шванн ҳужайраларидан 
иборат ички колба ўраб туради. Ярим ойсимон ҳалқалар сони 80 тагача 
етади ва улар икки томондан тирқишлар билан ажралиб туради. Ички колба 
ҳужайраларининг 
ядролари 
ҳалқалар 
ташқарисида 
жойлашади, 
цитоплазмасида эса кўп сонли митохондриялар, майда вакуолалар ва яхши 
ривожланган Голжи комплекси учрайди. Ички колбани ташқаридан 
бириктирувчи тўқимали тўлиқ ҳалқалардан иборат ташқи колба ўраб 
туради. Ташқи колба пластинкасимон бириктирувчи тўқимадан ташкил 
топган бўлиб, унда яссилашган фибробластлар ва спиралсимон йўналган 
коллаген толалар 60 тагача бир-бирини концентрик равишда ўраб 
жойлашган пластинкаларни ҳосил қилади. Ташқи колба механик 
таъсирларнинг фақат динамик ташкил қилувчисинигина ўтказадиган ўзига 
хос фильтр вазифасини бажаради. Фатер-Пачини таначалари босим, оғриқ 
ҳамда вибрацияни қабул қилади(расм 8.15). 


321 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish